Ёки Ўзбекистондаги барча адвокатлар фирибгар, ёки биргина мен нуқул шунақанги мунофиқларга дучор бўлиб юраман….
Сурхондарёда бир инсон бор, Тожикистондан кўчиб келган ўзбек- Абдуғани Эрдонов.
Нодир Турақулов қутириб юрган кезларида Эрдоновларни уруғи билан қиришга киришади ва Каримовнинг Имомали Раҳмонов билан муросаси келишмай қолганидан фойдаланиб, улардан 14 нафарини Тожикистон фойдасига жосусликда айблаб 14 йилдан то 18 йилгача қаматтириб юборади-да эвазига подполковник унвонини қўлга киритади.
“Жосус”ларнинг иккитаси терговда дош беролмайди – икки аёл қийноқларнинг кучидан жон беради.
Бир аёл гуё қамоқхонада ўзини “осиб қўяди”…
Қийноқлардан тириб қолган “жосус” Эрдоновларнинг бари Жаслиққа ташланади…
Бугунги кунга келиб, Нодир Турақуловнинг инқирози ҳам айбсиз айбдор Эрдоновларга наф бермади…
Нодирнинг кирдикорларини фош этиш мақсадида Сурхондарёга сафарбар этилган прокуратура терговчилари, судьялар Нодирнинг ҳисобсиз бойликлари, долларларига боши айланиб, хушидан айрэлиб, шўрлик “жосус”ларнинг озодлигини АҚШ “бобойчалари”нинг боши туширилган” кўкат”ларга осонгина алмаштириб юборди…
Гани тўғриси, Мирзиёев олиб борвётган чала, ярим-ёрти, ўлда-жулда ислоҳатларнинг шарофати билан Эрдоновлар қамоқдан манзил колоннияларига ўтиб қолди.
Ўшанда мен бориб Абдуғани ака Эрдонов билан учрашгандим.
Эрдоновларнинг бирортасини қўлида суд ҳукми йўқ эди.
Камига сул “давлат сири” сифатида ёпиқ тарзда ўтган…
Э, маслаҳат бермай мен ўлай: “Энг аввало суд ҳукмини олиш, “жиноят иши” билан танишиб, “Дело” нинг заиф жиҳатларини топиш керак” дебман.
Бир бечора айтган-ку, “Тилимга боғла, тилимга” деб….
Шўрлик Абдуғани аканинг севинчдан кўзлари ёшланди… Энди азоб адо қилиб қўйган бу одамнинг аҳволини сизга тасвирлаб бера олмайман… Айтсам, хўрлигим келади… Хуллас, бутунам тамом бўлган, яна қанча яшайди, Худо билади!
Хуллас, “жосус” ака мендан “Ишончли адаокатингиз борми?” деб сўраса, менам “Ҳа, мана бу одам” дебман!
Ўзим ўртада турдим, гаплашдим. Адвокат 14 “жосус” ни ( ҳатто ўлганлариниям) “соғиш” ни бошлади!
Хуллас, бир ҳафта ичида сўраганини ундирди. Шўрлик Абдуғани ака “Синглим сигирини бозорга олиб чиққанди, кетмабди. Сиз бошлайверинг, кейинги ҳафта қолганини тўғрилаб берамиз” десаям унамади. Айтганини олмагунича қўймади! Хуллас, бир ҳафта ичида битта клентларидан олган сармоясига хотинига шу куниёқ “Спарк”ча оберди. Ўзим миниб кўрдим ўша мошинини. Жазмани борлигидан хабар топиб қолган аёли “ажрашаман”дан келиб, ҳурпайгани учун рафиқасининг ишончига қайта кириш илинжида “Спарк” совға қилишга шошилган экан….
Гапнинг қисқаси, “Спарк”нинг пулидан ташқари “Дело”ни урганаман” деб Сурхондарёга уч марта борган бўлса, ҳар гал самолётга чипта олиш, энг қиммат меҳмонхонага буюртма қилиш, қиммат ресторанда бўкиб қолгунча отволиш …. Шу харажатларнинг ўзиям иликни чақиб кетди. Аммо ишдан дарак йўқ. Адвокатлик дегани Сурхонга жазман билан етаклашиб бориб, бир шўрликларнинг ҳисобидан саунали, бассейнли меҳмонхоналарда “Дело”ни урганиш баҳонасида кайфу сафо қилиб қолиш деганимасу…Хуллас, “Дело” билан танишдими, йўқми, бир борганига алоҳида олганининг ўзи 500 долларнинг тагига боради…
Орадан сал кам бир ой ўтди, Абдуғани ака билан суриштириб кўрсак, бирорта суд-ҳуқуқ идорасига бир энлик арз ёзмабди…. Хуллас, турган битгани фириб. Ёздим дейди, текширсанг, ҳеч нарса йўқ. Битта бошига нафси ўпқонлик қилиб, бутун Республиканинг барча вилоятларидан “Иш”ларни олиб ташлаган. Қайси”Дело” қай мавзуда эканлигиям эсида йўқ. Қачон қарама, жазмани тиззасида, ширакайф…
Адвокат тавсия қилганларимга минг бир пушаймон едим ўзимам.
Шартнома менинг номимга тузилганди. Худо билади, шартномада қанча кўрсатилган, аммо мен шартномага имзо чекмаганман. Шартномада қанча кўрсатилганидан қатъий назар мендаги далилларда ҳақиқий нарх ҳақида гап боради…
Охири бўлмади, шартта шартномани буздим-да, муҳлат бердим: “Шўрликларнинг пулини қайтар, акс ҳолда ўзингдан кўр”… “Қўли билан бериб, оёғи билан югуриб олганлар” ҳақида ҳеч эшитганмисиз? Абдуғани ака шўрлик, “отанг яхши, онанг яхши” деб ёлвориб, берганининг ярмини зўрға қайтариб олишга муваффақ бўлди… Шундан буёғигаям орадан 5 ой ўтиб кетаяпти, шартнома бекор бўлган, маблағни қайтарай демайди…
Негаки, у фирибгар адвокатчанинг бахтига мен Ватандан узоқларга кетиб қолдим. Шунга унга Худо бериб қолди! Энди қолганини қайтариш кўнглининг кўчасигаям келмайди… Маҳбус шўрликлар эса мендан сўрашади: “Адвокат қолганини қачон бераркин” деб…
Ҳозир ҳамма юмушимни йиғиштириб, Мирзиёев, ДХХ-ю Бош прокуратурасининг виртуал қабулхонасига фирибгар адвокатнинг кирдикорлари ҳақида арзнома қоралаб ўтирибман…
“Бир жабирдийдага жабр қилмоқдасан-ку, иймонсиз, Худодан қўрқмайсанми?” дейдиган одам йўқ.
Бир мискинни қақшатиб, шилиб олган пулингга мошина оливолиб чоптириб юрибсан, маст-аластсан!
Озорда одамларнинг қарғишига қолиб йўлдами, чўлдами жувонмарг бўлиб кетишдан чўчимайсанми, аблах?!
Мана сизга ўзбек! Мана сизга ўзлик.
Бир-бирини талаб, бир-бирига фириб бериб кун кўради, тирикчилик қилади…
Одамниг фожиасидан фойдаланишдан баҳра оладиган бунингдек аблах адвокатларнинг танобини тортиш керак!…
Малоҳат Эшанқулова