Орқага қадамлар… Ўзбекистон қонунчилари ва мутасаддилари изоҳлар бериб, масалани тушунтиришлари мумкин, эшитамиз албатта, лекин ташқаридан ҳам, ичкаридан ҳам қараганда, хавотир уйғотадиган ҳолатни кузатаяпмиз.
Ўзбекистонда қўзғолон кайфияти борми? Ким раҳбариятга, сиёсий тизимга, қолаверса халқ тинчлигига рахна солаяпти?
Бугун ҳукуматни, нисбатан бўлса-да, кўпроқ саволга тута олаётган фуқароми?
Президент сайлови йилида намойишларни ва эркин сўз-фикрни чеклаш, фуқароларнинг уюшиш ҳуқуқига тўсиқлар қўйишдан Ўзбекистонга нима фойда? Кимга қандай наф?
“Ахборот хавфсизлигини” таъминлаш учун халқаро медиа ва ижтимоий тармоқларга таҳдид деб қараш; одамлар қонуний ҳокимиятга қарши бош кўтариши мумкин деб кескин чоралар кўриш Ўзбекистоннинг пилдираб орқага кетиши бўлади.
Ҳамманинг ўз эркинлик ва бурчлари бор. Қонун устуворлиги фуқаро ва давлат орасида ўзаро ишонч ва ҳурмат талаб қилади.
Ўтган йиллар ичида агар шундай соғлом алоқа бир қарич бўлса-да ривожланган бўлса, шу кунларда парламент ва юқори идораларда кетаётган ҳаракатлар уни яксон қилади.



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Муҳаммад Солиҳ: Табрик
Шуҳрат Бобожон: Мустақилликдан севинган Даврон ҳақида
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”