ЎЗБЕКИСТОННИ АВАНТЮРАДАН ҲИМОЯ КИЛИШ МЕХАНИЗМИ БОРМИ?
Президент ва министрлар “биз халқни боқяпмиз” деб гапиради. Аслида, халқ уларни очопот оиласи билан қўшиб боқиб ëтибди. Халқ тўлаган солиқдан ойлик олишади. Уларга “де факто” давлат ресурслари ва хазинасидан истаганча ўмаришга лицензия берилади.
Мисол:сиз Тошкентдаги туман ҳокимисиз. Ойлигингиз 400 доллар. Битта милиса олдингизга келади. Унинг ойлиги нари борса 100 доллар. “Сизнинг ҳудудда бир бино бор экан шуни қолдиқ нархида вайрона сифатида икки чақага сотиб олмоқчиман” дейди. Сиз унга бинонинг бозор нархи икки миллион эканини айтасиз.
Гапни қисқаси бу мент сизга ярим миллион доллар обкелиб беради ва бинони икки сўмга сотиб олади. Гап “Илҳом” театри жойлашган “Шодлик” меҳмонхонаси ҳақида.
Бино Совет даврида халқ пулига қурилган. Ҳокимга отасидан қолган ë энаси ажрашганида маҳрига берилган бино эмас. Бундай мисоллар милионта.
Олдинги президентнинг қизлари мамлакат бюджетининг ярмини ўмаришди. Билмадик деманг. Бу ҳақда 2003 йили “Озодлик” ва “Америка овози” ëзди. “Фергана ру” ëзди.
Бугун мулозим бўлиб ўтирган Озодбек ва Фирдавслар ўшанда Гулноранинг атрофида гирдикапалак эди. Халқ эса пошшоқизи дея хурсандликдан тагини хўл қилиб қўйганди. Ҳозирам гўрини ялаб, қавартириб юборишди каримовни.
Буларни “мол” десак, мол хафа бўлади.
Мирзиëв президент бўлгандан бери 11 та янги вазирлик таъсис этди.Махалла-кўй министрлигини тузибди бу “ақлли” жонивор. Ундан олдин атай қизига “Боқча” вазирлиги тузиб берган эди.
Яна битта ëшлар бўйичаям министрлик ташкил қилинар экан. (Эй худо ўзинг асра)
Ўзбекистонда 24та вазирлик 10 қўмита 8 агентлик ва яна сон саноқсиз марказлар давлат бюджетига кана каби ëпишиб сўриб ëтибди.
Солиштириш учун энг бой мамлакат Швейцарияда 7 вазирлик, Германияда эса 16 вазирлик бор.
Ўзбекистонни Мирзиëев авантюрасидан ҳимоя қиладиган механизм борми?
Шу яна бир вазирлик ташкил қилсакми? Уни номи “Вазирлик кўпаймаслигини таъминлайдиган вазирлик” бўлади.
Сизлар ўқиб чарчамасангиз мен ëзиб чарчамайман. Михаил Саакашивили Грузиядаги ислохотни вазирлик ва қўмиталарни радикал камайтиришдан бошлаган эди. Мишани онаси ҳам давлат бюджетидан бақиладиган идора гумаштаси бўлган. Ўша идора тугатилганида онаси ишсиз қолган. Михаил Саакашивили Ғарб мактабини кўрган реформатор. Мирзиëев бўлса Каримов даврида ойболта Бош вазир бўлган собиқ комунист каллварам. Давлат ҳавфсизлиги¸ бюджет ва умуман миллий истиқрор нималигидан хабарсиз оддий бир дастëр. Хуллас оқ чойнакка оқ қопқоқ кўк чойнакка кўк қопқоқ. Қанақа эшак бўлса шунга яраша бўйнига ип боғланади.
Баттар бўлишини кутиш керак эмас. Сиз шунга лойиқсиз
Рассом ТУЗ