O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон ва Қозоғистон илк маротаба ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон илк маротаба ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
150 views
21 August 2017 - 11:42

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат тарихида биринчи бор ҳарбий ҳамкорлик режасидан иборат шарномани имзолаган.

Ҳужжат Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаковнинг Тошкентга қилган сафари доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев билан бўлиб ўтган учрашуви пайтида имзоланди.

“Озодлик” радиоси аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни Тошкентга амалий сафар билан келган Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаковни қабул қилгани ҳақида хабар берган эди.

“Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ҳамда ҳудуд хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш борасида ўзаро амалий ҳамкорлик масалаарини муҳокама қилишди”, дейилади хабарда.

ЎХҲ хабарлар бўлими