O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб МДҲ давлатлари автомобиллари олди-сотдисини расмийлаштириш тўхтатилди

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб МДҲ давлатлари автомобиллари олди-сотдисини расмийлаштириш тўхтатилди
27 views
05 June 2014 - 13:24

uzb mdxdan mashina oldi sotdisini tuxtadiЎзбекистон Адлия вазирлиги ўз қарори билан республика бўйлаб барча нотариал контораларга жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-сотдисини тўхтатиб туришни тавсия қилди. Бу ҳақда “Новый Век” газетаси тарқатган маълумотга таяниб ca-news.org хабар берди.

“Новый Век” нашрининг ёзишича, бир ой амал қилиши белгиланган ушбу тавсия олди-сотди битимларини нотариал расмийлаштиришдаги тўловлар миқдорини аниқлаштириш жараёни билан боғлиқ.

Бугунги кунгача МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилган автомобилларни нотариал расмийлаштиришдаги давлат божи ўзимизда ишлаб чиқарилган ўзбек автомобилларига қўйилган бож билан бир хил эди. 2013 йил декабрь ойида Ўзбекистон МДҲ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни ратификация қилганидан сўнг ставка паритетлари тўғрисидаги мазкур қоида бекор қилинди.

Ўзбекистондаги автосалонлар вакиллари ва россия авто ишлаб чиқарувчилари дилерларининг билдиришича, мавжуд вазият ҳозирча уларнинг савдо ҳажмларига таъсир қилганича йўқ. Уларнинг фикрига кўра давлат божлари миқдорининг оширилиши олиб келинаётган автомобилларга нисбатан нархларни шакллантиришга таъсир қилмайди.

2014 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Россия Федерациясидан автомобил импорт қилишдаги аксиз солиғини 5 % дан 2 % га туширди. Бироқ, республика ҳудудига Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олганлик ва вақтинчалик олиб кирганлик учун автомобил қийматининг 3% ни ташкил қилувчи Республика йўл жамғармаси йиғини қайтадан жорий қилинди. Бу билан нархларнинг ошишига таъсир қилувчи омиллар ўзгармасдан қолди.

ЎХҲ ахборот бўлими