O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий қисмларни қайта тузиш бошланган

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий қисмларни қайта тузиш бошланган
143 views
04 March 2016 - 20:55

вазирликларШу йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлар тизимида кенг кўламли қайта тузиш ишлари бошланган, дея хабар беради республика мудофаа идорасидаги манба.

Вазифалари билан фарқланувчи кўплаб ҳарбий қисмлардаги бошланган ўзгаришлар натижасида, қисмлар бирлаштириб юборилмоқда. Шундай қилиб, аввал оммавий митинг ва тартибсизликларни бостириш учун мўлжалланган махсус мобил отрядлар, эндида оддий оддий махсус кучлар отряди билан бирлаштирилган.

Манбаларнинг фикрича, ушбу қайта тузилиш кўп сонли ҳарбий бирликларни молиявий ва техник таъминотидаги танқислик оқибатида юзага келган. “Ҳарбий хизматчиларни сафида катта қисқаришлар кутмоқда. Шунинг учун мудофаа вазирлиги аввало, гўёки, икки-уч қисмни биттага бирлаштиришяпти. Ўйлаймизки, хизматчилар сафи қисқартирилгандан сўнг, вазирлик қайтадан барчасини аввалги ўрнига қўяди. Ушбу сохта қайта қуриш ҳарбий хизматчилардан уларни кутаётган сафларни қисқартиришни яшириши лозим, ва шу билан ўзларига нисбатан, ишдан бўшатилиши ва ҳарбий нафақасиз келажак кутаётган офицерлар нафратига дучор бўлишнинг олдини олишдир”, – дейди манба.

Унинг айтишича, феврал “ислоҳотлари” асосида аввалги ҳарбий қисмларнинг таъминоти учун молиявий-техник воситаларнинг, ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ойлик маош ва нафақалари учун пул маблағининг етишмовчилиги ётибди.

ЎХҲ хабарлар бўлими