O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонни ҳаробалардан гулистонга олиб чиқамиз

Ўзбекистонни ҳаробалардан гулистонга олиб чиқамиз
244 views
18 May 2017 - 6:00

(Суратда: Муҳаммад Солиҳ, “Milliyet” газетасига интервю бераётган пайт, Анқара, 1993)

Мухолифатда бўлган ҳар қандай сиёсий куч нафақат расмийларни танқид қилиши, балки келажакни қандай кўриши борасидаги ўз қарашларини, ўз мамлакати сиёсий ва иқтисодий муаммоларини ҳал этилишининг ўз вариантларини таклиф этиши лозим.

Афсуски, ҳозирги Ўзбекистонда мухолифат етакчилари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение орқали ватандошларига мурожаат қилиш имкониятидан маҳрумлар: республикада раҳбарият сўз эркинлиги борасида кўп маротаба тантанали равишда эълон қилишига қарамай, жуда қаттиқ сиёсий цензура амал қилмоқда, мухолифат фаоллари эса хорижий мамлакатларга чиқиб яшашга мажбур. Улар ўзларининг веб-сайтлари орқали ҳам мазмунли баёнотларни кам бераяптилар.

Шунинг учун ҳам биз уларга Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари бўйича ўз позицияларини аниқлик киритишлари, уларга кўра, мамлакатда қандай қилиб яшаш, қандай ислоҳотларни ўтказиш ва қандай курс билан бориш кераклигини баён қила олишлари учун “Фарғона” ахборот агентлигининг мавжларини тақдим этишга қарор қилдик. Бугун биз “Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ билан биринчи интервьюни тақдим этаяпмиз.

Мозий ва ҳозирги давр

Фарғона: -Қачон ва қайси сабабларга кўра чет элга чиқиб кетдингиз? Ҳозирда қаерда яшяпсиз? Нима билан шуғулланасиз? Тирикчилик ниманинг ҳисобига ўтаяпти? Сиёсат билан шуғулланишга вақт топаяпсизми? Шуғулланётган эсангиз бу фаолият нимада уз ифодасини топаяпти?

Муҳаммад Солиҳ: – Мен Ўзбекистон Олий Кенгашининг депутати эдим, ЭРК партиясининг фракциясини бошқарар эдим. 1991 йил декабрда мухолифатдан номзод сифатида Президентлик сайловларида қатнашдим ва сайловчиларнинг умум сонининг 12.7 фоиз овозини олдим. Сайловдан сўнгра мухолифатга қарши босим ве репрессия кучайди ва мен бунга норозилик сифатида 2 июль 1992 йилда Олий Кенгаш депутатлигидан истеъфо этдим.

Декабрь ойига келиб мени «Миллий мажлис» тузганликда айбладилар, Ҳолбуки, бу ташкилотга ҳеч кандай алоқам йўк эди. Шунга қарамай, 1993 йил апрель ойида мени ҳибсга олишди ва ИИБ нинг машҳхур ертўласига ташладилар. Аммо кўп ўтмай, халқаро жамоатчиликнинг босими туфайли, ертўуладан чиқаришга мажбур бўлишди. Аммо менга шаҳардан чиқмаслик тўғрисида ҳужжатга қўл қўйдиришди.

Бир неча кун ўтиб, дўстларим ва партиядаги сафдошларим келиб, мендан ўлкани вақтинча тарк этишимни илтимос қилдилар. Уларнинг ёнида милиция подполковниги Олимжон Шаропов бор эди. Унинг айтишича, Каримов ҳокимияти каминага қарши суиқасд уюштиришга қарор берганди.

Мен Тошкентдан кетишни ҳеч истамадим, аммо дўстлар яна қайтиб келишди ва мени шаҳардан вақтинча кетишга кўндирдилар. Мен аввал Олмаотага, у ердан Бoкуга кетдим, у ерда Озарбойжон Президенти Абулфаз Элчибей билан учрашдим. Сўнгра Туркия Президенти Турғут Озал таклифи билан Туркияга кетдим. Шу тарзда менинг сургун ҳаётим бошланди.

Бугун Норвегияда истиқомат қилмоқдаман. Тез-тез Туркияга келиб тураман. Фарзандларим вояга етган, ишлашади, рафиқам ҳам ишлайди. Мен мақолалар, баъзан адабий матнлар ёзаман, таржималар қиламан, мажмуалар тузиб, нашр киламан. Яқинда 4 жилдлик «Пайғамбарлар Тарихи» китобини тузиб, ўзбек тилида нашр этдим.

Партиявий фаолиятимни ҳам давом эттирмоқдаман. Юрт ичида ғояларимизни ташвиқ қилишда давом этмакдаман.

Фарғона,
07.02.2011

(146)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (483-484-саҳифалар.)

(давоми бор)