Куни-кеча Тошкент вақти билан соати 14-00лар атрофида, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро, собиқ маҳкум, Улуғбек Назиров ўзининг қўл телефони (+998935319060) орқали менга мурожаат қилди деб хабар беради ҳуқуқ фаоли Фахриддин Тиллаев.
Улуғбек Назиров шундай ҳикоя қилади:
– “Уйда карантин сақлаб, бир ойдан буён ўтирибман. Маҳалламиз участка нозири келиб, мендан “нима иш қиляпсан? Нега туман ИИБи ёки маҳалла участкасига учрашиб, “тушунтириш хати” ёзмаяпсан?”деб мени сўроққа тутди. Шунда мен қанақа “тушунтириш хати” ёзишим керак экан? Мен қамоқдан чиқиб келганимга аҳир, бир йил бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёеев топшириғига кўра, 3000 мингдан ошиқ маҳкум, “қора рўйҳат”дан чиқарилган бўлса, нега энди мен сизга ва туман ИИБига бориб, “тушунтириш хати” ёзиб беришим керак экан?”.
Шунда участка нозири:
– “Э, сен ўзингникини қўйяпсан-ми? Тирранча! Ким билан ўйнашаётганинги биласан-ми? Сен “диний оқим” остида қамалиб чиққансан. Биласан-аа? Бу менинг талабим эмас. “Колонкка” ходимларининг талаби. Тушундинг-ми?.” – деб ўдағайлаган.
– “Менинг колонкам тугаган. Тўлиқ афв этилиб чиққанман. Мен ҳеч кимга ҳисобот бермайман”десам у мени “кўчага чиқ! Гаплашамиз!”деди. Мен уймиздан чиққиб энди гапни бошлагандим, “сен нега маска тоқмай юрибсан? Сени текшириш керак?” деб менга ўдағайлаб, “шантаж” қила бошлади. Мен унга тўғри гап айтсам, у бўлса ИИБи ходимига нисбатан қўпол момулада бўлмоқдасан? ИИБи ходимига бўйсинмаяпсан? Мен сени устингдан тегишли жойга мурожаат қиламан…” деди. Шунда мен унга, Ўзбекистон Республикаси Ички Иишлар Вазири Бобожоновга ва Республика прокуратурасига мурожаат қиламан. Мен ўз ҳақ-ҳукларимни яхши биламан”дегандим. У ўзича минғир-минғир қилиб кетди… ”. дейди Улуғбек Назиров.
Фахриддин Тиллаевнинг маълум қилишича собиқ маҳкум Улуғбек Назиров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 ва 159 моддалари билан айибланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Навоий вилояти УЯ-64/47 муассасида жазони учдан бир қисмини ўттаб бўлганидан кейин, 2017 йилнинг август ойида колонккага чиқарилди… Назиров Улуғбек 2019 йилнинг май ойида бутунлай озод этилди. Шу ўринда савол туғилади. Наҳот-ки, Ўзбекистонда “қора рўйҳат” ҳаммон амал қилаётган бўлса? Буни қандай тушунмоқ керак?! Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли қарор чиқарилган бўлса-ю, нега бу қарор ҳали ҳам, ўз кучига эга бўлса?. Шуми “Адолат?” ва “Ҳақиқат?”.
Эрк партияси матбуот бўлими