O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади
303 views
16 September 2017 - 15:40

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон ахборот агентлиги. Август ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини тузган эди.

Ҳужжат Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди. Унга Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов ва Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Бейбут Атамкулов имзо чекди.

“Келишувнинг амалга оширилиши ўзаро тенгҳуқуқлилик ва ҳарбий-техника соҳасидаги ҳамкорлик тамойиллари асосидаги икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади”, — дейилади ҳужжатга шарҳда.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-техника соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирди. Август ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини тузди.

Айни кунларда Тошкентда Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда жумладан, Қозоғистон ҳарбий саноат мажмуаси корхоналари ўз маҳсулотлари — зирҳланган автомобиллар, универсал полигон қурилмаси, қўмондонлик-штаб машиналари ва радиореле станциялари, радиоалоқа воситаларини намойиш этмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими