ЎЗБЕКИСТОН: “ОВИР” БЕКОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ЙЎҚМИ?
ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҚ ЎРИНБОСАРИ САЙФУЛЛАЕВ НЕГА ЁЛҒОН ЖАВОБ ХАТИ ЁЗАДИ?
ЎЗБЕКИСТОН: “ОВИР” БЕКОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ЙЎҚМИ?
ЎЗБЕКИСТОН: “ОВИР” БЕКОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ЙЎҚМИ?ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҚ ЎРИНБОСАРИ САЙФУЛЛАЕВ НЕГА ЁЛҒОН ЖАВОБ ХАТИ ЁЗАДИ?1994 йилда туғилган Алимбекова Зарнигор Авазовна мана, 5 йилдирки ҳорижга чиқиш учун рухстанома – стикер ололмай ҳалак.Ваҳоланки, мамлакатимиз Бош Қомусининг 28-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно” дея ҳар бир фуқаронинг эркин ҳаракталаниш ҳуқуқи мустаҳкам белгилаб қўйлиган.Тўғри, мазкур 28-моддадада “… Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно ” дея урғу бериб ўтилган.Бас шундай экан, 24 ёшли Зарнигор Алимбекованинг “Чет элга чиқиши учун ваколатли идоралар томонидан таъқиқ қўйилиши” қай бир қонун қолипига тўғри келади?Табиийки, Зарнигор бу борада Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш идорасининг масъул мансабдор шахсларидан изоҳ сўраб мурожаатлар қилди.Мурожатларига жавобан “Ҳорижга чиқиш тақиқланади! Тамом!” деган бир қолипдаги ўнлаб жавоб хатлари олди.Оқибатда, Алимбекова паймол бўлаётган эркин ҳаракталаниш ҳуқуқини ҳимоя қилишда кўмак сўраб мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига шикоят йўллади. Зарнигорнинг Шавкат Миромоновичга йўллаган шикоят аризасига Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Сайфуллаев имзоси билан бир эмас, икки маротаба “…Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.1995 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Републикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 8-сонли қарорининг III бўлим, “з” бандига кўра Сизнинг чет элга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас деб топилганлигини маълум қиламиз” деган айни жумлалар битилган жавоб хатларини олди….Ана энди шу ўринда эътиборингизни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилнинг 6 январидаги 8-сонли қарорининг III бўлим, “з” банди яъни “Чет элга бориш ҳуқуқидаги чеклашлар” деб аталадиган бўлимига қаратишингизни сўраймиз.Мазкур III бўлимнинг “з” бандида айнан мана мана шундай деб ёзилган: “… з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса — ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки йил ўтгунга қадар” дея шахснинг ҳорижга чиқиш ҳуқуқи чекланиши белгилаб қўйилган.Ваҳоланки, Алимбекова ҳорижий мамлакталар тугул, ҳатто ҳамдўстлик давлатларида ҳам бўлмаган.Бас шундай экан, Сайфуллаевни бунингдек ёлғон жавоб хати йўллашга нима мажбур қилди?Масъул мансабдор шахснинг – Сайфуллаевнинг айнан ана шу ёлғон жавоб хатларига аниқлик киритиш мақсадида Алимбекова Зарнигор Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш идораси ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судга ариза киритишга мажбур бўлди.2018 йилнинг 13 март куни Чилонзор туман маъмурий суд биносида судья Мирзаева раислигида Алимбекованинг Аризаси асосида илк суд мажлиси ўз ишини бошлаган эди.Бироқ, бизга номаълум сабабларга кўра Зарнигорнинг аризасига асосан бошланган суд иши Чилонзор туман маъмурий судидан Тошкент шаҳар Маъмурий судига копток қилинди….Ва ниҳоят Тошкент шаҳар маъмурий судида судья Нулуфар Усмонова раислигида Алимбекованинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш идораси ходимларига нисбатан ёзган аризаси асосида суд ўз ишини қайта бошдан бошлади.Судда Алимбекованинг ишончли вакилининг аризани қувватлаш борасидаги кўргазмалари тингланди. Шундан сўнг Чилонзор туман Ички ишлар Бошқармаси Миграция ва фуқраоликни расмийлаштириш бўлими вакили Хожиакбар Жўрабоевга сўз берилди. “Бизга юқоридан Алимбекованинг ҳорижга чиқиши чекланганлиги тўғрисида буйруқ келганлиги сабабли биз унга ҳорижга чиқиш рухстаномаси – стикер беришни рад этганмиз” дея кўрсатма берди Жўрабоев.Судья Усмонованинг “Айнан қай сабабга кўра Алимбекованинг ҳорижга чиқиш ҳуқуқи чеклаб қўйилган?” деган саволига вакил Хожиакбар Жўрабоев “Бу давлат сирига алоқадорлиги сабаб айтаолмайман” дея жавоб қилди.Бунга жавобан судья Усмонова “Белгиланган қонунчиликка асосан давлат сирига алоқадор ишларни кўриб чиқиш масаласи ҳам маъмурий судларга юклатилган. Мабодо, давлат сирига тааллуқлик жойи бўлса, у ҳолда судни ёпиқ тарзда ўтказамиз. Сиз Алимбековага оид давлат сирига алоқадор ўша ҳужжатларни келтиринг” дея талаб қилди. Кейинги суд мажлиси 2018 йилнинг 19 апрель куни соат 10.00 га белгиланди.Маълумот ўрнида шуни қўшимча қилишимиз мумкинки, Суднинг чақирув қоғози Чилонзор туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига Алимбекованинг ишончли вакили Эшонқулова томонидан, яъни мен томонимдан етказилди.Чақирув қоғозини топшириш жараёнида мазкур идора ходими Хожиакбар Жўрабев “Тепадагилар мендан “Алимбековага ОВИРга қайта ариза топшириш таклифини, қайта ариза топширса унга ҳорижга чиқиш рухсатномаси берилишини етказдингизми?” деб сўрашди. Мен Чилонзор маъмурий судида ҳам, ўзингизга ҳам бу таклифни айтиб ўтгандим. Мабодо, Алимбекова қайта ариза топширса, стикер олади” деган таклифини такрорлади.“Қандай қилиб қизим Алимбековага стикер беришингиз мумкин, қачонки, 2018 йилнинг 19 март куни Республика Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Ташходжаев имзоси билан “… Алимбекова, сизнинг ҳорижга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас деб топилган” деган мазмунда жавоб хати келган бўлса…. Алимбекова тўрт маротаба анкета ариза топширган, бож тўлаган. Ортиқча чиқимлардан чарчаб кетдик… Қолаверса, бу ишда Алимбекованинг ҳорижга чиқишга рухсатнома олишидан ҳам бошқа муҳимроқ муаммо юзага келган. Энг аввало Сайфуллаев судга келиб ёлғон жавоб хатини қайси фактларга асосланиб ёзганлиги тўғрисида далиллар келтирсин. Ана ундан кейин суд ёлғон жавоб хати ёзиб виртуал қабулхонани, Президентни ва бир фуқарони лақиллатишга уринган Сайфуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205-моддаси – Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 206-моддаси – Хокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш, 207-моддаси – Мансабга совуққонлик билан қараш, 208-моддаси – Хокимият харакатсизлиги, 209-моддаси – Мансаб сохтакорлиги каби бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатиш борасида махсус ажрим чиқаришига эришайлик, бу энг асосий масала, кейинги муаммолар шундан сўнг ўз ўзидан ҳал бўлаверади” деган мазмунда жавоб қайтардим…Хулоса шуки, “ОВИР” амалдорларининг сохтакорлиги ортидан фуқаролар судлар остонасида сарғайишга мажбур бўлмоқда…Амалдорлар ёлғонлардан иборат жавоб хати учун қачон қонун олдида жавоб берадилар?Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАМустақил журналист
Muhammad Salih paylaştı: 14 Nisan 2018 Cumartesi
1994 йилда туғилган Алимбекова Зарнигор Авазовна мана, 5 йилдирки ҳорижга чиқиш учун рухстанома – стикер ололмай ҳалак.
Ваҳоланки, мамлакатимиз Бош Қомусининг 28-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно” дея ҳар бир фуқаронинг эркин ҳаракталаниш ҳуқуқи мустаҳкам белгилаб қўйлиган.
Тўғри, мазкур 28-моддадада “… Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно ” дея урғу бериб ўтилган.
Бас шундай экан, 24 ёшли Зарнигор Алимбекованинг “Чет элга чиқиши учун ваколатли идоралар томонидан таъқиқ қўйилиши” қай бир қонун қолипига тўғри келади?
Табиийки, Зарнигор бу борада Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш идорасининг масъул мансабдор шахсларидан изоҳ сўраб мурожаатлар қилди.
Мурожатларига жавобан “Ҳорижга чиқиш тақиқланади! Тамом!” деган бир қолипдаги ўнлаб жавоб хатлари олди.
Оқибатда, Алимбекова паймол бўлаётган эркин ҳаракталаниш ҳуқуқини ҳимоя қилишда кўмак сўраб мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига шикоят йўллади.
Зарнигорнинг Шавкат Миромоновичга йўллаган шикоят аризасига Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Сайфуллаев имзоси билан бир эмас, икки маротаба
“…Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.1995 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Републикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 8-сонли қарорининг III бўлим, “з” бандига кўра Сизнинг чет элга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас деб топилганлигини маълум қиламиз” деган айни жумлалар битилган жавоб хатларини олди….
Ана энди шу ўринда эътиборингизни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилнинг 6 январидаги 8-сонли қарорининг III бўлим, “з” банди яъни “Чет элга бориш ҳуқуқидаги чеклашлар” деб аталадиган бўлимига қаратишингизни сўраймиз.
Мазкур III бўлимнинг “з” бандида айнан мана мана шундай деб ёзилган: “… з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса — ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки йил ўтгунга қадар” дея шахснинг ҳорижга чиқиш ҳуқуқи чекланиши белгилаб қўйилган.
Ваҳоланки, Алимбекова ҳорижий мамлакталар тугул, ҳатто ҳамдўстлик давлатларида ҳам бўлмаган.
Бас шундай экан, Сайфуллаевни бунингдек ёлғон жавоб хати йўллашга нима мажбур қилди?
Масъул мансабдор шахснинг – Сайфуллаевнинг айнан ана шу ёлғон жавоб хатларига аниқлик киритиш мақсадида Алимбекова Зарнигор Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш идораси ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судга ариза киритишга мажбур бўлди.
2018 йилнинг 13 март куни Чилонзор туман маъмурий суд биносида судья Мирзаева раислигида Алимбекованинг Аризаси асосида илк суд мажлиси ўз ишини бошлаган эди.
Бироқ, бизга номаълум сабабларга кўра Зарнигорнинг аризасига асосан бошланган суд иши Чилонзор туман маъмурий судидан Тошкент шаҳар Маъмурий судига копток қилинди….
Ва ниҳоят Тошкент шаҳар маъмурий судида судья Нулуфар Усмонова раислигида Алимбекованинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш идораси ходимларига нисбатан ёзган аризаси асосида суд ўз ишини қайта бошдан бошлади.
Судда Алимбекованинг ишончли вакилининг аризани қувватлаш борасидаги кўргазмалари тингланди.
Шундан сўнг Чилонзор туман Ички ишлар Бошқармаси Миграция ва фуқраоликни расмийлаштириш бўлими вакили Хожиакбар Жўрабоевга сўз берилди. “Бизга юқоридан Алимбекованинг ҳорижга чиқиши чекланганлиги тўғрисида буйруқ келганлиги сабабли биз унга ҳорижга чиқиш рухстаномаси – стикер беришни рад этганмиз” дея кўрсатма берди Жўрабоев.
Судья Усмонованинг “Айнан қай сабабга кўра Алимбекованинг ҳорижга чиқиш ҳуқуқи чеклаб қўйилган?” деган саволига вакил Хожиакбар Жўрабоев “Бу давлат сирига алоқадорлиги сабаб айтаолмайман” дея жавоб қилди.
Бунга жавобан судья Усмонова “Белгиланган қонунчиликка асосан давлат сирига алоқадор ишларни кўриб чиқиш масаласи ҳам маъмурий судларга юклатилган. Мабодо, давлат сирига тааллуқлик жойи бўлса, у ҳолда судни ёпиқ тарзда ўтказамиз. Сиз Алимбековага оид давлат сирига алоқадор ўша ҳужжатларни келтиринг” дея талаб қилди.
Кейинги суд мажлиси 2018 йилнинг 19 апрель куни соат 10.00 га белгиланди.
Маълумот ўрнида шуни қўшимча қилишимиз мумкинки, Суднинг чақирув қоғози Чилонзор туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига Алимбекованинг ишончли вакили Эшонқулова томонидан, яъни мен томонимдан етказилди.
Чақирув қоғозини топшириш жараёнида мазкур идора ходими Хожиакбар Жўрабев “Тепадагилар мендан “Алимбековага ОВИРга қайта ариза топшириш таклифини, қайта ариза топширса унга ҳорижга чиқиш рухсатномаси берилишини етказдингизми?” деб сўрашди. Мен Чилонзор маъмурий судида ҳам, ўзингизга ҳам бу таклифни айтиб ўтгандим. Мабодо, Алимбекова қайта ариза топширса, стикер олади” деган таклифини такрорлади.
“Қандай қилиб қизим Алимбековага стикер беришингиз мумкин, қачонки, 2018 йилнинг 19 март куни Республика Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Ташходжаев имзоси билан “… Алимбекова, сизнинг ҳорижга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас деб топилган” деган мазмунда жавоб хати келган бўлса…. Алимбекова тўрт маротаба анкета ариза топширган, бож тўлаган. Ортиқча чиқимлардан чарчаб кетдик… Қолаверса, бу ишда Алимбекованинг ҳорижга чиқишга рухсатнома олишидан ҳам бошқа муҳимроқ муаммо юзага келган. Энг аввало Сайфуллаев судга келиб ёлғон жавоб хатини қайси фактларга асосланиб ёзганлиги тўғрисида далиллар келтирсин. Ана ундан кейин суд ёлғон жавоб хати ёзиб виртуал қабулхонани, Президентни ва бир фуқарони лақиллатишга уринган Сайфуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205-моддаси – Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 206-моддаси – Хокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш, 207-моддаси – Мансабга совуққонлик билан қараш, 208-моддаси – Хокимият харакатсизлиги, 209-моддаси – Мансаб сохтакорлиги каби бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатиш борасида махсус ажрим чиқаришига эришайлик, бу энг асосий масала, кейинги муаммолар шундан сўнг ўз ўзидан ҳал бўлаверади” деган мазмунда жавоб қайтардим…
Хулоса шуки, “ОВИР” амалдорларининг сохтакорлиги ортидан фуқаролар судлар остонасида сарғайишга мажбур бўлмоқда…
Амалдорлар ёлғонлардан иборат жавоб хати учун қачон қонун олдида жавоб берадилар?
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Мустақил журналист