Ўзбекистонда Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига кўмаклашувчи «Чегара посбонлари» отрядлари тузилади, дея хабар бермоқда daryo.uz.
Ўзбекистон ҳукумати 2014 йил 30 сентябрь куни шундай отрядлар ҳақидаги низомни тасдиқлади. Ҳужжатга кўра, кўмаклашувчи отрядлар Ўзбекистон давлат чегарасини ҳимоя қилиш, чегара яқинидаги туманлар ва бевосита давлат чегарасида режалаштириладиган ва амалга ошириладиган қонунга зид хатти-ҳаракатларни аниқлашда чегара қўшинларига амалий ёрдам бериш учун шакллантирилади.
Кўмаклашувчи отрядлар давлат чегарасини қўриқлашда Ўзбекистон Республикасининг чегара яқинидаги ҳудудларида чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тузилган режаларга мувофиқ равишда қатнашади.
Манба: uz.ca-news



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?