O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ёшлар озодлик истайди

Ёшлар озодлик истайди
155 views
06 May 2013 - 11:17

Ёшлар ҳамма вақт қувватга тўлган бўлишади ва халқимизда “ёшларнинг қони қайнаб туради” дейилади. Қизиқ, ёшлик давриданоқ қонунсизликка, таҳқирларларга, эркининг чегараланиши, ҳамда элнинг оммавий тарзда отиб ташланишига дуч келган, ёки вандализм ва ҳукуматнинг алолатсизликларга дуч бўлган ёшлар онгида нима бўларкин?

Кўп ҳам ўйлаб ўтирмай шуни таъкидлаш мумкинки, бу каби ёшлар озодликка – сўз эркинлигига, фикр эркинлигига ва фаолият кўрсатиш эркига  ташна бўлишади. Улар халқни оммавий равишда таҳқирлаётган мана шу мавжуд режимни, системани ҳам йўқ қилишга жаҳд қилишади.

Мен мана шу каби катта куч бўлган ёшларнинг бириман холос ва мен ҳамма вақт ватанимнинг келажаги учун курашга тайёрман. Ҳамма вақт Ўзбекистоннинг бугунги ҳукмрон режимига қарши турадиган йўлни излардим ва билардимки, қачондир бир кун шудай кун, имконият менда пайдо бўлади.  Асосийси, зарур бўлган вақтда зарур бўлган жойда бўлишим эди, холос.

Шундай қилиб, 2011 йилнинг ёзида менинг яқин дўстларимдан бири ҳозиргача мен билмаган, ҳамда мамлакатдаги мавжуд диктатор режимини тинч йўллар билан бартараф этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, Ўзбекистондаги вазиятни ўзгартиришга аҳд қилган ва аста-секинлик билан бўлса-да куч тўплаб бораётган мутлоқ янги бир ташкилотнинг аъзоси эканлигини билиб қолдим. Шунда қатъий тарзда уларга қўшилишга қарор қилдим.

Аста-секинлик билан улар тарқатаётган, мамлакат ичкарисида топилмайдиган  материаллари билан танишиб бора бошладим, табиийки, улар ҳақида ҳам кўпроқ маълумотларга эга бўлаётгандим. Мен қисқа вақт ичида қўлга киритиб, танишиб чиққаним, ўша кўплаб материаллар оромимни ўғирлади. Ўзимдаги ҳақиқатни бошқалар билан ҳам, айниқса ҳақиқатдан четда қолаётган одамлар билан  баҳам кўриш истаги пайдо бўлди менда. Ўзбекистон ёшларининг ҳаммасини золим режимга қарши норозилик билдиришга, ҳукумат бебошлигига қарши чиқишга чақиргим келди. Ўша орзу қилинган озодликни истадим – мана, қандай қилиб менинг ёш қалбимдаги қоним қайнаб кетди.

Узоқ фикрлаб ҳам ўтирмасдан, ўзим билан фикрдош бўлганларни излай бошладим, улар билан фикр алмашишдим, ҳамда тенгдошларимни ҳам бу кураш йўлига қизиқтириб, бизнинг бу ташкилот фаоллари сонини ошириб бордим.  Ўзбек ёшларнинг кўзини қоплаб олган пардани даф этиш учун, ҳукуматнинг ҳамма кирдикорларини фош этадиган, ҳақиқат акс эттирилган материалларни тарқата бошладим. Ўзбек ёшларининг мутлоқ кўпчилиги Каримов режимига қарши сиёсат тарафидалар, бироқ улар қўрқув исканжасида бўлиб, ўз фикрларини очиқ баён этишдан ҳам чўчиб яшайдилар.

Мен ва атрофимдаги сафдошларим Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ғояларини имкон даражасида кўпроқ ёйишга ҳаракат қилдик, шу билан ёшларга уларнинг сукутда туришлари билан ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслигини ва қандайдир ҳаракат бошлаш лозимлигини тушунтирдик. Биринчи масала, ўз ватанимизда ижобий ўзгаришлар қилишга ҳисса қўшишни истаганларни, ҳамда мавжуд режимга қарши туришдан чўчимайдиганларни ўз сафларимизга тортиш эди.

Ўзбекистон ёшлари, ака-укалар, опа-сингиллар, сиз ёлғиз эмассиз ва ҳаракат қилиш вақти келди. Сизда янги ва етарли даражада кучга кириб бораётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафига кириш имконлари бор. Иқтидордаги ҳукумат ЎХҲ ни қандай усуллар билан бўлмасин, тўхтатиб қолишга ҳаракат қилса-да, биз улар олдида таслим бўлмаслигимиз лозим. Ўзбекистон ёшлари, биз мамлакат келажадирмиз. Келинг, ватанимизнинг порлоқ келажаги учун кураш йўлига кирайлик ва биргаликда қассоб – диктатор Каримовнинг режимига нуқта қўяйлик.

Искандар Умаров