O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Энди Хитойга таъзим

Энди Хитойга таъзим
13 views
11 September 2013 - 16:35

 КАРИМОВ И СИ ЦЗИНПИНЎзбекистон президенти атрофидаги янги ҳамкор- Ўзбекистонда уч кун сафарда бўлган ХХР раиси Си Цзиньпин. Каримов энди Хитой пинжига суқилмоқда.

Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга 8-10 сентябрь кунги  ташрифи ўта олий даражада ташкил этилди.

Ислом Каримов, ЎзА ахборот агентлигининг хабар беришича, буни “Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг фундаментал асосларини мустаҳкамлашдаги тарихий воқеа ифодаси” дея баҳолади.

Иккала мамлакат расмий ОАВлари, ташриф мобайнида 15 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 31дона ҳужжат имзоланганини билдиришди.

Тағин, 2013 йилнинг март ойида мамлакатнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларида яратилган махсус саноат зонасидаги юқори технология ишлаб чиқариш қурилишлари ва лойиҳаларига бевосита хитой сармояси жалб этиш 14 та битим имзолангани айтилади.
Хитой Ўзбекистоннинг нефтгаз ва инфратузилмалар қурилиши соҳасида фаол ишлаб келади. 

Бир йилдирки, Хитой аллақачон ўзбек гази импортеридир ва эндиликда Тошкентда Ўзбекистон-Хитой газ тармоғининг кўзда тутилган йилига 30 миллиард кубометр ўтказиш қувватига эга тўртинчи шаҳобчаси қурилиши ва эксплуатацияси тамойиллари ҳақидаги келишув Протоколи имзоланди.

Бундан ташқари, Хитой миллий нефтегаз корпорацияси (CNPC) Муборак газ кимё мажмуаси базасидаги табиий газни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этади.
Июн ойида, ЎзА хабарига кўра, Тошкент вилоятини Фарғона водийси билан боғловчи туннелдан ўтувчи Анрен-Поп темир йўли қурилиши бошланган.Хитой молиявий соҳаларда, асосан муайян соҳалар бўйича кредит бериш йўли билан, Тошкент билан алоқаларини фаол ривожлантиради. 

Хитой томонидан иқтисодий алоқаларнинг ривожлантиришидаги акценти, АҚШда яшовчи сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг айтишича, унинг яқин йиллардаги имтиёзларини белгилайди. 
Хитой рахбарияти, агар Си Цзиньпиннинг Марказий Осиё бўйлаб сафарини кузатаркан, минтақа мамлакатларига катта аҳамият билан қараётганини айтиш мумкин. 

Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, Хитой учун минтақанинг бой табиий ресурсларини, савдо бозорини қўлга киритиш, сепаратизм ва ҳавфсизлик масалаларини қўллаб қувватлаш муҳимдир.

“Хитой айёрлик қилмоқда, – дейди Йўлдошев, – улар сиёсий манфаатларини кўз-кўз қилмасдан мамлакатдаги инфрастузилмани ривожлантираркан, конларга, турли ишлаб чиқаришларидаги улушларга эгалик қилишади.

Сиёсатшуноснинг фикрига кўра, 2014 йилдан кейин, ғарб мамлакатлари Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишгач, уларнинг Ўзбекистон билан муносабатлари кераксизлиги учун совий бошлайди, барибир Хитой орбитасидаги кўтарилишни кутмаслик керак.

“Хитой кескин сакрашлар қилмайди, бироқ ўзининг устиворлигини пул ва иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш орқали мустаҳкамлайди”, – дея ҳисоблайди Йўлдошев.

Катта давлатларнинг манфаатларидан сиёсий манфаатни кўзловчи Ислом Каримов, ХХР раиси ташрифидан шубҳасиз, хурсанд.

“У Си Цзиньпин фонида тусланиб, дунёнинг бошқа лидерлари – АҚШ ва Россияга – унинг қочадиган ва керак бўлса ўзини сотадиган бошқа жойи борлигини кўрсатмоқчи бўлади”, – ҳисоблайди Тошпўлат Йўлдошев.

Хитойнинг иқтисодий лойиҳаларига, Ўзбекистоннинг ривожланишига Каримов тупуриб қўйган, дея қўшимча қилади у.

“Ўзбек лидери ва унинг бандаси бор йўғи мамлакатни талаш учунгина “катта оға”нинг – яъни, Америка ёки Хитой ёки рус қўллаб қувватлашига муҳтож”, – дейди Йўлдошев.

У  яқин йилларда  бўладиган  Президентлик  сайловига  тайёргарлик  кўряпти. Унинг янги ўринбосарини дунё  тан олмас экан, унинг ишлари пачава бўлади. Хитойнинг сифатсиз моллари бизга керак эмас, дейдиган Каримов ўз фойдасини ўйлаб, энди улардан паноҳ ва қўллов  кутяпти. Айнан шу  мақсад билан гўёки “иқтисодий лойиҳалар”ни  баҳона қилиб, аслида келажак ишларини кўзлаяпти.

Шавкат Холиқов