Россиялик таҳлилчиларнинг ёзишича, АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳарбий базаси Термиз шаҳридан 40 киломатр шимолий-шарқда бўлган “Қоқайди” собиқ совет аэродроми ҳудудида жойлаштирилиши мумкин. 2400 метр узунликдаги бетон йўлак ва аэродром инфратузилмаси 80 та самолётга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. У ҳатто бугунги кунда ҳам ҳарбий-транспорт самолётларни қабул қила олади, реконструкция қилинган тақдирда эса бутун минтақадаги ҳал қилувчи аҳамиятга молик йирик авиабазага айланиши мумкин.
Америкаликлар бу ерда узоқ масофага парвоз қилувчи учувчисиз бошқариладиган аппаратларни жойлаштиришни ҳамда КХШТ давлатлари ва Хитойга қарши электрон разведка юритишни режалаштиришмоқда. 2001-2005 йилларда америкаликлар томонидан Афғонистондаги амалиётларни қўлаб-қуватлаш мақсадида фойдаланилган Қарши-Хонабод базасидан фарқли равишда Термиз тумани ривожланган транспорт инфротузилмасига эга. Бу ерда Ўзбекистонни Амударё орқали Афғонистон билан кўприк воситасида боғловчи темир йўл ўтган.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолият доктринасида чет эл ҳарбий базалари очиш таъқиқланиши, бу Ўзбекистоннинг хавфсизликни таъминлаш мақсадларида қўшни давлатлардан бўладиган таҳдидларни йўқ қилишга қаратилган амалиётларга техник кўмаклашиш ва минтақадаги вазиятни мониторинг қилиш учун чет эл базаларининг очилишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қила олмайди дегани эмас. Хусусан, бундай таҳдидлар Афғонистон тарафидан бўладиган бўлса.
ЎХҲ ахборот бўлими