[soundcloud id=’38868728′]
Ўзбекистонда, ҳамда дунёда ўзбеклар билан кечаётган вазият бугунги кунда кўплаб халқаро ташкилотларни ташвишлантирмоқда.
Араб ўлкаларида кечган ва ҳозирда ҳам давом этаётган “араб баҳори” деб аталувчи воқеъалар Ўзбекистонни четлаб ўтадими, ёки йўқ деган савол ҳаммани баробар қизиқтирган бўлса ҳам ажаб эмас. Шимолий Африкка ва яқин шарқда кезаётган инқилобий ўзгаришлар кўплаб ватандошларимизни, шунингдек хорижда яшашга мажбур қолаётган ўзбек қочқинларини умидлартирган бўлса, Ислом Каримов Каримов бошчилигидаги жинояткор ҳукуматни ташвишга солиб қўйгани рост. Чунончи, хорижда ташкил топган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) ва унинг ўз олдига қўйган мақсадлари режимни ховотирга солмай иложи ҳам йўқ эди. Ва шундай экан, режим халқ ҳаракатига қарши курашни бошлаб юборди.
Режим тафаккуридаги кураш – бу хорижда юрган ўзбекистонликларни бадном қилишга уриниш, уларга қарата турли туман бўҳтон ва туҳматларни ёғдириш, имкони топилганида эса, кимларнидир ўлдириш билан кечаяпти. 2011 йилнинг 24 сентябрь кунида ЎХҲ нинг Россиядаги фаол аъзоларидан бири бўлган Фуад Рустамхўжаев Иванова шаҳрида, ўз ўйи олдида отиб ўлдирилди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят иши очдилар ва у шундайлигича қолиб кетди, ёки аллақачон ёпиб юборилди. Россия ҳам Ўзбекистонда кам фарқ қилишини ва у ерда ҳам коррупция муаммолари борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, нима учун Фуад Рустамхўжаев қотили изланмаганлигини тушуниш қийин эмас. Чунки Ивановадаги полициячиларнинг ҳам уйида “бер, ейман” дейдиган болалари бор ва уларга ҳам емиш ҳаром, ёки ҳалолдан келишининг мутлоқ фарқи йўқ, худди ўзбекистондаги органлар каби.
Лекин 2012 йилнинг 22 февраль кунида Швециянинг Стромсунд шаҳрида номаълум қотил томонидан отилган таниқлик ўзбек имоми Обид қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасд нафақат ўзбек жамоатчилигини, балки Европадаги фуқаролик жамиятлари, ҳамда, айтиш жоиз бўлса бутун швед жамоатчилигини ташвишга солди. Шу кунларда Швеция полицияси ва хавсизлик хизматлари Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасд тафсилотларини ўрганмоқда, изланмоқда.
2 март кунида Стокгольмда швециядаги ўзбек жамоаларининг мазкур суиқасд юзасида норозилик чиқишлари бўлиб ўтди ва унда бу мамлакатдаги ўзбеклар Швеция ҳукуматидан ўзбекистонликларнинг ҳимоясини янада мустаҳкамроқ қилиш талабини илгари сурдилар. Воқеълик швед оммавий ахборот воситалари билан бирга, Озодлик, Би-Би-Си радиоларининг ўзбек хизматларида ҳам кенг ёритилинди. Ёритилинди, лекин бу тадбирга норозилик назари билан қарайдиган одамлар ҳам оз бўлсада, лекин бор экан.
Озодликнинг ўзбек хизмати Стокгольмда бўлиб ўтган норозилик тадбирини ёритаркан, унинг остида ўзига хос изоҳлар қолдирилгани ҳар бир юрагида ўти бор ўзбекнинг ғашини келтирмай қолмайди. Ушбу мақоламизнинг ёзилишига айни хабар остида қолдирилган изоҳлардан баъзилари сабаб бўлди. Масалан, радио “мухлисларидан” бири ўзини Абу Аҳмад деб таништирибти ва у қуйидагиларни ёзган:
Ассаламу алайкум!
Азиз мусулмонлар, Аллоҳдан қўрқинглар, Қуръон ва Суннатни маҳкам ушланглар! Эҳтиросларга берилманглар! Ахир бу каби намойишлар ўтказишлик шариатимизга хилоф. Бу ишлар кофирларнинг амалиданку. На Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на саҳобалари, на 4 мазҳаб имомлари ва на бошқа барча салаф-солиҳларимиз бирор мақсадга эришиш учун норозолик намойишларини ўтказишмаганку!
Катта олимларнинг бу борада айтган сўзларига қулоқ тутинглар ва ибрат олинглар:
http://tavhid.com/kitoblar/manhaj/norozilik-namoyishlari-hukmi
Албатта бунақа тоифадаги “биродарларга” бир савол берсак бўларди: ислом келган дамларда қайси мамлакатда одамлар норозилик пикетлари ўтказишаётган эдию ва нима учун норозилик билдириш ислом аҳли учун номаъқбул бўлиб қолди? Қолаверса, Саудия Арабистонидаги мусулмонлар ва на Саудия қироли Ўзбекистон мусулмонлари ғамини қачон еган эдилар? Ахир у ерда ҳам ўрта асрлар қолдиғи бўлган монархия диктатораси сақланиб келмоқда ва шу монархияга хизмат қилиб келаётган “уламолар” бундан ортиқ нима дейишлари ҳам мумкин эди? Афсус, Ўзбекистон МХХ (Милий Хавфсизлик Хизмати) хизматида бўлган бу “биродар” бу саволга мутлоқ жавоб бера олмайди. Чунки унда фақитна фитна бор, аммо ҳақ саволга жавоб йўқ!
Ўзини Мерос деб атаган яна бир қул, аниқроғи Ислом Каримовнинг қули қуйидагиларни ёзиб қолдирибти:
Ҳайронман! Нега энди айнан Каримовдан кўрасизлар? Бирор исботинглар борми? Сиз ёзаётган нарсалар туҳматку, ҳеч бир исботсиз, ўзларизча айб қидирасизлар. Ичингларда дунёқараши кенг инсон борми? Бунинг учун жавоб беришдан қўрмайсизларми? Охирги пайт Европада исломга қарши ҳаракатлар бўлаётганини билмайсизларми? Швециянинг чекка жойларида мусулмонларнинг ўлдирилаётганиничи? Балки ўйлаб кўрарсиз. Яшасин Каримов!
Ҳозирги дамда ўзбеклар орасида, айниқса ўзбек халқи орасида “Яшасин Каримов” деб ҳайқирадиган бирор инсон қолмаган. Ўзбекистон МХХ шу кунларда миллатнинг, қолаверса халқнинг қотили бўлган Ислом Каримовнинг халқаро обрўсини кўтариш учун бел боғлагани бировга сир эмас! Ҳар неки, ўзбекистонлик имомнинг Швецияда отилиши на фақат швед ҳукуматининг, балки бутун Европа иттифоқининг ҳам юзига тушган тарсаки бўлди ва уни ватанимизнинг ўлмас Кашчей президенти Ислом Каримов амалга оширганига бирор ўзбекда шубҳа йўқ! Лекин начора, ётиб қолгунча отиб қол деганларидек, МХХ ҳам қараб турмайди-ку. Швециянинг чекка жойларида мусулмонлар ўлдирилаётгани эса бу мамлакатда яшаб келаётган мусулмонлар учун кутилмаган янгилик бўлибти. Янгилик ҳам эмас, аслида бу ўз номини ҳам ошкор қила олмайдиган бир тўнғизнинг тўғизона усулда қилган туҳмати, ахлат ичидан туриб “хур-хур”лашини эслатади.
Ўзини ўшлик Бобур деб таништирган яна бир “мухлис” эса мусулмоларнинг жума намозидан қолиб пикет ўтказганлиларидан ташвишга “тушибти”.
Яхши манзара. Пикет ўтказилишининг асосий сабабчиси “таниқлик уламо Обидхон қори”. Пикет жумаъ куни ва айнан жумаъ намози вақтида вақтида ўтказилди. Демак, пикетни деб ҳафталик фарз ибодат адо қилинмади. Демак, “уламо”нинг мухлислари бенамоз эканда! Йўқ, ундай эмас, бу пикет Оллоҳ буюрган фарздан ҳам устун у пикетчилар учун (астағфируллоҳ)! Биродарлар, ахир бу ҳолат битта “уламо”ни деб мусулмонман деган юзлаган инсонларни (агар уларни инсон деб атаб бўлса), улуғ фарздан қолишига сабаб бўлган “уламо” неча минглаган тоза мусулмонларни ёмон отлиқ бўлишига сабаб бўлгани, исломни қора қилганига очиқ далил эмасми? Билиб қўйинглар, исломга, мусулмонларга кофирлар қила олмайдиган бузуқликларни қилган кимсанинг томонини олган ҳам ўша кимса каби мунофиқдир, кофирдир, муртаддир!
Бу “мусулмон биродар”нинг ўзи ким эканлиги Озодлик материали остида қолдирган изоҳидан кўриниб турибти ва афсуски, кимлар учундир Худо ҳам, пайғамбар ҳам айнан Ислом Каримовнинг ўзидир. Чунки улар фақат юртбошисини рози қилиш учунгина интиладилар. Кейин, билмаганлар учун билдирадиганимиз шудир: таниқли уламо Обидхон қори Назаровга уюштирилган суиқасдга норозилдик билдириб пикетга чиқганлар орасида номусулмонлар ҳам бор эди ва барибир энг асосий ададни мусулмонлар ташкил этдилар, ҳамда улар Стокгольм марказий масжидида жумаъ намозини адо этиб, суиқасдга учраган имом саломатлиги учун дуода бўлиб, сўнг пикетга қайтдилар.
Ўзбеклар бошида шу кунларда жуда катта офат турибти ва бу офатни улар ўз бошларига ўзлари кўтариб олиб чиқарганлар. Ўз вақтида, яъни ҳали Ислом Каримов ашаддий диктаторга айланиб улгурмаган кезларда ўзбек мухолифати халқни унга қарши курашишга, унинг томонидан ҳокимиятни бутунлай ўзлаштириб олинишига қарши туришга чақирганди, аммо халқ юртбошиси томонида туриб сиёсий фаолликни намоён қилмади. Бугун Ислом Каримов диктатра отига миниб олган ва қонли қамчиси эл боши узра айланмоқда. Энди эса халқнинг асосий мақсади, қандай қилиб бўлсада Оллоҳ берган жонни омонда сақлаб қолиш бўлиб қолаяпти.
“Ислом Каримов тузган бу режимда унинг ўзи ҳокимиятдан кетганидан сўнг ҳам қутила олмаймиз”, – дейди Норвегияда яшаётган ўзбекистонлик қочқин Евгений Дяконов. Унинг фикрича, АҚШ, Исроил давлати, ҳамда Франция ва Германия ҳукуматлари Ислом Каримов режимини қўллаб келмоқда.
“Бизнинг президентимиз дунёга ўзини ислом терроризмига қарши курашувчи ҳукмдор сифатида танитди, лекин унинг турмаларида эса бирорта бўлсин террорчини кўрмайсиз”, – давом этади у, – “булар ҳаммаси Афғонистон наркотикаси экспортини ўз қўлида ушлаб туриш учун ва Афғонистонга ўтадиган таъминот йўлини сақлаш учун қилинаётган ҳаракатдир”.
Албатта бизнинг юртбоши афғон наркотлари трафикидан катта даромад кўраётгани бировга сир эмас, аммо бундан ғарб мамлакатларининг ҳам манфаатдор бўлаётгани эса кимлар учундир кутилмаган ҳол бўлиши мумкин.
“Агарда Ислом Каримов ғарб талабларини бажармаганида эди, у аллақачон демократия нашъидасини худди Саддам Ҳусаийндек сиртмоқда туйган бўларди”, – фикрини якунлайди Дяконов.
Ўзбекистондаги вазиятнинг ўнгланишини истамаётганлар албатта топилади ва уларнинг буйинларини қайириб қўйиш халқимизнинг айни шу мақсадда бирикишида кузатилиниши мумкин эди, лекин бундай бўлмаяпти. Бу билан “Халқимиз ўлгудай қўрқоқ” деб баралла айтаётганлар сони ҳам кундан кун ортиб бормоқда ва лекин бу билан халқимиз ботир бўлиб қолаётгани ҳам йўқ.
Озодлик радиоси материали остига ёзилган изоҳларга қайтадиган бўлсак, уларни халқнинг ичидан чиқган ва мана шу халқга хиёнат ҳисси билан яшаётган ўзбек фарзандлари ёзишмоқда. Афсуски, бундайлар ҳам эл орасида кам эмас экан. Улар милиция, МХХ ва шунга ўшаш турли куч ишлатар ташкилот ва муассасаларда ишлашмоқда. Оддийгина пора учун, элнинг фарзандлари азобига келадиган ҳаром маблағ учун ўзгалар жонини қурбон қилишаяпти.
Ўзбеклар нима қилмоқлари керак? Айниқса шу кунларда, Ислом Каримов ва унинг малайлари ҳукуматни сақлаб қолиш учун интилаётган пайтда. Ўзбекстонликлар ҳукуматга бўйинсўнмаслик акцияларини бошлаб юборишлари шарт ва бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун шиори остида бир-бирларини қўллашга ўтишлари лозим. Акс ҳолда мамлакат ичкариси ва ташқарисида сиёсий мухолифат фаоллари, диний уламолар, ҳамда режимнинг кўзига хунук кўринган кимса борки, уларнинг ҳаммаси бирин, кетин қурбонларга айланиб бораверадилар. Бу билан, ҳеч шубҳасиз, мамлакатда ҳамма террорчи бўлиб қолади. Бугун ўзбекларда бирор шубҳа йўқ: Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасдга Ўзбекистоннинг жиноятчи режими айбдор! Бироқ бу даъво ҳуқуқий исботини топадими, ёки йўқ, буни эса вақт кўрсатади.