O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

«Ўзбекистондаги воқеаларга бефарқ бўлманг, ислоҳотларни талаб қилинг»

«Ўзбекистондаги воқеаларга бефарқ бўлманг, ислоҳотларни талаб қилинг»
148 views
05 April 2015 - 11:09

7Мен Негманова Чамангул Садуллаевна Тошкен шаҳар Бектемир тумани Ўрта-Чирчиқ кўчаси 56 уйда истиқомат қиламан. Ўзбекистон фуқорасиман. Қўл телефоним: +99894-600-28-61.

Сўзимнинг бошида шуни айтмоқчиман, ҳозир айтмоқчи бўлган воқеанинг асло муболоғаси йўқ, балки ўз бошимдан кечирганларимдир.

1.САВОЛ: Қандай воқеа тўғрисида тўҳталмоқчисиз, батафсироқ гапириб берсангиз.

1997-2000 йиллари Президент маслаҳатчиси Тоҳиржон Иминов ўзининг дўсти ТДИУ ўқитувчиси қалбаки тадбиркор Адхам Фаттахов ташкил қилган сохта корхоналар “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12”ларнинг жиноий фаолиятларига акахонлик қилди. Ушбу сохта корхоналар Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш гигантларидан бири бўлган “Узпахтасаноат”нинг жуда катта миқдордаги пулларини айнан шу “Акахонлик” туфайли талон-тарож қилишга эришди. Сохта корхоналарнинг пайдо бўлиши ва расман қайд этилиши, содир этган жиноятлари жиноий акахонлик махсулидир. Коррупциянинг ўзаги бўлган Акахонлик мансабдорларга хос жиноят экани маълум, ва бундай жиноий фаолият Жиноятлар Кодексида ўз аксини топмагани тушинарсиз ҳолатдир.

Ўзпахтасаноат ТошполиграфКомбинатнинг энг бой буйиртмачиси саналиб келган. Ўзпахтасаноатнинг полиграфия махсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжи юзлаб тонналарда ўлчанади. Ўзпахтасаноат буйиртма берган, ТошполиграфКомбинат эса буйиртмани ижро этган ва шу аснода буюртмачи-ижрочи муносабатларининг кўп йиллик тажрибасига эга бўлишган. Молиявий мунсабатлардаги пул тушими Ўзпахтасаноатдан тўппа-тўғри ТошполиграфКомбинатга йўналтирилган бўлган. Лекин қалбаки тадбиркор А.Фаттахов дўсти президент маслаҳатчиси бўлган Тоҳиржон Иминов акахонлиги қаноти остида тўрт йил давомида ўзи таъсис қилган сохта “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” ХКларида воситачилик ниқоби остида юритган жиноий фаолияти давомида Ўзпахтасаноат ва ТошполиграфКомбинат ўртасидаги кўп йиллик тажрибага эга бўлган иш услубини бутунлай ўз маънфаати йўлида ўзгартиради. Эндиликда Ўзпахтасаноат ТошполиграфКомбинатга буйиртма бермай қўяди, Акахонлик ишга тушиб тепадан тушган буйриқда буюртмаларни фақат шу корхонага бериш талаб қилинади.

“Акбар-Азизий” ижрочи сифатида буютмалар ола бошлаганида буюртманинг тан нархидан 25-30 баробар ортиқ пулни буюртмачи ижрочининг ҳисоб рақамига олдиндан ўтказиши шарт қилиб белгиланди. Пул ўтгандан кейингина ижрочи ишга тушадиган бўлди. Юқори нархлардаги пул келиб тушиши билан “ижрочи” “буюртмачи”га айланиб ТошпалиграфКомбинатга паст нархларда буюртма беради.Масалан бир дона бланк учун келиб тушган 28 сўм пулнинг 1 сўмигина ТошполиграфКомбинат хисоб рақамига ўтказилади. Акбар-Азизий корхонаси бу билан ҳам кифояланиб қолмасдан Ўзпахтасаноатнинг палиграфия маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжини бир-неча марта кўпайтириб кўрсатиб оқибатда ижрочи етказиб берган маҳсулот бир йиллик эмас балки бир неча йилларга етадиган қилиб ортиғи билан бажарилган. Шу аснода А.Фаттахов ҳам ҳўрдани, ҳам бурдани урган.

Натижада Ўзпахтасаноатнинг ҳисоб рақамидаги ҳаддан зиёд катта миқдордаги пул оқими тўғридан-тўғри Акбар-Азизийнинг ҳисоб рақамига келиб тушаверади. Давлат мустақилликга эришганидан кейин воситачи ниқоби остида иш юритувчи сохта ХКлар тамонидан хусусан А.Фаттаховнинг ХКлари ҳам керагидан ортиқ полиграфия маҳсулотлари етказиб бериши натижасида Ўзпахтасаноатнинг полиграфия махсулотларига бир-неча йилларга эҳтиёжи қолмайди. Шунинг оқибатида бугунги кунга етиб келгунча Ўзпахтасаноатнинг номи бир-неча марта ўзгартирилади. Янги номдаги корхонага катта миқдордаги полиграфия махсулотлари керак бўлади.

Акбар-Азизий аслида ҳеч қандай техналогия ва ишлабчиқариш салоҳиятига эга бўлмаган фақатгина Ўзпахтасаноатнинг пулларини ўзлаштириш учун таъсис қилинган сохта хусусий корхона эди. Корхона 4-5та А.Фаттаховнинг қариндошларидан ташкил топган бўлиб унда турмуш ўртоғим Ф.Негманов иш юритувчи директор, мен иқтисодчи лавозимида эдик. Расмий қайддан ўтган Устав ва номи бўйича корхонанинг фаолият турлари жуда кенг эди.

2.САВОЛ: БУ ЖИНОЯТ ЮЗАСИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲАФОЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНМИСИЗ, ВА АЙНАН ҚАЕРЛАРГА?

Мен энг аввало бу иш юзасидан ДСҚга қилган мурожаатларим ва уларнинг билдирган фикирларини келтириб ўтмоқчиман: “Акбар-Азизий” ХКси 1996-йили А.Фаттахов тамонидан таъсис қилинган, лекин биринчи марта ДСҚ ходимлари тамонидан 2002 йили текширув ишлари олиб борилган ва текширув жараёнига 2002-2001-2000 йилларининг иш фаолияти олинган, текширув жиноий фаолиятидан икки йил кейин ўтказилган бўлса ҳам шу икки йил ичида оҳирги 2000 йилидаги ўғирлик пулларининг ҳаммасини ўзлаштириб улгирмаган А.Фаттахов солиқ қонунчилиги бузилгани учун битта “Тико” енгил машинаси қийматида қўшимча солиқ тўлашга мажбур бўлган.

1997-98-99-йиллари эса ҳеч қачон кўрилмаган. Мен бу тўғрида ДСҚга маълумот берганман, улар текширув ишларини олиб бориш учун рухсат сўраб Назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи Республика Кенгашига мурожат қилишган, лекин текширувга руҳсат беришмаётганини ўз вақтида расман маълум қилишган. ДСҚнинг берган жавобларидан бирида шундай этиборли жумлалар бор: “Шикоят аризада келтирилган масалалар ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлар тамонидан қўзғатилган жиноий иш доирасида кўриб чиқилиши мумкин.”дейилади. ДСҚнинг яна битта жавобида А.Фаттаховга тегишли бўлган ҳар иккала “Акбар-Азизий”да 2004-йили “Тошкент-12”да 2008 йили ДСҚ ва Чилонзор тумани прокуратураси тамонидан текширув ишлари олиб борилган ва ҳар иккала корхонасида ҳам ноқонуний ҳаракатлари аниқланиб Республика МЖТКсининг бир неча моддалари бўйича айибдор деб топилган. Албатта яна акахони жонига оро кириб сувдан қуриқ чиққан. Лекин прокуратура бу ҳақда лом-мим демайди, аксинча шу йилларни келтириб, текширув ўтказилганини маълум қилиб натижада ҳеч қандай ноқонуний ишлар аниқланмади деб ёлғон расмий жавоб берган. “Тошкент-12” корхонасида ҳам 2014 йили Чилонзор тумани ДСИ тамонидан солиқ қонунчилиги бузилганлиги аниқланиб ва улар текширув ишлари олиб бориш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Чилонзор тумани бўйича худудий комиссиясига мурожат қилганларини ва рад жавобини олганларини маълум қилганлар ва мурожатимни ҳуқуқ ҳимоячиларига жўнатганларини айтишган. Шу билан мурожатим ҳам ва унга жавоб ҳам йўқ, гўё қудиққа тушгандай изсиз йўқолди. А.Фаттахов иккала ХКларида йиллар давомида галма-галига қонун бузарликлар қилишдан тўхтамаяпди, қонун ҳимоячиларининг эса етти йилдан бери тинимсиз шу ҳақда хабар бериб келишимга қарамасдан гўё ҳеч нарсадан хабарлари йўқдай. Натижада эса ўз вақтида жазоланмаган жиноят орқасидан бошқа жиноятларни эргаштириб келаяпди.

Қалбаки тадбиркор А.Фаттаховнинг сохта ХКларининг воситачилик ниқоби остида қилган жиноий ишларига ва бу ишга президент маслаҳатчиси бўлган Т.Иминовнинг акахонлик қилишдай жиноий иши мисолида Ўзбекистон прокуратурасининг бу иш юзасидан билдирган фикирларига назар соламиз: Мен Президент девонида А.Фаттахов ва Т.Иминовнинг жиноий фаолиятлари битилган мурожаатим билан прокуратура ишлари юзасидан қабул қилаётган Мурат Азимов қабулида бўлганимда у менга бундан кейин Т.Иминовдай “обрўли” одамнинг шаънига тўғри келмайдиган гаплар битилган шикоятлар билан ҳеч қаерга мурожаатлар қилмаслигим кераклигини, мурожаат қилганимда ҳам бу ўғирликга ҳеч қачон чора кўрилмаслигини айтди. “Нега?” деб берган саволимга жаҳли чиқиб “ҳозироқ чиқиб кетинг, сизни иккинчи бу ерда кўрмай, бу ерга бошқа келманг деб Президент девонидан мени маҳсус ҳизмат одами ёрдамида ҳайдаб чиқарди. Кейинчалик Бош прокурорнинг 10-бошқарма катта прокурори 1-даражали юристи Б.А.Каримов ҳузурига шу иш юзасидан чақиртирганида олдига борганимда у киши бу иш кўриб чиқилганини ва мен бошқа ёзмаслигим кераклигини уқтирди. Шунда мен қўлимга Конституция китобини олиб менга шу китобдаги 30чи модда асосида жавоб беришларини илтимос қилдим.

Б.А.Каримовнинг жаҳли чиқиб “биз бу китоб асосида иш юритмаймиз” деб қўлимдан Конституция китобини олиб улоқтириб юборди. Яна фикрини тўлароқ намаён етиб Бош прокуратура Т.Иминовдай обрўли одамга қарши жиноий иш оча олмаслигини баён қилди.

3.САВОЛ: СИЗ БУ ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ЎЗ ВАҚТИДА ПРОКУРАТУРАГА ҲАБАР БЕРИШНИ ЎЙЛАМАГАНМИСИЗ?

Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ А.Фаттаховникига ўҳшаган сохта корхоналар кўпайиб кетиб уларда иш юритувчи директор лавозимида ишлаётган одамлар қилаётган ишлари воситачилик ниқобидаги жиноят эканлигини билиб қолиб бу тўғрида прокуратурага маълумот беришган, яъни қўзичоқни бўрига ишонгандай гап бўлган. Оқибатда прокурорлар маълумот берган одамларнинг ўзларига нисбатан сохта айибловлар билан жиноий иш қўзғаб анча йилларга қамалиб кетишларига сабабчи бўлган эканлар. Бу гапларни менга “Акбар-Азизий” корхонасида иш юритувчи директор лавозимида ишлаган турмуш ўртоғим Ф.Негманов айтганида ҳайрон қолган эдим. Орадан йиллар ўтиб ўзим шу иш юзасидан прокуратура билан тўқнаш келиб унинг юз фоиз ҳақ бўлганига гувоҳ бўлиб турибман.Айтмоқчиманки бу ҳақда гапирганларни ҳар-ҳили усиллар билан йўлларидан олиб ташлашган. Мен маълум вақ ўтганидан кейин бу жиноят тўғрисида Бош прокуратурага маълумот берганимга мана етти йил бўлишига қарамасдан ҳали-ҳанузгача ҳеч қандай натижа йўқ.

Прокурорларни бундай ишларидан кейин “қонун ҳимоячилари” деб бўлмайди. Улар прокурор ниқобидаги ўзлари энг аввало биринчилардан бўлиб ноқонуний ишлар билан шуғилланадиган мутаҳасис қонунбузарлардир. Бу таъриф уларга асосли равишда айтиляпди, негаки мамлакатдаги мансабдорларнинг жиноий акахонлиги туфайли содир этилаётган талон-тарожликларга чек қўйиб, ҳизмат бурчини бажариш ўрнига Т.Иминовни “обрўли” одам деб эътироф этиб, унга қарши жиноий иш оча олмаслигини айтиб, мени у тўғрида бошқа шикоятлар ёзмасликга ундаб ., қўрқитиб, менга куч ишлатиб президент девонидан ҳайдаб, Конституция китобини отиб юбориб, бу китоб асосида иш юритмасликларини айтиб, Конституциянинг 118 ва 120-нчи моддаларини онгли равишда, очиқ-ойдин жиноятчиларни ҳимоя қилган ҳолда бузиб туришибди. Ўғриларни ўз паноҳларига олиб, уларнинг ҳимоялари учун қонунни ҳам ўғрилар фойдасига ўзгартириб қалқон қилишса, ўғриларни “обрўли одамлар” деб рағбатлантиришса бундай қонун ҳимоячиларини кимлар деб аташ мумкин?

4.САВОЛ: БУ ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН БОШ ПРОКУРАТУРА ТАМОНИДАН ШУНЧА НОҲАҚЛИКЛАР БЎЛГАН ЭКАН, МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИГА МУРОЖААТ ҚИЛИБ КЎРМАДИНГИЗМИ?

ДСҚ А.Фаттаховнинг корханаларида текширув ишлари олиб бориш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи Кенгашдан руҳсат сўраганда руҳсат беришмаган бўлишса, Бош прокуратура эса очиқ-ойдин Т.Иминовга жиноий иш оча олмаслигини айтган. Президент номига ёзган мурожаатларимни эса аввалига участка нозирларига жўнатишган бўлсалар кейинчалик туман хокимларига, маҳалла ҳайрия жамғармасига ҳатто маҳалла оқсоқоллар кенгашига жўнатишди, ва шундай қилиб бу мурожатим ҳам ўз-ўзидан изсиз йўқолди. Шу ўринда савол туғилади, наҳотки хоким ёки ҳайрия жамғармаси раиси, маҳалла раиси лавозимидагиларга ҳам президент ваколати берилган бўлса?-деган. Мен мамлакатимизда президент битта деб биламан.

Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига ҳам мурожаатлар қилганман. Шулардан биттасида қонунчиликда акахонликни тақиқловчи моддани қачон қабул қилишларини сўраб ёзганимда, улар ҳам фуқоралар мурожаатларига жавоб бермаслик ананасини давом эттириб Бош прокуратурага жўнатишган улар эса шаҳар прокуратурасига ва шу билан у мурожаатим ҳам ўз-ўзидан йўққа чиқиб кетган. Бу ҳаракатлари билан Бош прокуратура ва Олий Мажлис Сенати ва унинг Қонунчилик палатаси Конституциянинг 30-моддаси, 35-модда, 76-модда, 78-модданинг 1-2-4-5 бандлари, 85-модданинг 4-банди, 86-модданинг 4-бандларини ошкора рад қилиб турибдилар. Шу зайилда Президент ишонч билдириб мамлакат Бош прокурори қилиб қўйган Қодиров Президент ишончини суистемол қилиб турибди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати эса ўзларининг қуриқ номдан бошқа нарса эмасликларини исботлаб туришибди. Бунданда шармандали ҳолат бўлиши мумкинми? Назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи Республика Кенгаши, Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати ва унинг Қонунчилик палатаси бир-бирига чирмашиб кетган коррупция ҳалқасини ташкил қилиб туришибди. Айнан улар қанотлари остида мамлакат бюджетининг пуллари, банк пуллари, гигант корхоналар пуллари талон-тарож қилиняпди. Айнан шулар туфайли ҳамма ёқда хўжасизликлар ва қонунбузарликлар авж олиб ётибди. Улар жиноятларга чора кўришмагандай, Президентга ҳам бу ҳолатни эшиттиришмайди. Аксинча Президентга ёзилган шикоятларни Бош прокуратура учаска нозирларига, туман ҳайрия жамғармасига ёки маҳалла раисига жўнатиб Президентнинг иззат-нафсига тегиб уни ҳам беҳурмат қилиб туришибди.

5.САВОЛ: ШУ ИШ ЮЗАСИДАН ҲУЛОСАНГИЗНИ АЙТСАНГИЗ.

Мени эшитаётган чет мамлакатларда юрган Ватандошларим сизларга мурожаат қилиб шуларни айтмоқчиманки, гарчи ҳар-ҳил сабабларга кўра Ватанингиздан узоқларда юрган бўлсангиз ҳам юртингизда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлманглар. Илтимос. Ўз фикирларингизни билдиринг. Танбал, қонунбузарлар макони бўлган прокуратура соҳасида ва қуруқ савлат Олий Мажлис Сенати ва унинг Қонунчилик палатасида мутлоқ ислоҳатлар ўтказишни сизлар ҳам талаб қилиб чиқинглар! Мен ҳам шу соҳадаги кечиктириб бўлмайдиган ислоҳатларни талаб қиламан! Назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи Республика Кенгаши эса мансабдор шахсларнинг давлат пулларини ўмаришда уларга ҳимоя воситаси бўлибгина ҳизмат қилаяпди.

Элу-юртга бу Кенгашнинг ҳеч қандай нафини кўрмаяпман. Аксинча Кенгаш фақатгина сохта ХКларда текширув ишларини олиб бормаслик учунгина тўсиқ вазифасини бажаряпди ҳолос. Шундай экан бундай Кенгаш аслида мавжуд бўлмаслиги керак. Қачонгача Президент сиёсатига ва мавжуд қонунларга Бош прокуратура қарши чиқади? Бундай ҳолатнинг чек-чегараси борми? Ўғри бўл, … бўл, инсофли бўлгин-да. Т.Иминов акахонлик қилган қалбаки тадбиркор А.Фаттаховнинг иккита соҳта ХКларининг жиноий фаолиятига қачон жиноий иш очилади?

Мени эшитаётган азиз юртдошларим сизлар ҳам бу жиноят юзасидан кўриладиган қонуний чоралар, агарда ҳақиқатан ҳам қонуний чора қўлланса натижаси билан қизиқинг, ва ўз фикрингизни билдиринг.

Чамангул Негманова