O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон билан Шимолий Корея орасида қандай фарқлар бор?

Ўзбекистон Президенти Диктатордир, Шимолий Корея Президенти Диктатор ва Илоҳдир. Яъни, Шимолий Кореяда инсонлар ўз ризқларини мамлакат раҳбари беришларига ва ҳатто касал бўлсалар шу раҳбар уларга илоҳий шифо беришларига ҳам ишонадилар.

Ўзбекистон билан Шимолий Корея орасида қандай фарқлар бор?
130 views
12 January 2013 - 14:37

1. Ўзбекистон Президенти Диктатордир, Шимолий Корея Президенти Диктатор ва Илоҳдир. Яъни, Шимолий Кореяда инсонлар ўз ризқларини мамлакат раҳбари беришларига ва ҳатто касал бўлсалар шу раҳбар уларга илоҳий шифо беришларига ҳам ишонадилар. Ўзбекистонда аҳволнинг бунчаликка етмагани юртдошларимизнинг асосий қисмининг мусулмон эканлигини учундир.

2. Шимолий Кореяда мамлакат раҳбарига итоат миллий мафкура даражасига кўтарилган, яъни инсонларнинг асосий қисми бу диктаторни яхши кўрадилар. Аммо Ўзбекистонда Ислом Каримов шахси ва оиласига нисбатан аҳоли орасида катта нафрат бор. Яъни, Ўзбекистонда Президент шахси миллий мафкура ўрнида кўрилиш у ёқда турсин, бу шахсга нисбатан ҳурмат даражаси ҳам ниҳоятда паст.

3. Шимолий Кореяда давлат раҳбарлигининг отадан боласига ўтиши анъанаси йўлга қўйилган. Аммо Ўзбекистонда ҳозирча бундай анъана йўқ…

4. Шимолий Корея фуқароларининг ўз мамлакатларидан хорижга чиқишлари ниҳоятда қийин, хавфли ва айтиш мумкинки имконсиздир. Ўзбекистон фуқароларининг эса расмий ва норасмий йўллар билан мамлакатимиздан хорижга чиқиб кетишлари анчагина қулайдир. Яқин кунларда қабул қилинган хорижга ноқонуний йўллар билан чиқадиганларга бериладиган жазонинг ортирилиши ҳам Ўзбекистонликларнинг чет давлатларга қочишини тўхтатмайдиганга ўхшайди.

5. Шимолий Кореяда коммунистик ғоя ва удумлар Ўзбекистондагига қараганда анча баланд даражада сақланиб қолган.

6. Шимолий Кореянинг атом қуроли ишлаб чиқариш дастури дунё сиёсатида долзарб масаладир, аммо Ўзбекистонда бундай дастурнинг ўзи йўқ.

7. Шимолий Корея хақларо майдонда изоляцияга дуч келган, Ўзбекистон ташқи сиёсатда обрўга ва бошқа давлатларнинг ишончига эга бўлмасада, турли мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқалари мавжуддир.

8. Шимолий Кореяда яқин замонларда давлат раҳбари алмашуви кутилмаяпти, Ўзбекистонда эса ичкарида ва халқаро сиёсатда диктатор Каримовнинг тахтдан кетиши муҳокама қилинмоқда. Албатта, эртага нима бўлишини ҳозирдан ҳеч ким айта олмайди…

Намоз Нормўмин
12 январь 2013 йил