Ўзбекистон “диний идорасига”, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани, С.Айний кўчасида яшовчи фуқаролар Бобоқул Ҳайдаров ва Омонжон Шукуровлар томонидан 2012 йил Саудия Арабистонида “Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун”, ариза топширишган эди. Аризани диний идора кўриб чиқиб, “суҳбатдан ўта олмаганликлари учун”, аризалари кейинги йилга қолдирилди. Аммо… Лекин… Собиқ шифокор, Бобоқул Ҳайдаров ва собиқ журналист Омонжон Шукуровлар диний идора томонидан берилган жавоб хатларига қониқиқарсиз баҳо олганларидан сўнг, Бобоқул Ҳайдаров Ўзбекистон МҲҲнинг маъсул шаҳс лавозимида ишлаётган, бойсунлик жияни, Илҳомжон Ҳайдаровга мурожаат қилишганлар…
Ўзбекистон МҲҲнинг ходими Илҳомжон Ҳайдаров, “Ҳожилик унвонига эришиш учун, аввал бизнинг маҳсус топшириқ ва вазифаларимизни бажарсангизлар. Ундан кейин, Сизларни ҳаж зиёратига юборамиз” деб ваъдалашган.
МҲҲ томонидан қўйилган вазифани бажариш собиқ журналист Омонжон Шукуров зиммасига юклатилган. Унга қўйилган биринчи масала шундан иборат бўлган:
“26.03.2012йил www.pressuzinfo.uz сайтида, “БОЙСУНЛИК АВАНТЮРИСТ” номли мақола чоп этилган эди. Ушбу мақолада Ўзбекистон “ЭРК” Демократик Партиясининг Марказий кенгаш аъзоси, Фахриддин Тиллаев тўғрисида гап боради. Шу мақолани Сурхондарё вилояти маҳаллий газеталарида чоп эттириш, уни сонини кўпайтириш, маҳалла гузарларига, бозор, кўча ва дўконларига тарқатиш ва реклама қилиш хамда “агитация ва пропаганда” ишларини олиб бориш фуқаролар ўртасида кенг ёйишдан иборат бўлган”.
Бу мавзуда Омонжон Шукуров, МҲҲнинг топшириғини аъло даражада бажариб, хатто-ки, кўрсатилганидан ҳам ортиғи билан бажарган. Ҳусусан, Сурхондарё вилоятида чоп этилаётган “Тиббиёт ва Ҳаёт” хамда “Бойсун” маҳаллий газеталарида мақолани чоп эттиришда жонбозлик кўрсатган. Газеталарни сон жиҳатдан кўпайтириб, вилоят ва туман хокимлигига қарашли бўлган ташкилот ва корхона раҳбар ва ходимларига топшириқ асосида иш тутган… Иккинчи масала юзасидан эса, Бобоқул Ҳайдаров “Ўзбекистон МҲҲ томонидан берилган “моддий ёрдам” ҳисобидан, Сурхондарё вилоятидаги “Чойхоналар”, “Интернет кафе”, “Парк” ва “Шифохоналар”да газета ва интернетда чоп этилган мавзу юзасидан “бир пиёла чой устида суҳбатлар уюштириш” масаласи кўндаланг қилиб қўйилган…”
Бобоқул Ҳайдаров ва Омонжон Шукуровлар Ўзбекистон МҲҲнинг топшириғини бажарганларидан сўнг, яқинда Саудия Арабистонида “Ҳаж зиёрати учун” ташриф чиптасини қўлга киритдилар. Сурхондарёлик фуқаролар “Нега бунчалик пасткашлик йўлини тутгансизлар?”деб берилган саволга ҳожиларимиз шундай деб жавоб қилишган: “Биз ЎХҲ Сурхондарё вилоятида кенг омма орасида ёйилмаслигини олдини олиш мақсадида шу “иш”ни амалга оширдик…” деганлар.
Шу ўринда яна бир масала юзасидан икки оғиз сўз: 2001 йилнинг 12 январь куни собиқ журналист, бойсунлик Мажид Абдураимов томонидан “Янги Аср” газетасида “Сувдан қуруқ чиққан одам” номли мақола чоп этилган эди. Ўшанда мақола мавзуси Бобоқул хожи акамизнинг укалари, яъни Нусурат Ҳайдаров тўғрисида гап боради. Худди шу мақола чоп этилгандан сўнг, Мажид Абдураимов 2001 йилнинг 23 март куни “пора олганлик”ка айбланиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Бу воқеани Сизларга келтиришимиздан асосий мақсад шундан иборат-ки, Мажид Абдураимовнинг қамалишига асосий ролни бажарган инсонлар, яъни, Ўзбекистон МҲҲнинг вакили Илҳомжон Ҳайдаров, Бобоқул Ҳайдаров, Нусурат Ҳайдаров ва Омонжон Шукуровларнинг “қўл”лари билан содир этилган эди. Ўшанда М.Абдураимов қамоққа ташлангандан сўнг, унинг эвазига Бобоқул Ҳайдаров Саудия Арабистонида ҳаж ва умра амалларини бажариб, “ҳожи”лик унвонига эга бўлган эди. Балки, бу “йўл”да “ЭРК”чи Фахриддин Тиллаевни “қурбонлик қилиш” эвазига келишилган бўлса ажаб эмас…
Мансуржон Фозилжонов
мустақил журналист