2014 йилнинг 27 январь куни Вазирлар Махкамасининг 2013 йил якунлари ва 2014 йилдаги истиқболли режаларга бағишланган кенгайтирилган мажлисида, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов; -«суд хокимияти мустақиллиги қонунда белгилаб қўйилган бўлсада, аммо хақиқатда айрим судъялар мустақил равишда қонун нормалари асосида ишнинг хақиқий холатидан келиб чиқиб иш кўрмаётганликларини, аксинча телефон қўнғироқларига қараб қарор чиқараётганликларини» -қатъий танқид қилиб ўтганди.
Президентнинг ушбу танқидий фикрлари қанчалар хақиқат эканлигини, ЖИБ Наманган вилоятида ўтказилган қуйидаги суд ишлари яққол тасдиқлаб тургандек кўринади, жумладан:
Наманган вилояти Поп туманида жойлашган УЯ-64-32–ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган махкум Абдурахимов Бахриддинжон Бахром ўғли жиноят содир этилганида 18 ёшга тўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг: -«Вояга етмаганларнинг жиноят ишларини юритиш» хақидаги 60-бобининг 547-моддасида, -«Жиноят килгунга кадар 18 ёшга тулмаган шахсларнинг жиноятлари хакидаги ишларни юритиш тартиби умумий коидалар, шунингдек ушбу Кодекснинг «вояга етмаганларнинг жиноятлари хакидаги ишларни юритиш» хакидаги 60-боби 548-564-моддалари асосида белгиланиши» назарда тутилганлиги асосида, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг, -«Вояга етмаганлар жавобгарликларининг хусусиятлари» тўғрисидаги 6-бўлими, -«вояга етмаганларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш» хақидаги 16-бобининг 90-моддаси тартибида -«жазо турини енгилроғига -ахлоқ тузатиш ишларига алмаштириш» бўйича, Наманган вилояти Поп тумани ЖИБ суди томонидан 2014 йилнинг 31 март куни иш кўрилиб, унга нисбатан жазо турини енгилроғи билан алмаштириш асоссиз равишда рад этилган, яъни:
Наманган вилояти ЖИБ Поп туман судининг 2014 йил март ойининг 31 кунидаги ажримида;
-«махкум Абдурахимов Бахриддинжон Бахром ўғли, ЖИБ Қашқадарё вилояти судининг 24.08.2012 йилдаги хукми бўйича, етказилган зарарни хозирги кунга қадарли қоплаш чорасини кўрмай келаётганлиги, хақида асослантирилмаган важ келтирилган бўлиб, ушбу важ унга нисбатан жазо турини енгилроғи билан алмаштиришни рад этишга асос қилиб олинган» !…
Аммо, махкум Абдурахимов Бахриддинжон томонидан хақиқатда суд қароридаги қарздорликдан, 18.03.2014йилда 1000000сум қарздорлик ўз хохиши билан тўланганлиги хақидаги хужжатлар, номаълум сабабларга кўра Поп туман суди иш жилдида ўз аксини топмаган …
Хақиқатда эса, суд қарорида кўрсатилган қарздорликнинг ўзига тегишли 5012800 сўмлик қисмининг 20 %ни, яъни 1000000 (бир миллион) сўмини ўз хохиши билан 18.03.2014 йилда 411-касса кирим ордери билан муассаса кассасига тўлаб берганлиги, у суд қарорларини бажаришга харакат қилиб келганлигини яққол тасдиқлайди!.
Шунингдек, суд ажримида; -«унга нисбатан келгусида жазони енгилроғи билан алмаштириш унинг янада тартиб қоидаларга риоя қилмаслик ҳисси ортиб бориши мумкинлиги, хақида асослантирилмаган важ келтирилган бўлиб, ушбу важ унга нисбатан жазо турини енгилроғи билан алмаштиришни рад этишга асос қилиб олинган» !…
Бироқ, Наманган вилояти Поп туманида жойлашган УЯ 64/32 ЖИЭК шахсий таркиби томонидан , махкум Абдурахимов Бахриддинжон Бахром ўғлини 2011 йилнинг 26 апрель кунидан уч йил мобайнида жазо муддатини ўташ давридаги хатти-харакатларини кузатиш ва тарбиявий ишлар олиб бориши замирида, хақиқий холатдан келиб чиқишиб, унга берилган; -«белгиланган тартиб-қоида талабларини ўз вақтида бажариши, ахлоқ нормаларига риоя қилиши, махкумлар билан узаро муносабатда хушмуомаладалиги, характери босиқлиги, ҳар қандай вазиятда ўзини тута билиши, тарбиявий тадбирлар ва жамоат ишларида қатнашиши, мехнат ва ўқишга халол муносабатда бўлганлиги, ҳамда содир этилган жиноятдан пушаймондалиги ва муддатидан олдин озод бўлиб кетиши учун харакати сезилиши, колония маъмурияти томонидан бир маротоба рағбатлантирилганлиги, интизомий жазо олмаган»лиги хақидаги ижобий тавсия-тақдимномалари буни аксини тасдиқлайди!…
Шундай бўлсада, ЖИБ Поп туман суди ушбу хақиқий холатни инобатга олмасдан, аксинча, ҳеч бир асоссиз; -«уни қайта тарбияланган ва жамиятга хавфлилигини йўқотган деб бахолаб бўлмайди»-деган хулосани асослантирмасдан суд ажримида ёзган!…
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, 2014 йилнинг 31 март кунида ЖИБ Поп туман суди судъяси О.Мирзамахмудов томонидан УЯ 64/32 ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган 87 нафар махкумга нисбатан, -«махкумларни жазодан шартли озод этиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, сақлаш шароитини ўзгартириш бўйича» иш кўрилган!…
87 нафар махкумнинг ишини судда хар томонлама кўриб чиқиб қонуний хулоса чиқариш учун, бир кунда бир неча соат етарли бўладими ???!!!… Бу озми ёки кўпми???!!!…
Бу эса мантиқан, хар бир махкумга нисбатан иш кўриш учун бор-йўғи 4-5 дақиқадан ортиқ бўлмаган вақт сарфланганлигини яққол тасдиқлайди!…
Бу эса, суд хулосаси ишнинг хақиқий холатига мос келмаслигини яққол тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг:
455-моддасида; -«Судлар томонидан одил судловни амалга ошириш, хар бир чиқариладиган суд қарори қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шарт эканлигини;
-суд қарорида баён этилган холатлар ишнинг хақиқий холатига мос келиши лозимлигини;
-суднинг қарорида ифодаланган барча хулосалар асослантирилган бўлиши лозимлигини» -қатъий белгилаб қўйган.
486-моддасида; -«суд ўз хулосасига таъсир этиши мумкин бўлган холатларни ҳисобга олмаган бўлса, суд қарори жиноят ишининг хақиқий холатларига мувофиқ эмас»-деб эътироф этилиши лозимлигини қатъий белгилаб қўйган;
Айнан, ЖИБ Поп туман судининг ажримида, ЖИЭК томонидан судланувчи Б.Абдурахимовга берилган ижобий тақдимнома-тавсифномалар ва суд қароридаги қарздорликдан бир миллион сўми у томонидан ўз хохиши билан тўланганлиги, хулоса чиқаришда ҳисобга олинмаган???!!!…
Ушбу холат, ЖПКнинг 484-моддасида; -«суд қарорида баён қилинган суд хулосалари ишнинг хақиқий холатига мувофиқ эмаслиги, кассация тартибида суд қарорини бекор қилишга асос бўлиши»ни -қатъий белгилаб қўйилган!…
АММО, 2014 йилнинг 29 апрель куни ЖИБ Наманган вилояти суди кассация инстанцияси суди бундан-да антиқа ажрим чиқарган!…
Кассация судида, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал Қонунида ва Прокуратура тўғрисидаги Қонунида берилган ваколат доирасида, Наманган вилояти прокуратураси бўлим прокурори Х.Мадаминов, ишнинг хақиқий холатларидан келиб чиқиб, ўз ишончига асосланган ҳолда, ЖИБ Поп туман суди жараёнида қонун бузилиш холатлари содир этилганлигига, кассация инстанцияси судининг эътиборини қаратган ҳолда, Поп туман судининг ажримини бекор қилиш ва кассация шикоятини қаноатлантириш хақида хулоса берган... Пировардида, прокуратура органининг асосий вазифаси:- «Ўзбекистон Республикаси худудида, қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;-«қонун устиворлигини таъминлаш, қонунийликни мустахкамлаш, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини химоя қилиш орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини химоя қилиш» -вазифаси асосида прокурор Х.Мадаминов юқорида қайд этиб ўтилган хулосасини судга тақдим этган!
Аммо, давлат айбловини қувватловчи прокурор ва химоя томонининг, -«қонун нормалари асосида ишнинг хақиқий холатидан келиб чиқиб асослантирилган фикрларини», -ЖИБ Наманган вилояти кассация инстанцияси суди рад этиш учун, хақиқий иш холатидан келиб чиқиб хеч бир асос кўрсата олмаганлиги туфайли , гўёки Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг умумий қисми 8-бобининг 74-моддаси «жазони енгилроғи билан алмаштириш»га мурожаат этмоқчи бўлгандек нохолислик билан , ишни чалкаштиришга харакат қилган кўринади …
Аслида, махкум Абдурахимов Бахриддинжон Бахром ўғли 1993йилнинг 01 январь куни туғилган бўлиб, 2010 йилнинг 18 сентябрида жиноят содир этилган кунида у 18 ёшга тўлмаган бўлганлиги туфайли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг, -«Вояга етмаганларнинг жиноят ишларини юритиш» хақидаги 60-бобининг 547-моддасига асосан, Жиноят Кодексининг -«вояга етмаганларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш» хақидаги 16-бобининг, 90-моддаси тартибида иш кўрилганлиги, Поп туман суди ажримида ва 64/32-ЖИЭК тақдимномасида ўз тасдиғини топиб турганлиги иш хужжатларида мавжуд.
Савол туғилади… ЖИБ Наманган вилояти кассация судининг, ишни Жиноят Кодексининг 90-моддаси б-н тўғри
малакалаштиришга савияси етишмаганми, ёки суд қарорини ўзгартирмаслик мақсадида, атайин 74-модда б-н ишни чалкаштиришга харакат қилганми ???…
Шу ўринда, Ўзбекистон Президентининг 27 январь куни Вазирлар Махкамасининг йиғилишида; -«бизда мураккаб чалкаш ишларни тўғри ва одилона еча оладиган кучли юристлар ва судъялар етишмаётганлигини тан олишимиз керак, суд фаолиятида одил судловни таъминлаш учун, ривожланган АҚШ каби давлатлардан ўрганишимиз керак» -деб очиқ-ойдин қатъий таъкидлаб ўтганларида, у киши қанчалар хақ эканликларини ўйлаб қоламан!…
Шунингдек, ЖИБ Наманган вилояти кассация суди; –«махкум Б.Абдурахимов жазо ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажаргани ва мехнатга халол муносабатда бўлгани кўринсада, бироқ у томонидан ўта оғир турдаги жиноят содир этилганини инобатга олиб, Поп туман суди тўғри хулосага келган» -деган, қонунга зид равишда ажрим чиқарган…
Холбуки, Жиноят Кодексининг 90-моддасида; –«қасддан содир этган ўта оғир жинояти учун озодликдан махрум этилган шахс, жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган ва мехнатга ёки ўқишга халол муносабатда бўлиб , тайинланган жазо муддатини 1/3 қисмини ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин»-лиги назарда тутилган.
Бундан кўриниб турибдики, жазо ўташ даврида жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажармаслик ва мехнатга ёки ўқишга халол муносабатда бўлмаслик, махкумга нисбатан жазо турини енгилроғига алмаштиришга монелик қиладиган сабаб бўлиши мумкин эди!
Бироқ бундай салбий холат махкум Б.Абдурахимов иш хужжатларида мавжуд бўлмаганлигини кассация суди ҳам ўз ажримида тан олиб қайд этиб ўтган…
Вахоланки, Жиноят-процессуал қонунида: -««мумкин», «хақли», «йўл қўйилади» каби имконият яратувчи моддалар жиноят процессида ўз манфаатини кўзлаб иштирок этувчиларга нисбатан хуқуқий имконият бериш, процессни юритувчи масъул шахслар(суриштирув, тергов, прокурор ва судга) нисбатан эса, уларнинг мажбурияти сифатида талқин қилинмоғи » -назарда тутилган.
Шунингдек, савол туғилади, ўта оғир жиноят содир этилганида 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан қонунда , -енгилроқ жазо қўллаш имтиёзи қайси норма асосида юзага келган?…
Албатта, Ўзбекистон Президентининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Амнистия тўғрисидаги Қарорлари асосида, махкум Бахриддин Абдурахимовнинг тайинланган жазо муддати қискартирилиб, 9 йил 1ой 5 кун қолдирилган!
Буни ҳаттоки, Наманган вилояти кассация суди ҳам ўз ажримида қайд этиб ўтган!…
Бироқ, ЖИБ Наманган вилояти кассация судининг ажримидаги; –«Поп туман суди, махкум Б.Абдурахимов ўта оғир турдаги жиноят содир этганини инобатга олиб, унга нисбатан жазони енгилроғига алмаштиришни рад этиб тўғри хулосага келган»-деган хулосаси, нафақат Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодесининг 90-моддаси нормаларига зид, балки Ўзбекистон Президентининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан қабул қилинган Амнистия тўғрисидаги Қарорларини ҳам асоссиз деган хулосага олиб келган кўринади …
Ўз-ўзидан савол туғилади: ЖИБ Наманган вилояти судъялари, М.Ибрагимов, Ш.Ахмедов ва Б.Бабамирзаеваларга, Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва Сенат Қарорларини бажармаслик ёхуд ўзгача талқин қилиш ваколатини ким берган???…
Шу холатда, Қонун устиворлиги таъминланган фуқаролик жамиятини қура оламизми???…
Вахоланки : Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 02 май кунидаги №2-сонли -«Суд хукми» тўғрисидаги Қарорида; –«Судлар хулоса қилишда , иш бўйича хақиқий холатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг мухим тамойилларига амал қилишга мажбурдирлар. Ушбу тамойилларни бузишлик, суд қарорини қонуний эмас деб топишга асос бўлиши» -хақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йилнинг 22 декабрь кунидаги 14/151-сонли «Суд Хокимияти тўғрисида»ги Қарорининг:
14-бандида; –«Суд хокимияти умуминсоний принципларга асосланади. Шундан келиб чиқиб, судлар хар бир иш бўйича қонунийликни ва фуқароларнинг хуқуқларига риоя қилинишини таъминлашлари, ҳамда уларнинг хар қандай бузилишига зудлик билан муносабат билдиришлари шарт»лиги;
15-бандида; –«Судъя томонидан зиммасига юклатилган вазифани, нуфузни ва судга хурматни шакллантирувчи юксак ахлоқ-одоб меъёрларига риоя қилинмасдан туриб, суд хокимиятини ва судъя ваколатларини амалга ошириш мумкин эмас»лиги хақида дастурий тушунтириш берилган.
Шу ўринда, Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг, Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ олтинчи сессиясида: -«Суд бугунги кунда аввалгидек хукмрон коммунистик тизимнинг ҚАТАҒОН ва ЖАЗОЛАШ аппарати эмас, балки у ҳар бир инсон ва фуқаронинг хуқуқ ва эркинликларини ишончли тарзда қўриқлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган чинакам мустақил давлат хокимиятига айланмоғи лозим» -деган сўзларини ёдга олмоқчиман!…
Юқорида зикр этиб ўтилган, жиноят ишлари бўйича Поп туман суди судъяси О.Мирзамахмудов ва ЖИБ Наманган вилояти суди кассация инстанцияси судъялари, М.Ибрагимов, Ш.Ахмедов ва Б.Бабамирзаевалар томонидан чиқарилган суд ажримларини; –«ишнинг хақиқий холатидан келиб чиққан одил судлов хулосаси» -деб бахолаш мумкинми ?…
Холисона ва адолатли хулоса чиқариш сизлардан азиз инсонлар!
Адолат ва хақиқат ўрнатилишида, жамоатчилик назорати орқали одилона ва холисона муносабат билдиришларингизга умид киламан.
Ҳурмат ва эҳтиром билан Ўзбекистон фуқароси;
Бахром Абдурахимов.
Қашқадарё вилояти Ғузор туман Тинчлик МФЙ Эркин кўча 38-уй.
телефонлар. +998907210725; +998912140916;
E-mail: Bahrom2661@mail.ru;
skype: bahrom6126