O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда ЎХҲ шамоли эсмоқда

Ўзбекистонда ЎХҲ шамоли эсмоқда
116 views
05 December 2012 - 14:25

ЎХҲ тузилгандан бери диктатор Каримов малайлари Ҳаракатимизни обрўсизлантириш учун мамлакат ичкарисида ва хорижда бизга қарши қоралаш компаниясини бошлатиб юборгани жамоатчиликка яхши маълум. Қизиғи шундаки, ҳукумат бундай компанияни фақатгина ЎХҲ га қарши олиб бормоқда. Олинаётган хабарларга кўра, Ўзбекистонда давлат идоралари, куч ишлатар тизимлар ва сайтимизда хабар берилгани каби Мудофаа вазирлиги ходимларига ЎХҲни ёмонлаш компанияси энди очиқ шаклда ўтказилмоқда экан.( uzerk.org/archives/14781)

Хўш, бундай вазиятда инсонларимиз нима қилишлари керак? Агар улар ишлаётган жойларда ёки ўқиётган даргоҳларда ЎХҲ қарши ҳукумат одамлари пропаганда ишларини олиб боришса, бу ҳукумат малайларига ЎХҲ ҳақида кўпроқ саволлар бериш мақсадга мувофиқдир. Ана шунда ёлғончи ташвиқотчилар ўзлари билмаган ҳолда ҳаракатимиз ҳақида ҳақиқатларни ҳам айтиб қўйишлари мумкин. Шуниндек, бундай ташвиқотлар тугагандан кейин ҳамкасблар ва талабалар биргаликда Ўзбекистондаги сиёсий вазият ва нима учун Каримов ҳукумати ЎХҲ га қарши очиқча ғоявий курашни бошлаганини муҳокама қилишлари ҳам мақсадга мувофиқдир. Бу ўз ўрнида инсонларимизнинг сиёсий савиясининг кўтарилишига сабаб бўлади.

ЎХҲ ҳаракати Каримов диктатураси ўрнига эркинлик ва адолатга асосланган янги фуқаровий жамият қуриш тарафдоридир. Бу курашда ҳаракатимизнинг ғоя ва мақсадларини ташвиқот қилиш билан бирга инсонларимизнинг ҳаракатимизга қўшилишлари, аста секинлик билан ва кичкина кичкина гуруҳлар ҳолида турли шаклларда (маош ортиришини, газ, электр таъминоти ва ҳк) ҳокимиятга ўз норозиликларини намойиш қилишлари зарурдир. ЎХҲ мақсади халқимизни мана шу шаклда Каримов диктатурасига қарши ҳаракатга кечиришдир. Ҳукуматнинг ЎХҲ радикал, террорчи ташкилот қабиладаги “ташвиқотларининг” барчаси ёлғондир. Биз халқимизнинг Каримов диктатурасидан қутулишини истаймиз ва шу йўлда фаолият олиб бормоқдамиз.

 

ЎХҲ Ахборот Маркази
5 декабрь 2012 йил.