Наманган вилоятида ўтказилган 1-чи инстанция ва кассация судлари, ғайриқонуний ажрим чиқарганликлари устидан, Ўзбекистон Президенти Девонига 2014йилнинг 29 май кунида ёзган шикоятимиз, 2014йилнинг 05 июн куни Президент Девонининг «А-16876-сонли Ҳукуматга оид» назорат варақаси билан, қонуний кўриб чиқишлик учун, Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилган эди, марҳамат разм солингизлар:
Ҳудди шунингдек, ушбу масала юзасидан, «Инсон ва қонун» газетасига юборган шикоятимиз ҳам, Бош муҳаррирнинг имзоси билан, -«Фуқаронинг мурожаатини қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиб, натижаси ҳақида таҳририятимизга ва хат муаллифига маълум қилишингизни сўраймиз» -деган хат билан 2014йилнинг 02 июн куни Олий судга юборилган эди, марҳамат разм солингизлар:
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг, -«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг, 18-моддасида; -«шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш муддати бир ойгача қатъий қилиб белгилаб қўйилган бўлиб», шу муддат ичида шикоят кўриб чиқилиши ва ушбу қонуннинг 21-моддаси тартибида, шикоятни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти хақида ёзма шаклда хабар қилиниши шарт эди!
Агарда, Олий суд ҳам Ўзбекистон қонунларига риоя этадиган маҳкама бўлганида эди!
Аммо, кўриб турганимиздек, Олий суд шунақанги Олий Маҳкама эканки, унга Ўзбекистон қонунлари ҳам, Президент Девонининг назорат варақалари ҳам ва бутун дунё тан оладиган мустақил 4-ҳокимият бўлган ОАВ мурожаатлари ҳам писанд эмас, яъни ўта мустақил –ўта Олий даражадаги, ҳаттоки Қонунлардан-да юқори турувчи унча бунчага тепса-тебранмас бир бедаво маҳкама экан-ки, шунинг учун ҳам бечора халқ ойлаб-йиллаб, Олий суд раисининг қабулига киришга ҳарчанд уринмасинлар, аммо бу уринишлари зое кетиб сароб бўлиб қолаверар экан –«Жамол»ингизга, -халқ мухтож эмас, -«Жаноб» !!!
Ёмон иллат юқумли бўлади деганларидек ушбу тепса-тебранмас касаллиги тезда Наманган вилояти прокуратурасига ҳам юққан кўринади. «Халқ сўзи» газетасига топширилган ушбу мазмундаги шикоятимиз ҳам, таҳририят девонхона мудири У.Файзиеванинг имзоси билан, Бош прокуратурага юборилган бўлиб, ўз навбатида Бош прокуратура ҳам, 2014 йилнинг 13 июн кунидаги 12/897-2012-сон хати билан, – «Аризани ж/иши билан кўриб чиқиб, суд қарорлари қонунийлигини ўрганиб, натижаси хақида муаллифга юборилган жавоб хати ва суд қарорлари нусхаларини илова қилган ҳолда 26.06.2014 йилга қадар батафсил ахборот юборилишини таъминлаш»ни Наманган вилояти прокурорига юклаган эди, марамат разм солингизлар:
Ха, катта карвон қаердан юрса-кичик карвон изидан юради –деб бежиз айтмаган эканлар доно аждодларимиз. Энг улуғ ва энг Олий бўлган «Олий суд» -ҳар қандай қонун нормаси ва қонуний муддатларни бемалол оёқ ости қилиб турганидан кейин, Наманган вилояти прокуратураси ҳам улардан ўрнак олсалар ажаб эмас-да, шунинг учун ҳам орадан икки ой ўтганидан кейин, мен 24.07.2014 йилда Бош прокуратурага мурожаат этганимдан кейин, шу куни Намангандан факс орқали Наманган вилоят прокурорининг ўринбосари Ш.Ж.Тўхтабоевнинг имзоси билан юборилган №12/104-14–сонли жавоб факсида:- «суд Б.Абдурахимовнинг харакатларини тўғри малакалаб, қонуний қарор қабул қилган ва протест келтириш учун асослар топилмади»-деган асоссиз сохта ва савиясиз жавобни юборган!!!…
Ваҳоланки суд, судланувчининг жиноий ҳаракатларини малакалаш учун эмас, аксинча, унга ЖКнинг 90-моддаси 3-қисмининг “в” бандида назарда тутилган имтиёзни қўллаш юзасидан ўтказилганлиги иш хужжатларида мавжуд. Бундан кўриниб турибди-ки, ушбу ҳолатда Наманган вилояти прокуратурасининг №12/104-14-сонли хати, иш ҳужжатлари билан танишмасдан юборилган сохта жавоби бўлибгина қолмасдан, балки процеесуал шапкўрлик ҳамдир.
Холбуки, ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, қонун нормасида хулоса қилинганда, кассация судида давлат айбловини қувватловчи Наманган вилояти бўлим прокурори Х.Мадаминов, судда кассация шикоятини қаноатлантиришни сўраб хулоса берганлиги пировардида, ҳамда иш Ўз.Р. ЖПКнинг 547-моддасига асосан, ЖКнинг 90-модаси 3-қисмининг “в” банди тартибида кўрилганлигини -суд қасддан ЖКнинг 74-моддаси билан «сохта малакалаб» нохолисликка йўл қўйганлиги сабабли, оқибатда Наманган вилояти прокурори , кассация судининг 29.04.2014 йилдаги ажримига нисбатан протест киритиши лозим эди.!!!
-Агарда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал Кодекси ҳамма учун бир хилда ягона ва мажбурийлиги ҳақиқатда амалда ҳам тадбиқ этилса эди !!!
-Аммо, энг ёмон ва бедаво иллат, айнан қонун назоратини ва ижросини таъминлашлари шарт ва зарур бўлган прокуратура ва суд органларининг ўзлари томонидан “Қонун” оёқ ости қилинишидир.
-“Қонун” нормасидан чекинганлиги(оёқ ости қилинганлиги) учун жавобгарлик ҳисси ва масъулияти йўқлигидир !
Шу ҳолатда, Қонун устиворлиги таъминланган демократик фуқаролик жамиятини қуриш мумкинми???…
Сабаби-ки, Ҳар қандай кишилик жамиятида, инсон хуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинадими ёки оёқ ости қилинадими, бунга фақат ва фақат сўнгги сўзни айнан “СУД” бериши шарт ва лозим !!!
Шу судни, «Одил судлов» -деб аташ мумкинми ?
Шу ўринда, 2014 йилнинг 27-январ кунида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида: -«Давлат бошқарув органи мансабдор шахслари томонидан “Қонун” бузиш ҳолатларини, «Бир раҳбар» томонидан назорат қилиш ва унга қарши чора кўриш имконияти йўқ эканлигини, бу вазифани кенг жамоатчиликка топшириш лозимлигини, шунинг учун “Жамоатчилик назорати”-тўғрисида “Қонун” ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди!
Фақат, ватан равнақига бир жонкуяр фуқаро сифатида, савол туғилади: – Қ А Ч О Н ? ? ?
«Тирик жон тана-тўқимасидаги энг ёмон иллат -бу бездир, безбетлик эса унинг ёки уларнинг бетидаги аксидир» !!!
Яна учрашамиз деган умид билан
Бахром Абдурахимов
тел. +998907210725; +998912140916;
E-mail: bahrom2661@mail.ru
Skype: bahrom6126