O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистоннинг рус «слобода»си, сен холис эмассан

Ўзбекистоннинг рус «слобода»си, сен холис эмассан
243 views
22 October 2021 - 16:03
Мен илгари, ҳатто ҳозир ҳам ўзбек ва рус тилида сўзлашувчи Ўзбекистон фуқаролари ягона, фуқаролик миллатини шакллантира олади, деб умид қилардим.
Аммо рус «слобода»си, афтидан, гўёки руслар «қишлоқларга кириб, у ерларда заводлар ва касалхоналар қолдирган» замонларни қўмсаб, ўзининг кичик оламчасида яшашни афзал кўради шекилли. Ўзбекистонда аввал Россия, кейин эса Совет империяси амалиёти билан мустаҳкамлаб қўйилган сизнинг имтиёзли мақомингизга соя соладиган ҳамма нарсага сиз тиш-тирноғингиз билан қарши чиқасиз.
Аҳолининг асосий қисми учун ўзбек тилининг қулай эканлиги сизга бир чақа, лекин «бенсахиб» ўзбек тилини ўрганишни ўзига эп билмаслиги сабабли қонунлар рус тилида ёзилиши керак, жавонлардаги нарх ёрлиқлари ва дори-дармон белгиларининг ёрлиқлари ҳам рус тилида бўлиши керак.
Ҳозирги кунда бир пул бўлиб турган ўзбек тили мақомини кўтаришга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларга, жумладан, Совет тили сиёсати туфайли сиз ўзингизга таҳдид сифатида қарайсиз. Кўпинча, масаланинг моҳиятини ҳам тушунмай, слобода “Путин, ёрдам бер” деб чийиллашни бошлайди.
Иккита мисол келтириб ўтаман. Чирчиқ тил бўлими ўзбек тилига бошқа тиллардан ўзлаштирлиган сўзлар (англицизм, руссизм ва ҳ.к.) кўплигига қарши акция ўтказди. Бу – бутун дунёда, айниқса, Францияда нормал ҳолат ҳисобланади. Лекин слобода, ўзбек тилини қабул қилишни ўжарлик билан истамаганлиги туфайли ўзбек тилининг «ёт» сўзлардан тозалигига қраатилган ҳаракатни “буюк, қудратли (рус) тил”га тажовуз деб билди. Слобода томонидан кўтарилган шов-шувлар туфайли акция ташкилотчилари ноҳақ жазоланди.
Иккинчи мисол Анора Содиқова ва унинг ўзбек тилига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқига тааллуқлидир. Анора Россиядан ҳар бир ҳайқириқка думини қисиб қоладиган ва миллат қуриш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни саботаж қиладиган қўрқоқ амалдорларни аяб ўтирмади. Хусусан, у яқинда Россияда кимдир ўзбеклар Пушкинни билмаслигини айтгач, бу ердаги барча тушкун руҳдаги бунинг аксини исботлашга шошилганини тилга олган. Анора Пушкинни билмаслик ўзбек учун одатий ҳол, бу инсоннинг ақл-заковатидан далолат эмас, балки у Гарсия Лоркани испан тилида ўқир, деган фикр билдирди.
Слобода унинг «мен Пушкинни билмайман, менга у ёқмайди» сўзларини Аноранинг узоқни кўра билмаслиги аломати, деб ҳисоблади. Шу тариқа, слобода яна ўзининг узоқни кўра билмаслиги ва холис эмаслигини намойиш этди. Ҳаммаси эса, ўзбек тилини билмаслик туфайли. Чунки Аноранинг сўзлари аслида қуйидагича янграйди: «Мен Пушкинни яхши билмайман ва мен у ҳақида билган кам сонли нарсалар унинг ижодий ҳақида хулоса чиқаримишга имкон берди, менга у ёқмади». Унинг қўшимча қилишича, бу уни норасо одамга чиқариб қўя олмайди, балки у Гарсия Лоркани асл тилда ўқир?
“Буюк, қудратли” ўзбек тили мана шунақа серқирра. Ҳар қандай ўзбек тилида сўзлашувчи одам буни шундай тушунар, лекин слобода увиллашдан бошқасини билмайди.
Слобода, бизда ҳали ҳам бирлашган, фуқаролик халқни биргаликда қуриш учун имконият бор, лекин бунинг учун слобода баъзи империяча одатлардан воз кечмаса бўлмайди. Мен сизнинг маслигингизни ўзгартириш, ўзингизни қандайдир катта “рус дунёси” нинг бир қисми сифатида эмас, балки шунчаки мустақил Ўзбекистон фуқароси сифатида қабул қилиш осон эмаслигини тушунаман, лекин бунга мажбур бўласиз, бошқа йўл йўқ.
P.S. Ўзбек бўлатуриб, на ўзбек, на рус ва на ғарб маданиятига мансуб бўлмасдан, хамма ўзбекона нарсаларни масхара қилиб куладиган ва шу тариқа ўзини руслардан ҳам «русроқ» деб ҳисоблайдиган, сувда сизиб юрган ахлатларга айтадиган сўзларимиз қуйидагича: Суринг! Сиздан ҳазар қиламиз! Қолаверса, сиз оёқларини ялаётганларга ҳам шу гап…
Сардор Салим
Абу Муслим таржимаси
Манба: Facebook