O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВГА
159 views
19 April 2012 - 9:54

ОЧИҚ ХАТ

Ушбу мурожаатни давлат идораларига бир неча бор мурожаат қилиб, ижобий натижага эриша олмай, Сизга юборган бир неча телеграммаларим бесамар кетганлиги натижасида, ушбу мурожаатни сизга етказиш мақсадида интернет орқали йуллашга мажбур булган шу мамлакатнинг фуқароси Сиддиқов Неъматжондан деб билурсиз.

Мен сизга 04.05.10. куни Фарғона вилоят прокуратураси уюшган жиноий гурух ташкил қилгани ва унга раҳбарлик килаётгани,  бу аянчли ахволни МХХ химоя қилаётгани ҳақида ва 13.09.10 куни Қўқон шаҳар МХХ бу бизнинг вазифамизга кирмайди, деб топшириғингизни бажармаётганлиги учун Республика суриштирув органидан вакил юборишингизни сўраб юборган телеграммам, бу уюшган жиноий гуруҳнинг фаолияти Олий суд амалдорлари томонидан ҳам ҳимоя қилинаётганлиги ва 13.10.10. куни сизнинг девонингиз бошлиғига Қўқон шаҳар МХХ сизнинг топшириғингизни бажармаётганлиги, иш Олий Судга етиб борганлигини ҳисобга олиб, Республика суриштирув органидан вакил юбормасангиз, Сиз ҳам МХХ амалдорларига ўхшаб, уюшган жиноий гуруҳни ҳимоя қилишда айбланишингиз ва бу ҳақда интернетга хабар беришга мажбурлаган бўласиз деб телеграммалар юборганман. Аммо шу кунгача ҳеч қандай вакил келгани йўқ ва бу ердаги қонунбузарликларни тўхтатиш чоралари кўрилмади.   МХХ, Прокуратура ва ИИБ амалдорлари менга зуғум ўтказишни тўхтатмаяпти. Ўзингиз раҳбарлигингизда Олий Мажлисда қабул қилинган Қонун ижросини вилоят ҳокимидан талаб қилганим учун 11 йилдан бери бошқарув органлари амалдорларининг доимий таъзйиқи остидаман, қонунлар ишламаяпти, менинг хукукларим тиклангани йўқ.

Бувайда туманидаги барча уюшган жиноий гуруҳлар ва порахўрлар Фарғона вилоят МХХ Қўқон шаҳар бўлими бошқарма бошлиғи Б.Нарзуллаев ва унинг туман бўлими кураторининг доимий ҳимоясида, туманимизга янги тайинланган ҳокимга ҳам қонунбузарликка, порахўрликка қарши курашишда МХХ имкон бермаяпти. Исбот тариқасида туман ҳокимининг қарори балан бириктириб берилган, мен сотиб олган иморатим ва ер майдонларини 11 йилдан бери сиздан тортиб барча давлат идораларига қилган мурожаатларим ижобий натижа бермади. Шу муаммо юзасидан сизга йўллаган тереграммамга асосан янги ҳоким билан прокурор барча ҳужжатлар билан танишиб чиқиб бирорта ҳам юридик кучга эга бўлган ҳужжат топа олишмади.  Бу уюшган жиноий гуруҳ тепасида МХХ раҳбари Б.Нарзуллаев ва унинг туманга бириктирилган куратори Олимжон, туман прокурори муовини И.Валиев, туман ИИБ бошлиғи М.Турғунов, туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича муовини С.Алимжонов ҳамда туман архиви директори Ғ.Эрматовлар туришибди. Улар биргаликда мени мулким ва еримни сотиб еб келмоқдалар. Бу уюшган жиноятни очиш туман прокурорининг қўлидан келмайди. Мен бу жиноят юзасидан хуқуқ-тартибот органларига шикоятлар ёзаётганим учун МХХ амалдорлари менга очиқдан-очик таъзйиқ ўтказиб, агар ёзишни тўхтатмасам диний оқимга алоқадорликда айбланиб камалишим мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди.

Шунингдек, оиламизда 3 та хўжалик яшаймиз. Шу 3 та хўжаликнинг асосий йўлга чиқадиган йўлимиз йўқ, ўғилларимизнинг уйини ичидан босиб ўтамиз. Ер Кодексида фуқаролар яшаб турган уй-жойларига кириб-чиқишлари учун йўл берилиши шартлиги кўрсатилган бўлса-да, бир неча йиллардан бери бизга йўл ажратиб беришмаяпти. Бошқарув органларига ёзган марожаатларимизга асосан 2004 йилда0,04 гаер туман ҳокимининг қарорига асосан ажратиб берилиши лозим эди, ажратиб берилмади. Эндиликда Вазирлар Махкамасининг 30.12.06. кунги № 272 сонли Қарорини рўкач қилиб йўл ажратиб беришмаяпти. Набираларимни уйлантирсам, бешта хўжалик йўлсиз қолади. Наҳотки Вазирлар Маҳкамасининг Қарори биздек йўлакка зор оилаларга қатъий бўлса-ю, нега уй-жойлар мутлақо ҳужжатсиз ёки қалбаки ҳужжатлар асосида чекланмаган миқдорда сотиляпти, нега оптималлаштириш баҳонасида ерлар сотилаяпти, нега қанчадан-қанча ерлар рўйхатга олинмаган, нега туманлардаги тугатиш комиссияларининг қарорлари шу кунгача архивларга топширилмаяпти?

Назорат органларининг фаолияти назорат остига олинмаса, Ўзбекистонда давлат бошқаруви кун сайин издан чиқиб, бошқариш оғирлашиб бораверади.

Президентимизнинг 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилишида биз каби оилалар назарда тутилганлигини инобатга олиб, Вазирлар Махкамасидан оиламизга асосий йўлга чиқишга йўл ажратиб беришларини сўрайман.

Маҳаллий ҳокимларнинг кундалик тушум пули, яъни харом пулларни кўплигидан қонунни хам, ҳукумат қарорлари-ю Президент фармонларини ҳам назар-писанд қилишмаяпти. Турли фирмалар, овқатланиш ва савдо шаҳобчалари қаторида Бувайда туман “Альфатранс” МЧЖ нинг раҳбари собиқ туман ҳокими, лекин уни бошқарадиган одами М.Ризоев. Тумандаги барча транспортлардан тушадиган даромад давлат ғазнасига тўлиқ топширилмайди. Уни аввал Б.Тўрақуловдан сўраб, кейин инкасса қилинади. Туманда қатнайдиган транспортларни МЧЖ ўз ихтиёрича бошқаради. Транспортларнинг 65% да давлат лицензияси йўқ. МЧЖ га тушган маблағ қаерга кетишини хеч ким билмайди. Жамъи тахминан ҳисоблаб чиқилса 562 та транспорт, кунига 7000 сўмдан ҳисобласак, кунига сал кам 4 миллион сўм тушум бор экан. Буни ким назорат қилади ?

Нью-Йорк шаҳрида туриб, Б.Чориев “Озодлик” радиоси орқали “Ўзбекистонда давлат борми? Бор бўлса, уни Конституцияга асосан бошқариш хуқуқига эга бўлган шахс бошқараяптими?  Аслида давлатни бошқариш уюшган жиноий гурухлар қўлига ўтиб кетганлигини мен эмас, Сизнинг раҳбарлигингизда фаолият олиб бораётган ва сизни Президент сифатида тан олмаётган қуйи бошқарув органларининг, уларнинг сизнинг Девонингиздан чиқаётган буйруқ ва кўрсатмаларингизни қандай бажараётганлигини исботловчи, уларнинг менга юборган жавоб хатлари гапирмоқда.

Сизга Фарғона вилоят прокуратураси уюшган жиноий гуруҳ ташкил қилиб, унга раҳбарлик қилаётгани ҳақида юборган телеграммам Бош Прокуратурага, у ердан вилоят прокурорига, у ердан туман прокурорига юборилди ва мен туман прокуроридан 13-маротаба бир хил мазмундаги жавоб хатларини олганман. Шунинг учун 2011 йил декабрда сизга Фағона вилояти Бувайда туманига прокурорнинг кераги йўқ, барча уюшган жиноий гурухлар ва порахўрлар МХХ ни химоясида деб, бир тўда жиноятчиларни вазифалари, исми шарифларини кўрсатиб телеграмма юборган эдим. Бу сафар Девонбегингиз телеграммамни Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниевга юборди ва унинг биринчи ўринбосари Ш.Собиров бу телеграммани МХХ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғига жўнатди. Мурожаатнинг ижро муддати тугади, лекин ҳеч ким ҳеч нарсани текширмади ва ҳеч кимга ҳеч қандай чора кўрилмади. Аслида уларга қонуний ҳаракат қилиш имкони ҳам йўқ. Агар уларга нисбатан қонуний чора кўрилса, 12 йилдан бери давом этиб келаётган барча қаллобликлар ва қонунбузарликлар бирин-кетин очилиб, жиноятларнинг олди олинган бўлар эди. Уюшган жиноий гуруҳларга қарши қонуний чора кўрилмаслиги сизни Президент сифатида тан олмасликлари ва давлатимизни ташқи сиёсатини ҳам халқаро доирага бузиб кўрсатаётганликларидан далолатдир. Бу шармандаликни олдини олиб, Республика миқёсида комиссия юборишингизни сўрайман.

Шу йил январ ойида телеграмма билан танишиб чиқиш учун туман хокимига бердим, мусасадди амалдорлар уйимга келиб мендаги ҳужжатлар ва шароитим билан батафсил танишиб, менинг талабларимни бажаришга ваъда беришди, лекин орадан шунча вақт ўтиб, ваъдаларини бажаришмади. Аксинча, мен бу ҳақда Сизга ёки халқаро каналга мурожаат қилсам, мени йўқ қилишлари мумкинлиги ҳақида қатъий огоҳлантиришди.

Мен интернетга юборган мақоламда ўтган 12 йил ичида менинг муаммоларим 25 маротаба суд тартибида кўрилиб, суд қарорларини хуқуқшунослар ўрганиб чиқиб, бирорта қарорни амалдаги қонунларга асосан тўғри чиқарилган деб топишса, менга умрбод қамоқ жазосини тайинлаб “ Жаслиқ” қамоқхонасига ташлашсин ёки  куппа-кундузи Мустақиллик майдонида мени пешонамдан отиб ўлдиришсин, мен розиман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, менинг ҳам сабрим тугаб бораётганлигини ҳисобга олиб шу муаммоларга ўзингиз якун чиқариб беришингизни илтимос қиламан.

Сизга чексиз ҳурмат ва салом билан:

Фарғона вилояти, Бувайда тумани,

Маслаҳат қишлоғида яшовчи фуқаро

 

Сиддиқов Неъмат  Йўлдошевич

19.04.12.

Tel: +998941344412, +998941388886