O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон Россияга Гулнора Каримова иши бўйича сўровнома юборди

Ўзбекистон Россияга Гулнора Каримова иши бўйича сўровнома юборди
129 views
24 August 2017 - 15:51

“Спутник” ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия Бош прокуратураси Ўзбекистон прокуратурасидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулкни ҳибсга олиш ҳақида сўровнома олган.

“Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикасидан Гулнора Каримова жиноий иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўровнома келди. Ундакўчмас мулк объектларини ҳибсга олиш сўралган. Айни  дамда сўровнома кўриб чиқилмоқда. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар махфий”, — дейилган Россия Бош прокуратурасининг РИА Новости агентлигига жавоб хатида.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова катта миқдорда давлат ва бошқа шахслар мулкини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Ўзбекистон прокуратураси ходимлари Буюк Британия, Швейцария, Франция, Россия, Латвия ва Гонконгда Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк борлигини аниқлаган. Ундан ташқари чет эл банкларида сақланаётган бир неча миллион евро маблағ ҳам аниқланган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси юқоридаги мамлакатларга аниқланган мулкни Ўзбекистон давлати фойдасига мусодара қилиш ҳақида сўровлар юборган.

ЎХҲ хабарлар бўлими