O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда талончилик!

Ўзбекистонда талончилик!
32 views
04 October 2013 - 17:53

imagesТаҳририятимизга Ўзбекистондаги жирканч ва тубан режимдан шикоят қилаётган мактублар тез-тез келади. Уларда асосан, режимнинг халққа ўтказаётган зулми, уларнинг нохақликлари ва қийноқлари акс этади. Одамлар ҳатто, шикоят қилишга ҳам қўрқиб қолишган. Пахта мавсуми бошлангандан буён зўравонлик авж олган. Ҳар бир уйга кириб одамларни пахта даласига ҳайдашяпти. Бормаганларни эса талашяпти. Тадбиркорлардан эса пул ундиришяпти, у  пуллар кимни  киссасига тушаётганлиги номаълум. Каримовни ва  қизини мақташдан  чарчамайдиган тўтиқуш ОАВлари шундай масалаларга келганда, негадир сукут сақлашади.

Қуйида Ўзбекистондан юборилган мактубни аслича сизга ҳавола этамиз.

“Махалла раислари ,Солиқ инспекцияси, ИИБ ходимлари ва Хокимиятдаги мутасаддилар тадбиркорларга пахтага чиқишларини  қаттиқ талаб қиляпти . Агар пахтага чиқишмаса  улар Солиқ бўйича кирдикор топиб катта миқдорда жарима солиши мумкинлиги ёки электр энергия ёки газни ўчириб кетишини айтиб тазйиқ ўтказишмоқда. Ёки яхшиликча 10 кунда 300 000 минг сўм беришимизни талаб қўйяпти. Кўпчилик ошхона ва дўконлар эгалари ўзлари ёпиб қўйишган.   Вилоятларда  бензин, салярка йўқлиги сабабли 1.5 литр ёқилғи нархи 7-9 минг сўмга қўлда чиқиб кетган. Свет ўчиб кетгани эвазига қишлоқларда холодильниклар ,кондиционерлар, ҳатто ТЕЛЕВИЗОРларини аллақачон сотиб юборишган. Россиядан ҳам қувилиб келаётган халқ қаерга боришини, нима иш қилишини билмай,  диктатор И.А. Каримов ва оиласидан норози бўлиб Қўзголон қилишга тайёр бўлиб туришганини  айтишяпти. Ушбу ҳолат Республикамизни барча вилоятларида сезиларли, очиқ-ойдин айтилаяпти.  Ҳа яна Мед врачларни ва  ҳамшираларни оқ халатида ишдан мажбурий пахтага чиқариб кетишмоқда. Кўпчилигини айтишича ётарига иш жойидан туғри олиб кетаётган экан.  Улар бориб қарашса  ётиш учун ҳеч қандай шароит йўқ ,  кўрпалар сасиб чириб кетган жойга мана шу ерда ётасанлар деб кўрсатишибди.  Норозилик билдирмокчи бўлганларга ишдан бўшаб кетиши тўғрисида уқтирилибди.  Но илож ўша жойда ётишибди.  Бошқалари айтишича улар қараётган болалар жойда СЭС ходимлари келиб текшириб, врачни айблаб акт тузибди.  Актда болалардан  Инфекция касали топилган врач жавобгар дейишибди . Лекин исмини ошкор қилгиси келмаган врач шундай дейди: “Болалар кўлмак сув,  яъни зебрдан сув ичса мен нима қилай бу тўғрисида катталарга бир неча маротаба ёзма мурожаат қилган экан.  Шунга карамай СЭС ходимлари врачни айблаб  жарима солибди.

Ушбу маълумот Халқни сўзидан олинган бўлиб, хозирча ўзини ошкор қилмаслигини сўраган Фуқародан олинди”.

 

Халқ сўзи.