Ёзавериб чарчадим, наҳотки Каримовдан илгари советларнинг улкан НЕП программасига В. И, Ленин асос солиб унинг вафотидан кейин бу улкан (Новой экономической политики (НЕП) 1921 йиллардан бери ривожлансаю, «халқ душмани» Сталин кўрган чоралардан даҳшатли уруш кетаётган вақтларда ҳам қилт этиб ўчмаган электрнинг бугун бир асрча ўтиб, унинг бугун айнан қиш совуғида туғриқхона ва шифохоналарда ҳам суткалаб ўчирилиши Каримовнинг душманлигими ёки унинг халқимиздан атайин олаётган ўчими?
Қари Каримовни ота қилиб, унга ёш онасини бериб Каримовни танқид қилганларни ЁРАМАН деб юрган “аҳмоқлар бригадаси минглаб туғилаётган саволларнинг биттасига жавоб берсинлар, агар бундайлар Ўзбекистон МХХнинг сотиб арзимаган пулларига ўз халқини сотаётган сотқин бўлмасалар.
Қутирган бу йилги срвуқ натижасида ҳали дунёга келиб улгурмаган бечора ўзбекнинг чақалоқлари ўз ота ва оналарининг сайлаб ва яна бу етмагандай уларнинг кучоқ очиб қарсакларга кўмилаётган “ЮРТБОШИ”лари яратган “олий жаноб шароит”лардан бугун чақолоқлар жон таслим қилсаю, улгурмаганлари эса бу совуқдан “иккиёқлама бронхит шамоллаш” сабабли уйларига бориб жон беришса?
Бундай 20 йил бурун 25 миллион келадиган халқнинг бугун 50 миллионга етиб ўз юртида мустақиллик нашидасини суриб, фаровон ҳаёт кечириши керакмас эдими? Хеч кимнинг ҳаёлига келмаган бу ғаройиб муаммо аслида қаердан келиб қолди?
Нега бундай муаммо мамлакатларининг ночорликлари бизларнинг советлар умумий қозонга тушираётган таомларимиздан тўйиб фаровон яшаб келаётган мустақиллик мамлакатлари оч ёки электрсиз ва газсиз қолмадилар ва уларниннг рахбарлари ва президентлари мустақилликнинг салбий томонларини бартараф қилиш учун Болтиқбўйи мамлакатлари Молдавия ва Арманистон каби республика рахбарлари Ислом Каримов каби йўқ баҳоналарни излаб турли терроистлар ва экстремистларни ўйлаб топиб қўл қовуштириб ўтирмадилар.
Натижалар ёмон бўлмади бу республикаларда энг биринчи бизда бошланган муаммо бу ишсизлик ва меҳнатга кам хақ тўлаш бўлса, уларда ҳам бундай проблемалар ресурсларнинг озлигига қарамай ишлабчиқариш ва курилишни ривожлантиришга астойдил ва жиддий эътибор берганликлари учун ҳам ишсизлик муаммолари тўлалигича бартараф қилинди деса бўлади.
Шу ерда Мустақилликнинг Миллатга нима берганига Ўзбекистонда эътибор қилинмади, аксинча Ислом Каримовнинг ўзбек миллатига бўлган катта этибори ўрнига унинг миллатимизга эътибори унинг тил учида айтилган ёлғон сўзлари билан уйғунлашиб борди ва булап ҳа демай унинг айёрона тадбирлари миллатга нисбатан ўзининг сурбетларча бошланган очиқ ва салбий натижаларини берабошлади.
Масалан Миллий Хавфсизлик, дейилсада, бу Ўзбекистоннинг энг жисмонан ва рухий кучли ташкилот, ўзбек миллатнинг бошига тушадиган кулфатларини (масалан Ўш воқиалари) четда қолдириб, ўз қўлидан келишидан ўн марта кўп куч билан президентнинг шахсий манфаатларини ва унинг азиз терисини асраш билан овора бўлмоқдалар дейиш мумкин.
Бу орада якка шахс манфаатларини ҳимоя қилишда ўз халқи олдидаги минглаб қотилликларни амалга ошираётган қасамхўр диктатрорни ҳимоя қилиш мақсадида ўз қуролсиз халқига қарши ўт очишдек улкан жиноятни муқаддас ва шарафли бурч деб ҳисоблаётган ўз фарзандларимизга нима дейиш керак?
Халқни эзишда ички Ишлар Вазирликларининг қолаверса, республика Ҳарбий Кучларининг ичган қасамларини олсангиз, унда Миллатни алдаётган қаллоб Президент терисини халқ ғазабидан асраш учун жонларини фидо қилишга қасамёд қилаётганларига нима дейиш мумкин?
Шундай экан қани адолат ва қани кўпчилик манфаатига ён босиш каби демократик қадам ва мамлакат конституциясида ёзиб қўйилган моддаларидаги халқнинг иродасию, президентнинг бу Конституциясига риоя этаётгани деб баралла айтиш мумкин?
Масалан Каримов урғулаб мақтаётган Конституциясидаги 128 моддасидан атиги биргина 2 нчи модданинг бир фойиз ишлаётгани ва унда ялқов ва бе писанд Каримовнинг бу моддага риоя қилганида эди, халқимиз бунчалик қиш совуқлар азобларида яшамаган бўлар эди.
Шунинг учун агар Ўзбекистонда хақиқат бўлганда эди Ислом Каримов аллақачонлар ўз вазифасига ишончсиз топилиб, минг афсусларким унга қарши ўзбек халқининг 20 йилда 20 марта импичментига тортилиб, у ўз лавозмидан аллақачонлар қувилиши лозим бўлган бўлар эди.
Турлибеков Ёдгор