O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида…

Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида…
159 views
27 February 2014 - 14:28

getImageБухоро вилоят прокуратураси органлари томонидан “Таълим тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан Бухоро Давлат тиббиёт институтида текширув ўтказди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Комилжон Ҳасанов “Ҳуқуқ” газетасига маълум қилди.

Таҳлиллар институтда айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди. Жумладан, сўнгги 3 йилда профессор-ўқитувчилар томонидан атиги 3 та дарслик, 1 та электрон дарслик ва 7 та ўқув қўлланма нашр этилган бўлиб, бу кўрсаткич 1500 нафардан ортиқ талаба ўқийдиган, 230 дан ортиқ профессор-ўқитувчи фаолият юритаётган салоҳиятли институт учун жуда кам. Шунингдек, мазкур даврда институтга бириктирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун бирорта ҳам дарслик ва ўқув қўлланма яратилмаган.

Институтда илмий-педагогик ходимларнинг етишмаслиги, магистратура мутахассисликларининг шу йилгача мавжуд бўлмаганлиги сабабли институтни педагоглар билан тўлдириш мақсадида 25 нафар икки йиллик клиник ординатурани ҳамда 10 ойлик малака ошириш курсларини битириб келган врачлар ишга қабул қилинган. Лекин улардан етти нафарининг клиник ординатура бўйича мутахассислиги дарс бераётган фанига мос келмайди.

Талабаларнинг давомати юзасидан ўтказилган таҳлиллар давомида ўқитувчилар томонидан ўқиш жараёнида бўлмаган талабаларга гуруҳ журналларида уларнинг дарсга қатнашгани, баъзи ҳолатларда баҳо қўйиб келинганлиги кузатилди. Жумладан, институтнинг даволаш иши таълим йўналиши талабаси Р.Ишқулова амалиёт даврида Россия Федерациясида бўлса-да, унга амалиёт ўташ натижаси бўйича баҳо қўйилган. Талабалар Н.Керимова, А.Петровцева, М.Каримова, Н.Қувватова ва С.Нурмаҳаммедовалар турли сабаблар билан амалиёт ва дарс жараёнларида қатнашмаган бўлсалар-да, уларга нисбатан тегишли чора кўрилмай, амалиёт ўташ натижалари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари баҳолаб борилган.

Бухаролик