O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон ГУАМ аъзолигига қайтиши мумкин – эксперт

Ўзбекистон ГУАМ аъзолигига қайтиши мумкин – эксперт
28 views
09 October 2014 - 16:07

3Ўзбекистон ГУАМга (Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова аъзо бўлган демократия ва иқтисодий тараққиёт учун Ташкилоти) қайтиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Интерфакс-Азербаджан агентлиги маълумотига таяниб Фарғона ахборот агентлиги хабар беришича, Ўзбекистондаги “Билим Карвони” илмий-таълим институти директори Фарход Толипов маълум қилган.

Ушбу баёнот чоршанба куни Бокуда бўллиб ўтган “Озарбайжон – Марказий Осиё: ҳамкорлик, тараққиёт ва умумий муаммолар” халқаро конқеренциясида янгради, дейилади хабарда.

“Озарбайжон ва Ўзбекистон ГУАМ аъзолари эди. Тошкент сиёсий сабаблар туфайли уни тарк этди. ГУАМ – бу уникал ташкилотдир ва Ўзбекистон унинг таркибига қайтиш масаласини кўриб чиқиши мумкин”, – дея таъкидлайди Ф. Толипов. У Совет Иттифоқи тарқалганидан сўнги ўтиш даврининг ҳам поёнига етаётганини таъкидлайди, бироқ шунга қарамасдан “Москва Озарбайжоннинг ғарбга йўналганлигига тиш-тирноғи билан қаршилик қилмоқда”.

Ф. Толипов Коллектив хавфсизлик шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) фаолиятига ҳам тўхталиб ўтган. Унга кўра, Арманистоннинг ОДКБга аъзолиги ва Озарбайжоннинг МДҲ га аъзолиги инобатга олинадиган бўлса ҳозиргача ташкилотнинг низоли вазиятларда, жумладан, Тоғли Қорабоғдаги вазиятда қандай ҳаракат қилиши ноаниқдир.

Ф. Толиповнинг сўзларига кўра Тошкент Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини ва Бокунинг БМТдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Қайд этиш жоизки буларнинг барчаси эксперт Ф. Толиповнинг шахсий фикрларидан иборатдир. Чунки Ўзбекистоннинг ГУАМ таркибига қайтиши ҳақида маҳаллий ОАВ да ҳеч қандай маълумот эълон қилинганича йўқ. Агар Тошкентнинг ўз ташқи сиёсат йўналишини ўзгартириши билан боғлиқ қандайдир маълумот эълон қилинганида бу шубҳасиз шов-шувли янгилик ҳисобланарди.

ЎХҲ ахборот бўлими