O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда 1 июлдан био-паспортсиз темирйўл чиптаси сотилмайди

Ўзбекистонда 1 июлдан био-паспортсиз темирйўл чиптаси сотилмайди
31 views
03 June 2014 - 9:10

biopassporti yo`qlar bilet olomaydi2014 йил 1 июлдан бошлаб темирйўл чипталарини сотиш ва расмийлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг темирйўл транспортидан фойдаланган ҳолда хорижга чиқиши фақатгина биометрик паспорт асосида амалга оширилади. Бу ҳақда, 29 май куни «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ҳузуридаги «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси сайтида хабар берилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралда имзоланган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқишини тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида – хорижга авиация ёки темирйўл орқали чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликларда биометрик паспорт бўлмаса, 1 июлдан бошлаб уларга авиа ва темирйўл чипталари сотилмаслиги белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолига биометрик паспорт бериш жараёни 2011 йил 1 январдан бошланган бўлиб, жараён 2015 йил охиригача якунланиши керак.

ЎХҲ ахборот бўлими