17 Июлда Жалолобод тумани Ола-Буқа районидаги Қирғиз-Ўзбек чегарасида бўлиб ўтган отишма ҳақидаги расмий ифодаси шундай бўлди. Ўзбекистон МХХ Давлат Чегара Ҳимояси Қўмитасининг пресса очиқламаси чет эл ҳабарлар ширкатларининг интернет саҳифаларида чиқарилди. Ҳабар берилишича, 17 Июл кундузи соат 15:00 да Гава чегара постида бўлган Ўзбек чегара ҳимоячилари Ҳова маркали қурилиш отиқлари ташиётган қирғиз юк машинасини тўхтатганлар. Аммо ҳайдовчилар гўёки ҳужжат ва рухсатномаларини кўрсатишдан бош тортишган. Шу сабабли чегара ҳимоячилари юк ташувчиларни ўтказишмаган.
Бундан кейин пунктда ўзбек чегара ҳимоячиалри атрофида бир қанча қирғизлар тўпланиб, юк ҳайдовчиларни ўтказишни талаб қилиб ўлим билан таҳдид қилганлар.
“Булоқбоши қишлоқ оқсоқол вакили А.Усанбоев ҲОВО маркали машина ҳайдовчисига чегара ҳимоячилари устига юришни буюрди. Бунинг устига Усенбоев йўлнинг бу қисми ҳатто баъзи йўқотишлар эвасига бўлса ҳам олинишини айтди. Ўзбек чегара қўшинларининг бош тортиши ҳолатида Усенбаев бу район атрофларида жойлашган Косонсой сув омборини портлатишларини буюрди”, деб айтади Ўзбекистон чегара ҳизмати матбуот ҳизмати вакили.
Бунинг давомида гўёки Ўзбек чегара қўшинлари қирғизларнинг орасига ёриб ўтиш ҳаракатида Қирғизистон МХХ Чегара Қўмитаси Бору номли чегара қўшинлари махсус қуролли кучлар аскарлари отишмалари орасида қолдилар. Бу гўёки “тушуниб бўлмайдиган сабаблар туфайли чегаранинг бу қисмида пайдо бўлиб қолдилар” экан.
“Қуролли кучларнинг отишмалари натижасида ўқ жароҳати туфайли Ўзбекистом МХХ чегара қўшинлари армия ҳизматчиси тезкор ҳизмат аскари И. Ибрагимов ўлдирилган. Сержант И. Эшназаров оғир яраланган”, дея матбуот хизмати ҳодими айтиб ўтди.
Шу сабабли ўзбек чегара бўлими “армия аскарларининг ўлимига олиб келган очиқ провокация ҳаракатлари туфайли Қирғиз МХХ Чегара Қўшинларига қарорли равишда қарши чиқди”.
Таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон тарафидан жавобан отишма бўлиши ва Қирғиз чегара ҳимоячиси Қодирбек Абдурасуловнинг ўлими ҳақида ҳеч қандай баёнот қилганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 17 Июл кечга яқин Қирғиз ва Ўзбек чегара қўшинлари орасида Олабуқа районида қуролли отишма бўлиб ўтди. Аввал отишмани қўшни тараф бошлади, деган ҳабарлар етказилди. Отишмада ўтган куни кечқурун ўз қишлоғида дафн этилган Қирғиз армия ҳизматчиси ҳалок бўлди.