O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Магнитский рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Магнитский рўйхатига киритилди
170 views
18 September 2017 - 10:03

Бу рўйхат АҚШ Конгрессига тегишли бўлиб, рўйхатга турли кўринишдаги кенг кўламли жиноятларни амалга оширган, оммавий тарзда инсон ҳуқуқларини бузган кишилар киритилади.

Дастлаб рўйхатда фақат Россия бор эди, эндиликда у дунёнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам тузилмоқда, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам.

Магнитский рўйхати (шунинингдек Кардин рўйхати номи билан ҳам машҳур) – уни тузганлар позициясига кўра, аудитор Сергей Магнитскийнинг ҳибсга олиниши, унга нисбатан ёмон муомала қилиниши ва натижада ўлимига, шунингдек Россия Федерациясида инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишлари ва таркибида Магнитский ҳам бўлган юрист ва аудиторлари гуруҳи томонидан фош қилинган, солиқни қайтариш ниқоби остида Россия бюжетидан пул маблағларининг ўғирланишига масъул шахслар рўйхатидир.

Магнитский халқаро рўйхати ҳозирда ҳам очиқ қолмоқда. Унга Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция (БМТ) ва Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш Конвенцияси (ЕИ) шартларини бузишда гумон қилинган ҳар қандай киши киритилиши мумкин.

Ва ниҳоят бугун бу рўйхатга, Ўзбекистонда “Каримов тоталитар режимининг репрессив машинаси болтаси” номи билан машҳур бўлган, мамлакат Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов номи ҳам киритилди!

9. Uzbekistan – Rustam Rasulovich Inoyatov, Commander, Uzbek National Security Service Case Type: GVHR via command responsibility (torture) Rustam Rasulovich Inoyatov is the head of Uzbekistan’s National Security Service (SNB). The perpetrator is responsible for the arbitrary detention and torture of the chairperson of an Uzbek human rights organization who exposed fraud and corruption in his region of Uzbekistan and championed the social and economic rights of poor people and people with disabilities. The victim was arrested by the SNB on April 29, 2006 on fabricated charges of extortion as part of the Uzbek government’s campaign to silence perceived government critics following the May 13, 2005 Andijan massacre, when government forces shot and killed hundreds of largely unarmed protestors in the eastern Uzbek city of Andijan following mass public protests. Throughout his imprisonment, which continues to the present day, the victim has been repeatedly tortured, including by being beaten across his body, suffering simulated suffocation, and by being exposed to extreme cold for weeks at a time. The victim was originally sentenced to nine years in prison, but two weeks prior to his planned release had his sentence arbitrarily increased by five years. The victim has not received adequate medical care in prison despite developing multiple ailments. The perpetrator, as head of the SNB, is directly responsible for the conditions of prisoners held under the control of the SNB, and has presided over a policy and practice of torture which the Committee against Torture said in 2013 was “systematic, widespread, and encouraged.”

Магнитский рўйхатининг тўлиқ матнини ушбу линкда ўқишингиз мумкин – https://www.hrw.org/sites/default/files/supporting_resources/global_magnitsky_letter_2017.pdf

ЎХҲ хабарлар бўлими