Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги бош консуллиги ўзининг расмий сайтида Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши масаласи кўрилаётган шахслар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга жами 1992 та фуқаронинг исми-шарифи киритилган.
“1992-йил 2-июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳақидаги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, чет элда доимий яшайдиган шахслар беш йил давомида узрли сабабларсиз консуллик рўйхатидан ўтмаса, бу Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун асос бўлади”, — дейилади рўйхатга илова қилинган хабарда.
Фуқаролардан ушбу рўйхат билан танишиб чиқиб, ўзига тегишли маълумотларни аниқлаган ҳолда, Бош консуллик билан боғланиб ўз фуқаролигини сақлаб қолиш ёки йўқотиш истагидан хабардор қилишлари сўралган.
ЎХҲ ахборот бўлими



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида