O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда собиқ маҳбусларга ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистонда собиқ маҳбусларга ёрдам кўрсатилади
140 views
13 December 2017 - 16:28

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси жазо ўташ муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўратиш бўйича қарор қабул қилган.

Бу каби қарор Ўзбекистонда биринчи марта қабул қилинмоқда.

Унга кўра, собиқ маҳбуслар ўз истагига биноан маҳаллий туман ёки шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтгач, уларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Бандликка кўмаклашиш марказлари шахснинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб индивидуал дастур ишлаб чиқади ва маҳаллий ҳокимият, тиббий муассасалар, таълим муассасалари ва бошқа идораларга йўллайди.

Бандликка кўмаклашиш маркази собиқ маҳбусга қуйидаги ёрдам турларини кўрсатади:

1. ишга жойлашиш;

2. тиббий хизмат олиш. Тиббий ёрдам собиқ маҳбуснинг турар жойидаги давлат тиббий ташкилотларида бепул кўрсатилади.

3. ҳуқуқий ёрдам, хусусан:

ишга жойлашиш учун ҳужжатлар топшириш, тиббий ёрдам;

ижтимоий ёрдам ва тўловларни олиш учун ҳуқуқий мазмунга эга ҳужжатларни тайёрлаш;

ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи, ижтимоий таъминот ва ушбу ҳуқуқларнинг бузилишини бартараф қилиш бўйича юридик консультация;

4. профессионал билим олиш бўйича ёрдам. Агар шахснинг маълумоти тугалланмаган ўртача бўлса, унга маҳаллий таълим муассасаларида профессионал тайёргарликдан ўтишга йўлланма берилади;

5. агар шахснинг яшаш жойи йўқ бўлса ёки йўқотилган бўлса, унга вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланиши учун туман ё шаҳар ҳокимиятига йўлланма берилади;

6. бошқа ёрдамларни олиш;

Жазони ўтаб чиққан шахс ҳар ойда ўзи олаётган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бўйича Бандликка кўмаклашиш марказига хабар бериб туриши керак.

ЎХҲ хабарлар бўлими