O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон: иқтисодий ўсишлар ҳаётда ўз тасдиғини топмаяпти

Ўзбекистон: иқтисодий ўсишлар ҳаётда ўз тасдиғини топмаяпти
235 views
18 September 2011 - 5:54

Тошкентнинг «Чорсу» бозорида 20 йилдан бери савдо-сотик билан шуғулланиб келаётган Раҳим исмли киши  учун , ўзи сотиб турган маҳсулотларига, хар йили бир неча бор афсонавий нарх-наво (табличка) ларини  осиб қўйиш одатга айланган. Бу нархлар сунъий равишда пасайтирилган. Шунинг учун бу нархда савдо қилишни хаёлига ҳам келтирмайди. Чунки бу акция бозорлардаги арзончилик ва кенгчиликни сохта кўз-кўз қилишга қаратилган.

«Бизни 5-6 баравар пасайтирилган нарх-наво табличкаларини  осиб қўйишликка мажбурлашяпти. Сўнгра эса бу ҳолатлар Миллий телевидение орқали намойишга узатилди.  Лекин бизга шу нархда сотишлигимиз тақиқланди», – деб бизга очиқчасига айтди суҳбатдошимиз.

Одатда, бундай кўзбўямачиликлар Президентнинг навбатдаги бирон-бир нутқ сўзлаши олдидан ёки солиқ инспексияси текширувидан аввал уюштирилади.

Бу сафарги «Хўжа кўрсинга» уюштирилган акция Ўзбекистонда 1 сентябрда нишонланган Мустақиллик байрами кунига  тайёрланган.

Бундан бироз олдин, Иктисодиёт Вазирлиги ва Давлат Статистикасининг август ойи ҳисоботи эълон қилинган.  Унда айтилишича, Ўзбекистонда аҳолининг турмуш тарзи сезиларли даражада ўсган, инфляция эса ҳисобот даврида 3,6 % ташкил этган. Бу кўрсаткич дунё бўйича энг яхши даражалардан бири ҳисобланади.

Расмий маълумотларда келтиришича , Ўзбекистон иқтисоди жуда катта ўсишлик  жараёнидан ўтмоқда ва буларнинг ҳаммаси Каримов томонидан таклиф қилинган 2012 йилгача мўлжалланган Бўҳронга қарши дастурнинг меваси сифатида баҳоланмоқда.

Ҳукумат ўз нуқтаи назаридан, халкка  асосий қувват сифатида – ойлик маош, нафақа ва ижтимоий ёрдамларнинг  15 % га оширилганлигини белгилаяпти.

Манба: Gapminder/Жаҳон банки

Мамлакат шарқий вилояти,  Наманган шаҳрида яшовчи ўқитувчи Любовь Хатамова: “Ойликка қўшимча қилиб, жуда ҳам кам миқдор белгиланган. Бу 30-50 минг ўзбек сўми, холос ($15-20).  Маҳсулотлар эса деярли 3 бараварга ошган”.

Бу аёл оиласидаги 3 кишидан иборат инсонларнинг ойлик бюджети 350 минг ўзбек сўмини  ташкил қилади ($145).

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўлмиш гуруч, шакар, гречка, шунингдек мева ва сабзавотларнинг нархи  зудлик билан тез суратда оширилган. Нархнинг сезиларли даражада кўтарилиши ёз ойларининг бошига тўғри келади, лекин июль-августда нарх яна ошган ва аҳолии юзага келган бу қимматчиликни , президентнинг ойлик тўловларини оширишлик ҳакидаги қарорига   боғлиқ, деб билмоқдалар.

«Нарх-наво кўз олдимизда ошиб бормокда, биз нафақадагилар тўйиб таомланмаяпмиз» ,- дейди Тошкентдан 30 чақирим узокда жойлашган, Чирчиқ шаҳрилик 78 ёшли нафақахўр Анвар Дадажонов. Бу кишининг янги белгиланган ойлик нафақаси 220 минг ўзбек сўмига ($ 90)  боришига қарамай, бозордаги 1 кило  гўштнинг нархи 25 минг сўмни ($10)ташкил килади.

Мен ўзимга зарур бўлиб қолган нарсани сотиб олишга қурбим етмайди. Дўконлардан  унни энг арзон, паст навини сотиб олишга мажбурман. Рафиқам эса ёши ўтиб қолган бўлишига қарамай, нонни ўзи ёпади. Чунки  дўкондан нон сотиб олишлик биз учун қимматга тушади.

Уз  исмини махфий қолишини хоҳлаган ,Ўзбекистон Иқтисодиёт Вазирлиги мутахассисининг изоҳлашича, уларнинг бўлимида сунъий дабдабали хурсандчилик яратишга интилиш бор. Шу билан бирга, келтирилган кўрсаткичлар ҳақиқатга умуман тўғри келмаслигини тан олган.

«Биз иқтисодий ҳолатимизни тўғри, яхши тушуниб турибмиз, лекин ҳозирги вазиятда нима ҳам қила олардик!?» – деб фикрини якунлади ушбу мутахассис.

Бу мақола National Endowment for Democracy фонди томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиё янгиликлари маълумоти” лойиҳаси кўламида тайёрланган.

ААТ Матбуот Бўлими