O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда табиий газ нархи оширилади.

Ўзбекистонда табиий газ нархи оширилади.
27 views
23 September 2013 - 10:37

газ1 «Ўзбекнефтгаз» компанияси сайтихабарига кўра, Ўзбекистонда табиий газ учун тарифлар 16 сентябрь куни Молия вазирлиги томонидан белгиланган. Унга кўра, табиий газ нархи 8,5фоизга  қимматлайди.

Октябрь ойидан табиий газнинг бир кубометри, агар газ ҳисоблагич бўлса – 151,74 сўмдан сотилади, бу ҳозирги нарх – 139,8 сўмдан 8,5 фоизга қиммат.

Агар газ ҳисоблагич бўлмаса, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатилаётган ҳар 10 кубометр газ ҳақи 2 минг 624 сўм 15 тийинни ташкил этади (ҳозирги нарх – 2 минг 418 сўм 55 тийин).

Иситиш тизими учун ишлатиладиган газнинг ҳар 10 кубометри учун нарх 1 минг 121 сўм 60 тийиндан 1 минг 216 сўм 95 тийингача оширилган.

Ҳисоблагич бўлмагани ҳолда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ тарифлари, шунингдек, улгуржи истеъмолчилар (хусусан, иссиқлик таъминоти корхоналари) учун белгиланган нархлар юқорида келтирилган ҳаволада кўрсатилган. Ўша саҳифада квитанция ва баённомаларнинг бланкларини кўчириб олиш мумкин.

«Газета.uz» хабарига кўра, газ тарифлари охирги марта 2013 йилнинг апрель ойида оширилган эди. Ўшанда тарифлар ўртача 14 фоизга қимматлашган эди.

 

ЎХҲ хабар маркази.