O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда 842 та фоҳишахона аниқланган

Ўзбекистонда 842 та фоҳишахона аниқланган
161 views
10 October 2014 - 14:07

1Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Профилактик ҳуқуқбузарликлар бош бошқармаси маълумотларига таяниб маҳаллий ОАВ хабар беришича, фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 334 та фоҳишалик билан шуғулланаётган жойлар аниқланган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та ишратхона аниқланган.

Умумий ҳисобда, ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 842та фоҳишахона аниқланган. Ушбу маълумотлар айнан қайси муддатга доирлиги хабарда кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 14та ҳудудий бирлигида ўтказилган рейдлар чоғида фоҳишалик фаолиятини олиб бораётган 1 минг 97 нафар шахс қўлга олинган.

ЎХҲ ахборот бўлими