O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбегим

Ўзбегим
628 views
04 April 2020 - 14:25

 

Абдулҳамид Чўлпон

ЎЗБЕГИМ

Сўлқиллаб келасан, ўзбегим,
Маърифат отига отланиб,
Бир мири топган боладай —
Оғзингни иржайтиб… суюниб!

Дунёда ҳамма халқ қизиққан —
Гавҳардек бебаҳо от эдинг
Ҳуррият бўлганда сен келдинг,
Миннайин семирган отга деб,

Оғзингга «маллалар» бир тепди,
«Маърифат харомдур сартга», деб…
Оғзингдан қон келди, йиғладинг,
Кўзингдан заҳарли ёш келди.

Кўраман: охирда минибсан,
Чарчаган бўлса-да — отингга.
Тангрига шукр қил, юрабер,
Кўз солиб, ўнгингга, чапингга!

Тез тузат, оҳ… мана бир хатонг:
Отингни чопасан шаҳарда.
Қишлоқда фақирлар кутадур —
Кечада, кундузда, саҳарда!

Билгилким, ҳаётинг, томиринг,
Ўзбегим, камбағал қишлоқда.
Қишлоқда чопасан отингни,
Чопишинг беҳуда: тошлоқда!..

1919 йил.