Президентлик курсисини ким эгаллайди деган савол атрофидаги эҳтирослар кучайиб бормоқда.
Ислом Каримовнинг ўлимидан ҳали икки ой ҳам ўтмай туриб, қўшни Республикада мамлакатнинг навбатдаги раҳбари курсиси учун ҳақиқий уруш бошланиб кетди. Низолашаётган кланлар тасаввур доирасидаги ва ҳатто ақлга сиғмайдиган ресурсларни ишга жалб қилмоқдалар.
Умуман олганда, ҳаммаси бизнинг аввалги мақолаларда Ўзбекистонлик мутахассис, сиёсатшунос Алишер Илхомов башорат қилганидек давом этмоқда. «Вести.kg» “фронт”даги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун яна бир бор унга мурожаат қилди.
-Ўзбекистонда, ниҳоят, мухолифат пайдо бўлди, – дейди Алишер Илхомов таҳририят билан суҳбатда. – Ва унга Солиқ инспекцияси раҳбари Ботир Парпиев бош бўлди. Мухолифат шу кунларда вақтинча президентлик вазифасини бажарувчининг тадбиркорларни қўллаб қувватлаш борасидаги сиёсати эълон қилинишига ўз фикрини билдирди. Ва бу мамлакатда одатдагидек “мухолифат”га, турли навдаги таъсир гуруҳлари эътибор билан ўқийдиган вебсайт орқали, таънаю дашномлар ёғдиришди. Бу ерда қатор саволлар туғилади. Асосий савол эса – бундай тажовузкор кампания қаердан келиб чиқмоқда?
Суҳбатдошимизнинг фикрича, Ботир Парпиевнинг Рустам Иноятовнинг (Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг доимий раҳбари – муҳ.) қариндоши эканлиги, ва Мирзиёевга (Вақтинчалик президентлик вазифасини бажарувчи – муҳ.) нисбатан бироз олдин ҳудди шу «uzmetronom.com» орқали ўхшаш танқид (Иноятов атрофидагилардан эканлиги тушунарли) янграгани ҳисобга олинадиган бўлса, вақтинчалик президентлик вазифасини бажарувчи ушбу танқидни эътиборсиз қолдирмаганлиги ва жавоб зарбасини тайёрлагани очиқ ойдин аниқлашади.
-Шунингдек, мамлакатдаги икки асосий шахс ўртасида яхши ниқобланмаган жанг юзага келаётгани ҳам аниқлашади. Фақатгина бир нарса ноаниқ, вақтинчалик президентлик вазифасини бажарувчининг махфий полиция бошлиғига ҳужумлари ортидаги бунчалик ўзига ишонч қаердан пайдо бўлди. Алишер Усмонов (Келиб чиқиши ўзбек бўлган Россиялик раҳбар ва тадбиркор, миллиардер – муҳ.) факторими? Ёки у ушбу ташкилотга ўринбосар ўлароқ ўзига содиқ бўлган кишини (марҳум Каримов қўллаган услуб) ўтирғизишни эпладими? Ҳар доимгидек, ҳар нарсани ўз ўрнига қўювчи вақтдан умид қиламиз ва можаронинг икки тарафи учун ҳам керакли бўлиб қолган «Узметроном» учун биз ҳам хурсанд бўламиз. Демакки тўлов қобилятига эга бўлганлар растасига мижозлар келди, – дейди Алишер Илхомов.
«Вести.kg» ўқувчилари рухсати билан, улар эътиборига суҳбатдошимизнинг бир неча кун аввал билдирилган фикрларини ҳавола қиламиз.
“Шавкат Мирзиев ўз партияси қурултойида қизиқ бир баёнот қилди: “Давлат органларининг халққа хизмат қилиш вақти келди, аксинча эмас”. Бу ердан эса ҳалигача давлат ташкилотлари (демак, Бош вазирнинг ўзи ҳам) халққа хизмат қилмаган экан деган хулосага келамиз.
Кейин у яна ўз фикрини тасдиқлайди: “… ерлардаги ҳеч бир мутасадди раҳбар одамларнинг ташвиш ва муаммолари билан астойдил шуғулланмайди”. Олтинга тенг сўзлар, буларни ҳар бир жойдаги реклама панелларига осиб қўйиш керак. Бу инқилоб учун сигнал бўлиши мумкин (Юқоридагилар чарчаб кетишди (муаллиф) эскича бошқаришдан…)
Асал ейишни давом этамиз: “Рахбарлар доимо халқ ичида бўлишлари, шахсий қабулларни ташкил қилиб, муаммоларни жойида ҳал қилишлари керак”. Бу баёнот эса бироз мавҳум. Амалда раҳбарларнинг бундай халқ ичига чиқишлари, халқнинг ўзи ташкил қилиб ва ўзи ҳаражатларини қоплаши лозим бўлган қабуллар билан якунлади. Баъзида уларнинг халқ ичига камроқ чиқишларини истайсан киши.
Шу ерда менинг ёдимга Ислом Каримовнинг бир неча йил аввал айтган гапи эсимга тушди: “Ниҳоят ҳукумат ходимларининг халққа юзланиб, унинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш вақти келди”. Бу ҳам жуда яхши сўзлар”, – дея ёзади Алишер Илхомов.
Владислав Шувалов
Манба: vesti.kg
Русчадан ЎХҲ таҳририяти таржимаси