O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон нима сабабдан Қирғизистоннинг жанубига газ етказиб беришни тўхтатганлигини очиқламоқчи эмас

Ўзбекистон нима сабабдан Қирғизистоннинг жанубига газ етказиб беришни тўхтатганлигини очиқламоқчи эмас
171 views
26 April 2014 - 14:11

otorbayevЎзбекистон ҳалигача нима сабабдан Қирғизистон жанубига газ етказиб бериш тўхтатилгани сабаби бўйича изоҳ бермаган. Бу ҳақда жума куни “Давлатчиликни мустаҳкамлаш учун” кўпчилик коалициясининг мажлисида Қирғизистон Бош вазири Жоомарт Оторбаев маълум қилган.

“Биз Ўзбекистондан газ етказиб бериш бўйича жавоб кутмоқдамиз, бироқ ҳали ҳам жавоб йўқ”, – дея таъкидлайди ҳукумат раҳбари.

Оторбаевнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевга газ етказиб бериш бўйича шартномани узайтириш ва қайтадан газ етказиб беришни сўраб хат ёзган.

Бош вазирнинг таъкидлашича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида мамлакатнинг жанубига газ етказиб бериш бўйича икки томонлама келишув бўлган. Бироқ Ўзбекистон томони кейинчалик ушбу шартномани ҳар чорак бошида янгилашни талаб қилган.

Қирғизистон жанубига газ етказиб бериш масаласи ўта долзарб эканини ва шу сабабли ҳам унинг ҳукумат назоратига олинганини таъкидларка “Биз шартномани янгилаш учун қлимиздан келган барча чорани ишга соламиз, бироқ ҳозирча жавоб йўқ”, – дейди Бош вазир.

Олдин хабар берганимиздек, 14 апрель куни Ўзбекистон Қирғизистоннинг жанубига газ етказиб беришни тўхтатди. Ўшда 60 мингдан ортиқ оила икки ҳафтадирки газсиз яшамоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими