Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, 12 сентябр куни, мамлакатда Қурбон Ҳайити намози ўқилиши вақтида масжидлар киришларида хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган равишда ташкиллаштирилгани кузатилган.
Кириш жойларида жонли блокпостлар ташкил қилиниб, болалар ва вояга етмаган ёшларнинг масжидларга киришларига тўсқинлик қилинган.
Facebook.com ижтимоий тармоғида тарқалган аниқ манзили маълум бўлмаган, Ўзбекистондаги масжидлардан бирида Ҳайит намози вақтида олинган суратда милиция ва фуқаролик либосидаги йигитларнинг жонли тўсиқ ташкил қилиб турганини кўриш мумкин.
“Ўзбекистоннинг биринчи президенти даврида катта жамоат намозлари ўқилиши вақтида милиция ходимлари масжид киришларида бир четда туриб хавфсизликни таъминлашар эди. Энди ўртага жонли блокпост туриб олибди, вақтинча президент даврида, ушбу лавозимга ўтганига бир ҳафта бўлмасдан шундай ҳатти-ҳаракатларни кузатаётган бўлсак, Аллоҳ билади бир ой ёки бир йилдан сўнг нима бўлади”,- деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
“Бу вақтинча президент устозидан ўтади шекилли. Дин душмани экан бу вақтинча подшо ҳам…”,- дейди яна бир фойдаланувчи ўз изоҳида.
ЎХҲ таҳририятига келган мактуб




Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ