Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга.
Олий суд раиси Ш. А. Газиевга.
Вояга етмаган судланувчи Абдурахимов Бахриддинжон
Бахром ўғлига оид 2-69-12-сонли
жиноят иши буйича унинг қонуний вакили
Абдурахимов Бахром томонидан
Ш И К О Я Т
14.11.2014 йилда Олий суднинг Жиноят ишлари судлов хайъатида вояга етмаган Абдурахимов Бахриддинжонга оид иш назорат тартибида кўрилганда ҳам, – «20.09.2010 й. тунги соат 03-05 ларда вояга етмаган шахсни қийноқ ва мажбурлов билан ғайриқонуний сўроқ қилиб, қалбаки равишда, «иқрорлик аризаси» – деб ёздирилган кўрсатувларни», -айбловга асос қилиб, аммо иш юзасидан биз томонимиздан келтирилган инкор этиб бўлмайдиган далил ва исботларга нисбатан ҳолисона процессуал муносабат билдирилмади!
Биз айнан, -«суриштирувнинг жиноий фаолияти махсули бўлмиш, «иқрорлик аризаси»-даги қуйидаги далил ва исботларга ҳолисона муносабат билдиришларингизни сўраймиз, жумладан:
1. – Мен ҳайдовчини оёғини босдим ва қўлимдаги пичоқ билан қовурғани тепасига икки маротоба тиқдим. Мен ҳайдовчига тиққан пичоқни олдинги ўриндиқ полигига қўйдим;
23-мурда СТЭ хулосасидан: –Кўкрак қафасини ўнг ёнбош сохасида, қўлтиқ ости олд чизиғи бўйлаб 6 ва 7 қовурғаларини оралиғи сохасида яраси бўлиб, яранинг чеккалари бир-бирига бириктирилганида узунлиги 3,0 см. эканлиги; – Шу ярадан 9,5см пастда 8-9 қовурғалари оралиғи соҳасида яраси бўлиб, яранинг икки қирралари бириктирилганида узунлиги 3,0 см га тенг. эканлиги; -Ўнг ёнбош соҳасида яраси бўлиб, узунлиги қирралари бир-бирига яқинлаштирилганида 2,4 см. эканлиги қайд этилган!
№36-МК СТЭ хулосасидан: – 07.10.2010 йилда автомашина олд ўнг ўриндиғи полигидан топилган пичоқ тиғининг кенглиги учидан 35,0 мм;
№662-Х сонли Экспертиза хулосасидан: – Тақдим қилинган пичоқлардан ва пахта бўлакларидан ҚОН топилмади. Эксперт: имзо: Хушвақтова З.О. 19.октябр 2010йил.
САВОЛ: – 20.09.2010 йилдаги кўрсатув асосида; -«НЕКСИА автомашинаси олд ўнг ўриндиғи полигидан жиноят қуроли пичоқ, нима сабабдан 07.10.2010 йилгача 18 кун давомида топиб олинмаган, ҳамда жиноят қуролидан нима учун экспертиза қон топмаган»?
ХУЛОСА: -35,0 ммлик жисм санчиб кирган танада, ундан кичик 30,0ммлик тешик(яра)ни ҳосил бўлишлиги мутлақо хақиқатга тўғри келмайди, аксинча 35,0 мм ўлчамдаги пичоқ билан жароҳат етказилган бўлганида эди, у ҳолда яранинг икки қирралари узунлиги 35,0 мм дан каттароқ бўлиши хақиқатдир; – ҳамда жиноят қуроли пичоқ ўша куннинг ўзида олиниши шарт эди ва қотиллик қуроли пичоқдан қон топилиши муқаррар эди! Бу ҚОНУН – ҳамда табиат ҚОНУНИДИР!!!
2. 23-мурда СТЭ хулосаси ТЎХТАМидан: – Ўнг томон пастки жағи остки қисмида, кўкрак қафасини ўнг ёнбош соҳаси 6-7-қовурғалари оралиғида ва кўкрак қафасини ўнг ёнбош соҳаси 8-9-қовурғалари оралиғида, бурун қирраси чап ёнида, ўнг елкаси ўрта қисми ташқи юзасида, умуртқа поғонаси 10-кўкрак умуртқаси чап томонида, бел сохаси чап томонида ва ўнг ёнбош сохасида санчиб кесилган яралари бўлиб, ушбу яралари бирор-бир санчиб кесувчи жисм таъсири натижасида етказилгандир!
Дастлабки тергов айбловидан: –Қамаши туман Ёртепа худуида автомашина тўхтаганидан, шу пайт автомашина орқа ўриндиғида ўтирган Р.Соатов қўлида бўлган ўткир кесувчи пичоқни, Қодиров Холман Қаххаровични бўйин қисмига санчган;
ХУЛОСА: – Юқорида санаб ўтилган жароҳатлар, шу жумладан кўкрак қафаси ўнг ёнбош соҳасидаги иккала жароҳатлар ҳам, айнан Р.Соатов Қодировнинг бўйин қисмига санчган битта пичоқ билан етказилганлиги ҳақида экспертиза Тўхтамга келган! Бу эса,-«қўлимдаги пичоқ билан қовурғани тепасига икки маротоба тиқдим» -деган кўрсатув мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини, аксинча 17 яшар вояга етмаганни қийноқларга солиш ва уриб қўрқитиш орқали, у қилмаган жиноятни қасддан унинг бўйнига қўйганлигини яққол тасдиқлаб турибди!!!…
3. ШУНИНГДЕК: –Марҳум Х.Қодиров танасидаги жароҳатлардан махсус кесиб олинган тери бўлакчалари тўқималарида(клетчатая)суд-тиббий криминалистика лабороториясида микроскоп остида ўтказилган экспертизанинг 173-далолатнома хулосасида; -«марҳум Х.Қодировга етказилган жароҳатлар бирор-бир ўткир жисм билан етказилганлиги ҳақида хулоса берилган бўлиб», -аммо етказилган жарохатлар икки хил катта(17см./3,5см.) ва кичик(7см./2,1см.) ўлчамдаги жисмлар(пичоқлар) билан етказилганлиги ҳақида хулоса берилмаган!…
№36-МК СТЭ хулосасидан: – 1-кичик пичоқ тиғининг узунлиги 7 см., тиғининг эни 2,1см. ва 2-катта пичоқ тиғининг узунлиги 17 см., тиғининг эни 3,5см., яъни жиноятда айбловга қўйилган иккала пичоқларнинг тиғларининг узунлиги ва эни бир-биридан 2,5 баробар фарқ қилиши қайд этилган.
САВОЛ: – Агарда, ҳақиқатдан ҳам қотилликда ушбу икки хил ўлчамлардаги пичоқлар қатнашган бўлса, нима учун С.Т.К.Э. 173-хулосасида, жарохатлар икки хил ўлчамдаги жисмлар орқали етказилганлиги хақида тўхтамга келинмаган?
ХУЛОСА: – Агарда, ҳақиқатда қотилликда ушбу иккала пичоқ иштирок этганда эди, у ҳолда Х.Қодиров танасидаги жароҳатлардан кесиб олинган бўлакларнинг тери тўқималарида криминалистика лобороториясида микроскоп остида ўтказилган клетчатая экспертиза, ушбу жароҳатлар икки хил катта (17смлик) ва кичик(7смлик) ўлчамлардаги жисмлар(пичоқлар) билан етказилганлиги хақида хулоса бериши шарт эди!!!…Лекин бундай хулоса йўқ, бу эса қотиллик айнан битта пичоқ билан содир этилганлигини, ҳеч бир инкор этиб бўлмайдиган тарзда яққол тасдиқлаб турибди!!!
4. ҲАМДА: – 23-мурда СТЭ хулосасида: – Ўнг томон пастки жағи остки қисмидан санчиб кесиб кирган яранинг каналига зонд билан кирилганида, яра канали ўнгдан чапга, орқадан бироз олдинга йўналганлиги; – Кўкрак қафаси олд юзаси чап томони 6-7-қовурғалари орасидаги яраси бўлиб узунлиги чеккалари бирлаштирилганида 8,0см.ни ташкил қилишлиги; – Кўкрак қафаси ўнг ёнбош соҳаси 6-7-қовурғалар орасидаги яранинг каналига зонд билан кирилганда, -яра канали олдиндан орқага-ташқаридан бироз ичкарига қараб йўналган ва яра каналининг чуқурлиги 8см. атрофида эканлиги; – Кўкрак қафаси ўнг ёнбош сохаси 8-9-қовурғалар орасидаги яранинг каналига зонд билан кирилганда, – яра канали олдиндан орқага -юқоридан бироз пастга-ташқаридан бироз ичкарига йўналганлиги ва яра каналининг узунлиги 8,5см. атрофида эканлиги; Ўнг елка ўрта қисми ташқи юзаси яраси ташқаридан ичкарига пастдан юқорига қараб йўналган чуқурлиги 8,5см.га тенг эканлиги; – Умуртқа поғонаси 10 кукрак умуртқаси орқа ўрта чизиқдан 1,2см. чапда яраси канал йўналиши юқоридан бироз пастга-орқадан олдинга йўналганлиги; -Чап томон бел сохасида орқа ўрта чизиқдан 8-9,5см. чапда бир-бирига параллел иккита яралари бўлиб, яра каналлари олдиндан орқага –ташқаридан бироз ичкарига томон йўналганлиги яра каналиниг узунлиги 6-7 см. эканлиги; – Ўнг ёнбош сохасидаги яраси узунлиги қирралари бир-бирига яқинлаштирилганида 2,4 см. эканлиги қайд этилган бўлиб; – аммо, танадаги ушбу зарбаларнинг йўналтирилишига кўра бир киши томонидан етказишни имконияти йўқлиги, балки икки киши томонидан етказилиши мумкинлиги ҳақида хулоса берилмаган?
ЭНГ АСОСИЙСИ: – Ўтказилган тергов ва суд жараёнларида; -«НЕКСИА автомашинаси олд ўнг ўриндиғида ўтирган шахс, чап ўриндиғ-рулда ўтирган шахсга чап қўли билан ушбу жарохатларни етказиши имконияти борми ва зарба бериш натижасида ўзининг чап қўли уч бармоғининг биринчи фалангаси ички юзасини жароҳатлаш мумкинми» – эканлигини аниқлаш учун эксперимент ўтказиш юзасидан берган кўплаб ёзма илтимосномаларимизни асоссиз рад этишганлар.
САВОЛ: – Тергов ва суд органлари, ушбу ҳолат юзасидан суд-тергов эксперименти ўтказишни сўраб берган барча илтимосномаларимизни рад этишлари орқали, Одил судловнинг Олий мақсади, -«ҳақиқатни аниқлаш принципи»ни йўққа чиқаришганлар-ку?
ХУЛОСА: – Бу эса, қотиллик икки киши томонидан содир этилганлиги ҳақида суд.мед. крим. Экспертиза хулоса бермаганлигини, демак қотиллик айнан бир киши томонидан содир этилганлигини ҳеч бир инкор этиб бўлмайдиган даражада яққол тасдиқлаб турибди!!!
5. – Мен ҳайдовчини кўйлагини ечиб машинани орқа багажига тиқиб қўйдим; – 20.09.2010 йилдаги мурдани кўздан кечириш баённомасидан: –«мурда кўмилган жой иш қуроли билан очилиб кўздан кечирилганда, мурданинг кўйлаги оқ рангли бўлиб барча юзалари тўқ қизил рангли қонга ўхшаш доғлар ва тупроқ билан ифлосланганлиги ва келгусида текшириш учун қадоқланиб муҳрланганлиги» -қайд этилган!
САВОЛ: -«Наҳотки, инсон ечмаган-ечилмаган кўйлакни, аризада, -«ҳайдовчини кўйлагини ечиб автомашинанинг орқа юкхонасига солиб қўйдим» – деб мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатувни ўз ақли ва хоҳиши билан, ҳеч кимнинг тазйиғи – қийноғисиз ёзиши мумкин бўлса?
ХУЛОСА: – Бу эса, суриштирув органи, тунги соат 03-05 оралиғида адқвокатсиз-қонуний вакилсиз ёлғиз ўспирин, 17 яшар вояга етмаганни қийноқларга солиш ва уриб қўрқитиш орқали, у қилмаган жиноятни қасддан унинг бўйнига қўйганлигини инкор этиб бўлмайдиган равишда тасдиқлаб турибди!!!
6. Мени қўлим ҳайдовчига пичоқ ураётган пайтда кесилган бўлса керак; №229-Яа суд.тиб.экспертизасининг хулосасидан: –«Б.Абдурахимовнинг чап қўлининг уч бармоғини биринчи фалангасини ички юзасида жарохат аниқланган бўлиб, ушбу жароҳати бирор бир ўткир тиғли жисмнинг кесувчи юзасини таъсири натижасида юзага келишлиги мумкин» -деган хулоса берган!..
ХУЛОСА: – Ушбу экспертиза хулосаси ҳам, аризадаги кўрсатув мутлақо хақиқатга тўғри келмаслигини, аксинча суриштирув томонидан вояга етмаганга қийноқ ва тазйиқ остида ёздирилганлигини яққол тасдиқлаб турибди!
(Бу эса, 20.09.2010 йилда берган дастлабки кўрсатуви, у машина тўхтаганидан сийгани пастга тушиб кетганлиги ва сигнални эшитгани заҳотиёқ, ҳеч нарсадан хабари бўлмаганлиги учун чопиб келиб, ўнг қўли билан ўнг эшикни очган ҳолда, Р.Соатовни тўхтатаман деб унинг қўлини чап қўли билан ушламоқчи бўлиб, унинг қўлидаги пичоқни ушлаб олиши натижасида чап қўли кесилганлиги, айнан ҳақиқат эканлигини тасдиқлайди!)
ХУЛОСА ЎРНИДА: Қашқадарё судялари учун, ҳақиқатни аниқлаш орқали одил судловни таъминлаш принципидан кўра, ишни бир томонлама айбловга қарата кўриш, суднинг энг улуғ вазифаси ҳисобланадиган кўринади!!!
7. – Мен ҳайдовчини ўлдириш учун қизил дастали пичоқни бозордан хозмаг дўкончаси аёл сотувчидан 5000 сўмга сотиб олган эдим;
Ж/ишининг 8-томи 204-ички варағида: -қўшимча тергов жараёнида, ушбу кўрсатув ўз тасдиғини топмаганлиги ва прокуратура терговчиси Д.Азимов томонидан айбловдан олиб ташланганлиги иш материалларида мавжуд.
САВОЛ: – Олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзаро тақсимланган режага асосан Б.Абдурахимов томонидан қотиллик содир этиш мақсадида дўкондан пичоқ сотиб олганлиги ўз тасдиғини топмаган бўлсада, яъни Бахриддинжон дўкондан пичоқ сотиб олмаган бўлсада, аксинча олдиндан хеч қанақа жиноий режа тузилмаганлиги ўз тасдиғини топган бўлсада, аммо нега суднинг ҳукмида 97-2-моддасининг «п» банди билан унга нисбатан айб эълон қилинган, бу адолатсизлик эмасми?
ЯКУНИЙ САВОЛ: Наҳотки, Суд-тиббий экспертизаси криминалистика лабороториясида, марҳумга етказилган жароҳатлар атрофидан махсус кесиб олинган тери бўлаклари тўқималаридаги ўзгаришлар микроскоп остида лабараторияда текширилиб таҳлил қилинган экспертиза хулосасидан кўра, вояга етмаган шахснинг ҳимоя хуқуқи бузилган холатда унга мажбурлаб ёздирилган ўз тасдиғини топмаган кўрсатувлар қотилликда айблаш учун муҳимроқ ва ишончга сазовор бўлса?
ЯКУНИЙ ХУЛОСА ЎРНИДА: – «Кўрсатувлар – далиллар Маликасидир» –деган Сталинча-Вишинскийча услуб ҳали ҳам айблов учун асос бўлиб қолаётган кўринади!!!…
Юқоридаги иш хужжатлари асосида хақиқий холатда келтирилган мазкур далилларга беғаразлик билан холисона ёндашган ҳолда хақиқатни аниқлаш орқали одил судлов таъминланиши мақсадида
С Ў Р А Й М А Н:
Вояга етмаган судланувчи Абдурахимов Бахриддинжон Бахром уғлининг жиноят иши бўйича судда кўриб чиқилган ҳақиқий ҳолат, судланувчини айбли деб топиш учун етарли бўлмасдан, аксинча унинг айбсизлигини тасдиқлаб турганлигини, аммо ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди ЖПКнинг 26 ва 455-моддалари нормаларига зид равишда айблов хукмини чиқарганлигини инобатга олиб, ЖИБ Қашқадарё вилояти биринчи инстанция судининг 24.08.2012 йилдаги айблов ҳукмини ва кассация судининг 30.05.2013 йилдаги ажримини, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 493-моддаси тартибида бекор килинишини ва жиноят ишини тугатиб, вояга етмаган Абдурахимов Бахриддинжон Бахром уғлини ЖПКнинг 83-моддасининг 3-кисми билан оқлаб, реаблитация этилишини илтимос килиб сурайман.
Қонуний вакил Абдурахимов Бахром Равшанович.
Манзил: Қашкадарё вилояти Гузор тумани Эркин куча № 38-уй.
Тел; +99890 721 07 25; +99891 214 09 16.