16 март 2012 й.
Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
давлат қароқчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий
Қуйида тўлиқ матни келтирилган хат бизга Олмалиқ шаҳрида жойлашган УЯ 64/45 қамоқхонасидан етиб келди. Мазкур хатда Ўзбекистонни бошқараётган қароқчилар тўдасининг шу қамоқхонада жинояткорона фаолият юритаётган баъзи вакилларининг жиноятлари тилга олинади. Маълум сабабларга кўра биз хат муаллифининг номини ошкор қила олмаймиз.
Мен Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги УЯ 64/45 жазони ижро этиш муассасидаги қонунбузарликлар ҳақида баён қилмоқчиман. Шу муассасада ҳам ҳалигача хўрлаш давом этмоқда. 1 декабрда тезкор бўлим ходими капитан Жўрабек Пўлатов ташаббуси билан 159-модда билан қамалганларга моил маҳкумлар деб гумон қилинганларни, 164-модда билан қамалган, Қўқон шаҳрилик Сулаймонов Иқбол, 226-модда билан қамалган қозоғистонлик Асадов Ортиқбой ва бошқаларни 159-чиларни ҳақоратлаш, сўкиш, обрўсизлантиришга мажбурлашди.
Улар эрталабки текширув пайтида 2000 га яқин маҳкумлар олдида, минбарга чиқиб олиб микрофонда 159-чиларни ҳақорат қилишди. Ҳатто шу даражага боришди-ки, Сулаймонов Иқбол: «Бу беномус 159-чиларни, қани имконият бўлганда, мен уларнинг онасини фалон қилардим», деб бир неча бор такрорлади.
Ж.Пўлатов шунга ўхшаган ишларни тап тортмай қилаяпти. Ҳақоратлашга мажбур этиш ноябрь ойидан бошланди. 97-модда билан қамалганлар, Сурхандарё вилоятилик Абдуназаров Шавкат ва Наманган вилоятилик Алиев Садриддин, Самарканд вилояти Ургут шаҳрилик Шеров Салим минбарга чикиб 159-чиларни ҳақорат қилмагани ва сўкмагани учун, зулм қилиб, изоляторга ёпдилар.
Капитан Жўрабек Пўлатов ноябрь ойида Хизб ут-Тахрир аъзоси Ҳакимов Шавкатни, “Ўз йўлимни тўғри деб биламан” дегани учун, 2011 йил ноябрь ойида ҳаво даражасида -8, -10 градус бўлган пайтда устидан сув қуйиб зулм қилди.
Ж.Пўлатов декабрь ойида Муродов Абдужабборни “Ҳа, қайтмайман” деган фикри учун дубинкалар билан уриб , устидан сув қуйиб 15 суткага изоляторга ёпиб юборди.
Бу зонада янги карантинга келган 159-чиларни, ҳар уни эрталабки текширув пайтида минбарга чиқазиб президентдан кечирим сўрашга мажбурлаб хўрлашади. 2010 йилдан бери бошқа маҳкумларни 159-чилар, айниқса «хизбийлар» билан гаплашишларни таъқиқлаб қўйилди. 2011 йилнинг охирларига келиб капитан Ж.Пўлатовнинг ташабуси билан 159-чиларнинг ҳаммаси билан бошқаларнинг гаплашиши бутунлай таъқиқлаб қўйилди. Ким 159-чи билан гаплашса калтакланади ёки нарушитель бўлиб кун буйи «шагат» қилади, яъни сафда юради.
2011 йил июль ойидан бошлаб тик туриб намоз ўқиш, рўза тутиш жиноят-нарушение бўлиб қолди. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам , ҳозирги қаттиқ совуқда ҳам “шагат” қилиш керак. Ж.Пўлатов Ўзбекистон Республикасиининг Конституциясининг инсон шаъни қадр-қийматини туширмаслик ҳақидаги 13, 19, 31 моддаларига зид иш олиб бораяпти ва Ўзбекитстон Республикаси Жиноят Кодексининг баъзи моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этаяпти.
Нега энди унинг бу каби қонунбузарликлари мансабини суиистеъмол қилишига тегишли чора кўрилмаяпти? Ваҳоланки, Ўзбекистон инсон қонунларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 60 дан ортиқ халқоро Конвенцияларни ратифакация қилган, яъни тасдиқлаган эди. Бу зонадан кутубхонадан китоблар олиш муаммо, диний адабиёт мутлақо йўқ. Уйдан китоб олиб келиш таъқиқланган. Хатлар алмашинуви жуда ачинарли.
Ходимлар хоҳлаган хатни хоҳлаган вақтида маҳкумларга беришади ёки жўнатишади. 1 – 1,5 ой ўтиб хатларимзни оламиз. Учрашувга келган яқинларимизга, агар ташқарида 1-2 кун кутиб қолишса, ҳеч қандай шароит йўқ. Ҳатто телевизионка ёки газхоналарда ҳам ётишга ота-оналаримизга рухсат беришмайди.
Жўрабек Пўлатов Норқулов Боймамат (Хизб ут-Тахрирдан қайтмагани)га: “Учрашувни қачон оласан, декабрдами, мен ўша куни сени изоляторга ташлайман” деган эди. Айнан 17 декабрь учрашув куни уни изоляторга ёпиб юборди. Ана шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Уйдагиларимиз “Боламиз нарушение қилибди”, деб сарсон бўлиб орқага қайтиб кетадилар.
Бу зонада маҳкумлар ўз ручка ва дафтарини ўз сумкаларида сақлаш ҳуқуқларидан маҳрум этилганлар. Ручка, дафтарлар туркум бошлиғида туради. Туркум бошлиғи ўзи истаган пайтда хат –аризалар ёзиш учун беради.
Шанба ва якшанба кунлари 200 га яқин маҳкумлар ҳаммом қилади. 90-95 маҳкум кирган ҳар бир туркумга 25 минут вақт берилади. Шу вақт ичида у ювиниб, кийинишга улгуриши керак. Ҳаммомга бориш вақти ҳам шунинг ичида. Ҳаммомгача 100-200-300 метр юрилади.
ЎИҲХЖ раҳбарияти