O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон вакили БМТда бақириб, столни муштлади

Ўзбекистон вакили БМТда бақириб, столни муштлади
27 views
01 November 2013 - 10:41

akmal-saidovБугун ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош музокарачиси Акмал Саидов 30 октябр, тушдан сўнг Женевада Бирлашган Миллатларнинг Қийноқларга қарши қўмита аъзоларига бақириб, столни муштлаш билан жавоб берган.

Мажлис иштирокчилари ўзбек дипломатининг бу қилиғидан саросимага тушган. Айни мажлисда иштирок этган Ҳюман Райтс Вотч ташкилоти тамсилчиси Стив Свердловнинг айтишича, Акмал Саидов қийноқлар хақда конкрет, конкрет саволларга бақириқ билан жавоб қайтарган
Бу бизни ларзага солди, аммо ҳайратга солгани йўқ. Улар қийноқлар бўйича мустақил, халқаро экспертлар олдида ўз далилларини айтиш имконига эга эдилар. Аммо буни бир томошага айлантиришди. Қийноқларга қарши қўмита ўзбек мулозимларидан сиёсий маҳбуслар, жумладан, қамоқдаги ҳуқуқ фаоллари қийноққа солинмаган, деган даъволарини аниқ далиллар билан исботлашни сўради. Аммо ҳукумат ҳайъати аниқ далилларни тақдим этиш ўрнига қўмита аъзоларини ҳақоратлади ва мажлисни сиёсийлаштиришга уринди ва қийноқлар йўқ деб туриб олди.
Қийноқларга қарши қўмита 2002 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасини ёпишни тавсия этиб келади. Аммо ўзбек ҳукумат ҳайъати раҳбари Акмал Саидов «Қийноқларга қарши қўмита Ўзбекистонга қандай яшаш кераклигини ўргатмаслиги керак», дея жавоб қайтарган. Унинг айтишича, Жаслиқ қамоқхонасида фақат об-ҳаво, иқлим шароитлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд, холос.
У халқаро экспертларнинг Жаслиққа ҳаддан зиёд эътибор қаратишларидан норозилик билдирди. Аммо қийноқларга қарши қўмита Ўзбекистондаги қайси турмага кўпроқ эътибор қаратиши лозимлигини айтмади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ қийноқларга қарши қўмитасининг ҳисоботларига кўра, Ўзбекистон турмаларида қийноқлар систематик тарзда йўлга қўйилган. Қамоқларда қийноқларнинг хар хил турлари, жумладан, қпйноқ сувга ботириб ўлдириш, электр стулга ўтқазиш, жинсий зўрлаш, кўз олдида яқинларига тажовуз каби амалиётлар кенг йўлга қўйилган.
Қамоқхонада ўлдирилган маҳбуслар сони эса йил сайин ошиб бормоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими