O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда ёш муҳандислар танқислиги кузатилмоқда

Ўзбекистонда ёш муҳандислар танқислиги кузатилмоқда
153 views
12 June 2014 - 10:43

uzbda-yosh-muhamdislar-tanqisHRC рекрутинг компанияси Ўзбекистон меҳнат бозорининг 2013 йилдаги ҳолатини таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, ўтган йили мамлакатда 970 мингта иш жойи ташкил этилган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотига таяниб vatandosh хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, тадқиқотчилар 2013 йилда Ўзбекистон меҳнат бозорида техник мутахассисларга катта эҳтиёж сезилганини эътироф этишган. Асосан ёш муҳандислар танқислиги яққол кўзга ташланган. Бу танқислик, тадқиқотчиларга кўра, асосан катта ёшдаги мутахассислар ҳисобига тўлдирилаётгани айтилади. Айни пайтда бу соҳадаги мутахассислар контракт асосида ишлашни ёки хориждаги катта лойиҳаларда ишлашни исташаётгани ва бу ҳам мамлакатда муҳандислар танқислигини келтириб чиқараётгани қайд қилинади.

Ўтган йили савдо-сотиқ соҳасига, айниқса, IT-соҳасида номзодларни ўзига кўпроқ жалб қилган. 2013 йил учун яна бир хусусият маъмурий ишлар нуқтаи назаридан иш излаганлар кўпроқ офиснинг қаерда жойлашганига кўпроқ эътибор қаратишди. Ходимлар йўлга кўп вақт сарфлашни у даражада хоҳлашмаяпти.

«HR-UNION» бирлашмаси MyJob.Uz онлайн тармоғи базасида иш изловчиларнинг хусусиятларини таҳлил қилиб чиқишган. Унга кўра, иш изловчиларнинг 44 фоизи 26-35 ёш атрофидаги йигит-қизлардир. Яна бир жиҳати, иш қидираётганларнинг катта қисми — 49 фоизи бакалавр даражасига, 24 фоизи эса магистр ёки тўлиқ олий маълумотга эга шахслар бўлиб чиққан. Бу таҳлил давомида 25 мингта анкета ўрганиб чиқилган.

Иш излаётганларнинг 12 фоизи молия, бухгалтерия ва аудит соҳасида таълим олган бўлса, ахборот технологиялари соҳасида мутахассисликка эга шахслар 9 фоизни ташкил қилган.

Тадқиқотнинг яна бир қизиқ жиҳати, иш қидираётганларнинг 23 фоизи ойлик маош масаласини иш берувчи ихтиёрида қолдиришни истаса, 27 фоиздан ортиғи ўз ойлик маошларининг қўл тегадигани 1-1,5 миллион сўм (430-650 доллар) атрофида бўлишини кутаётганлигини қайд этишган. 25 фоизи эса бу миқдор 500-1000000 (215-430 доллар) атрофида бўлишини хоҳлаётганлардир.

26-35 ёшдаги иш излаётганларнинг 40 фоизи инглиз тилида бемалол мулоқот қила олади. Катта ёшдаги иш изловчиларда эса бу борада жиддий муаммолар бор.

ЎХҲ ахборот бўлими