Ўзбекистонда 27 май, сешанба кунидан эътиборан шошинилч ва тезкор хизматлари учун ягона телефон рақамлари ишлай бошлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.
Шаҳар ёки мобил телефондан энди ушбу хизматларга қўнғироқ қилиш учун 0 билан бошланувчи ва одатда икки ёки уч хонадан иборат бўлган рақамлар олдига 1 қўйиб – 101, 102, 103, 1050 ва ҳакозо кўринишда қўнғироқ қилиш керак бўлади.
Бўлаётган ўзгаришлар мобайнида турли тушунмовчилик ва ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида мазкур телефон рақамларининг уч ой давомида бир вақтнинг ўзида ҳар иккала – янги ва эски тизимларда фаолият кўрсатиши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида янги рақамларга ўтиш жараёни 2013 йилда якунига етказилган эди.
2014 йил охиригача шаҳарлараро алоқа тармоқларига уланишда фойдаланиладиган «8» рақамини халқаро стандартларга мос «0» рақамига, халқаро алоқа тармоқларига чиқиш учун терадиган «8-10» олд рақамини «00»га ўтказиш бўйича ишлар якунланиши кўзда тутилган.
ЎХҲ ахборот бўлими