O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон аста-аста ЕОИИни пинжига кириб боряпти

Ўзбекистон аста-аста ЕОИИни пинжига кириб боряпти
186 views
04 December 2021 - 8:05
ЕОИИда кузатувчи мақомида бўлган Ўзбекистон номидан республика бош вазири ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигида ўтган форумда Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлиш учун ариза бергани маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишини ёқлаб келадиган Қўчқоров Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг энг устувор йўналишлари ҳақида гапирган:
• Транспорт инфратузилмаси. Ўзбекистон тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имконияти йўқлиги сабабли бу борадаги ҳамкорлик катта қизиқиш уйғотади;
• Сув ресурслари. Республика сув манбаларига эга бўлган қўшнилар билан яхши муносабатларга эга. Республика бошқа соҳалар қатори энергетика соҳасида ҳам ҳамкорлик қилмоқчи;
• Саноат кооперацияси. Ўзбекистон саноат кооперацияси тўғрисидаги битимни тайёрлаш таклифи билан чиқди. Ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёр;
• Молиявий сектор. Ўзбекистон ўзининг молиявий хизматлари бозорини очмоқда – масалан, мамлакатда Қозоғистон банки фаолият юритмоқда ва иккита давлат банкини Россия банкларига сотиш муҳокама қилинмоқда;
• Меҳнат ресурслари. Бу Ўзбекистон учун жуда муҳим. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш тарафдори, қўшни давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда.
Muhammad Matjon
Манба: Facebook