Бундан 26 йил аввал 1990 йили Урганчдаги Спартак стадионида «Ўзбекистон СССР дан ажралиб мустақил бўлсин» деган талаб булан митинг ўтказгандик.
27 август эди. Аввалига шаҳар ижроқўми раиси Рустам Султонов ва вилоят обкоми котиби Эркин Раҳмоновлар » 27 августда совет киноси кунини нишонлаëтган урганчликларга ҳалақит берасизлар» дея митингга изн бермасликка уринишди.
Лекин ҳар ҳолда Горбачев шарофати билан митингга изн олдик. (Яшасин Горбачев деган шиорни ҳам ëзиб қўйдик)
Асосий шиор «ЭРК- БИРЛИК -ВАТАН МУСТАҚИЛЛИГИ»
Орадан 26 йил ўтиб бу шиорларни текинга ëзиб берган Урганч бадиий фонди рассомларига ва ҳусусан фонд раҳбари ҳайкалтарош Шавкат Усмоновга миннатдорлик билдираман.
Урганчлик бастакор ва Сабо ансамбли раҳбари Вадим Фаëзовга ҳам раҳмат. Митинг сўнгида урганчликларга концерт ташкил қилиб бергани учун. Митингда сўзга чиқиб комсомолни танқид қилган ва қўшиқлар айтган кино артисти Шоҳасанам Қиличевага ҳам раҳмат.
Митинг ташкилотчиларига жуда катта кўмак берган журналист Рўзимбой Ҳасандан миннатдорман.
Митинг ҳақидаги эълонни телерадиокампания тақиқига қарамасдан эълон қилган Хоразм вилоят радиосидаги ватанпарваларга таъзимлар.
Ўша куни митинг эълонини ўрта тўлқинда 200 марта эфирга узатган радио пират¸ хулиган радио-ҳаваскор «Машъал Хоразм»га ҳам раҳмат.
Ўз исмини митинг ташкилолтчилари қаторига қўйиб жасорат кўрсатган кекса журналист Фозил Зоҳид¸ шоир Матназар Абдулҳаким¸ ҳайкалтарош Солиҳ Қодиров¸ рассом Даврон Йўлдошевларни ҳам мамнуният ва ғурур билан эслайман.
Сиëсий фаол Сафар Бекжон¸шарқшунос Рашид Зоҳид¸ журналист укам Қудрат Бобожон ва вилоят имом ҳатиби Аҳмаджон акага ҳам митинг ташкилотидаги ҳиссалари учун раҳматлар.
Урганч туман мусиқа мактаби директори Раҳимовга¸ доктор Рўзмат Ражабовга¸математика муаллими Гулбаҳор Қўшбоевага¸ мусиқа муаллима ва шоир Маҳмудга.
Буҳородан келиб митингда қатнашган рассомлар Асад Барноев¸ Музаффар Абдуллаев ҳамда Баҳодир Саломовлардан ҳам чексиз миннатдорман.
Манғитлик Баҳодир Қутлимуродов¸ Гурланлик Мансур Содиқов¸ Янгибозордан Солиҳ акани барча укалари¸ Ҳазораспдан Баҳтиëр ака¸Матчонбой.
Митингни видеотасвирга олган Ҳамид оға Маткаримов.
Пазик автобуси билан митингга одам ташиган савобталаб урганчлик ҳайдовчи…
Бугун исмларини унутганим бошқа юзлаб кишиларни ҳам Ўзбекистон мустақиллиги билан табриклайман. Сизлар ойдин юзли ва шон-шарафларга лойиқ ватандошларимсиз.
Шуҳрат Бобожон
27.08.2016
Манба: Facebook.com