O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ё Туркияни танланг ёки Кобанидаги террорчиларни!

Ё Туркияни танланг ёки Кобанидаги террорчиларни!
164 views
07 February 2016 - 20:40

H6qj7G0YLAwТуркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ мулозимининг курд қўшинлари назорати остида бўлган Сурия шимолидаги шаҳарга расмий сафаридан ғазабланди.

Эрдўғон сўзларига кўра, Вашингтон ўзига шерик сифатида ё Туркияни ёки Курд Демократик Иттифоқи партиясини танлаши керак.

-Сизга қандай ишонаман? – дея хитоб этди Эрдўғон, – ҳамкорингиз менманми ёки Кобанидаги террорчиларми?”

Бу хитоб АҚШ дипломати Бретт МакГурк Кобанида Курд Демократик Иттифоқи партияси раҳбарлари билан учрашишидан бир ҳафта кейин янгради.

Курд Демократик Иттифоқининг ҳарбий қаноти “Исломий давлат” жангариларини Кобанидан бир йил муқаддам сиқиб чиқарган эди.

Анқара Курд Демократик Иттифоқини Туркия террорчи ташкилот деб билган Курдистон Ишчилар Партиясининг (ПКК) иттифоқчиси сифатида кўради.

ЎХҲ хабар бўлими