O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистоннинг давлат сири фош бўлди

Ўзбекистоннинг давлат сири фош бўлди
133 views
20 June 2022 - 12:13

32 йилдан бери Ўзбекистон раҳбарлари тарафидан катта давлат сири каби яшириб келинаётган “Ўзбекистонннинг Мустақиллик Декларацияси” қабул қилинган кун бугун расман фош қилинди.
Ўзбекистон Миллий Хабар агентлиги ёйинлаган кичик хабар шундай сарлавҳаланган:
“20 июнь – Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган кун”.
Бу хабарнинг сунгги жумласи шундай тугалланади: “Декларация Мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этган”.
Хўш, агар Декларация Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожида муҳим аҳамият касб этган булса, 32 йил давомида нега буни яшириб келдингизлар?
Бу дағал саволга Ўзбкистондаги “инжа сиёсат” арбоблари жавоб бера олмайди. Чунки жавоб берса, улар 2016 йилда Самарқандга дафн этган оталарини гўридан чиқариб, бирор камтаррок қабристонга кўмиши керак бўлади. Чунки миллий истиқлолга қарши бўлган бу комммунист раҳбарнинг Самарқанд каби тарихий бир шаҳарнинг нақ кўксида ётиши асрлар бўйи миллий озодлигимиз учун курашиб шаҳид бўлганлар руҳига бир ҳақоратдир.
Бу одамнинг мустақиллик душмани эканига тирик гувоҳлардан биттаси менман.
Ҳа, 1990 йилда Ўзбекистонни бошқарган Компартиянинг биринчи котиби Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Мустақиллигига қарши эди. Биз таёрлаган Мустақиллик Декларациясини йўқ қилиш учун қўлидан келган нарсани қилди, аммо ўзбек халқининг мажлисдаги иродаси бу ҳужжани унга қабул қилдирди.
20 июнь Ўзбекистоннинг асл Миллий Байрамидир.
Байрамингиз қутлуғ бўлсин.

Муҳаммад Солиҳ

Эрк Демократик Партияси раиси