O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда ажралишлар сони бир йилда етти баробар ортди

Ўзбекистонда ажралишлар сони бир йилда етти баробар ортди
179 views
16 September 2014 - 11:39

uzbda ajralishlarЎзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларида ёзилишича 2014 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, республикада доимий аҳоли сони 30 миллион 702,8 минг кишини ташкил қилган ва йил бошидан 210 минг кишига ёки 0,7 фоизга кўпайган.

Шундан 15 миллион 633,8 минг киши — шаҳар (умумий аҳоли сонининг 50,9 фоизи) ва 15069,0 минг киши — қишлоқ жойларида (49,1 фоизи) истиқомат қилади.

2014 йилнинг январь—июнида ФҲДЁ органларида 107,8 мингта никоҳ ва 14,4 мингта ажралиш рўйхатга олинган.

Ҳар минг аҳолига нисбатан 7,1 та (2013 йилнинг шу даврида – 7,3 та) никоҳ ва битта (2013 йилнинг шу даврида – 0,7 та) ажралишлар тўғри келади.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2013 йили мамлакат бўйлаб 303,7 минг никоҳ ва 24 минг ажралиш қайд этилган. Яъни 1000 кишига 10 никоҳ тўғри келган ва 2012 йилда ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилган. Ажралишлар эса 2013 йилда умумий никоҳлар сонининг 7,9 фоизини ташкил қилган. 2014 йилнинг январь—июнь ойларида эса ажралишлар умумий никоҳлар сонининг 13,3 фоизини ташкил қилган.

Никоҳлардаги ажралишлар сони сўнги бир неча йил ичида мунтазам равишда ортиб бораётганини кузатиш мумкин. 2012 ва 2013 йил статистика маълумотларини солиштирадиган бўлсак, никоҳлар сонида ўзгариш қайд этилмаган бир пайтда ажралишлар сони ошган. Масалан, 2012 йили ҳар 1000 кишига 0,6 ажралиш тўғри келган бўлса, 2013 йили ҳар 1000 кишига 0,8 ажралиш тўғри келган. 2014 йилнинг январь—июнь ойлари ҳолатига кўра эса бу кўрсаткич 1000 кишига 7,3 тага чиқди. Бу эса бир йил ичида ажралишлар сонини етти баробар ортганидан далолат беради.

ЎХҲ ахборот бўлими